Svoboda | Graniru | BBC Russia | Golosameriki | Facebook
 RU

Последние новости

07:40Англия кубоги финал. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 1:2   0 07:32Суперлига. "Бунёдкор" "Сўғдиёна"га қарши. Фарғонада ёнадиган ўйин бор   1 07:25ОФК Чемпионлар лигаси финал. "Ал Айн" - "Йокогама Маринос" 5:1   0 07:20УЕФА аёллар Чемпионлар лигаси финали. "Барселона" - "Лион" 2:0   0 07:15Германия кубоги финал. "Кайзерслаутерн" - "Байер" 0:1   0 07:10ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Бетис" 0:0   0 07:05Серия А. "Ювентус" - "Монца" 2:0   0 07:00Серия А. "Милан" - "Салернитана" 3:3   0 02:28Жамшид Саидов: "Менда ҳам "Олимпик"га қарши ўйин борасида ҳакамларга саволларим бор, аммо уларни таҳлил қилиш — менинг ишим эмас"   4 02:16Мбаппе ПСЖдаги сўнгги ўйинида Франция кубогини қўлга киритди!  2 02:07Ла Лига. "Реал" Крооснинг "Бернабеу"даги хайрлашув учрашувида "Бетис" билан дуранг ўйнади  5 01:55"Байер" Германия кубоги финалида "Кайзерслаутерн"ни мағлубиятга учратиб, яна бир совринни ўзиники қилди!  0 00:58"Барселона" пул билан муаммолар сабаб Фликдан камроқ маошга рози бўлишни сўради  3 00:04Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирди, аммо таклиф рад этилди"  24 23:16"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!  33

Владимир Сальков: "Рахимич, Каряка ва Вязьминкин Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин эди" Новости

Владимир Сальков: "Рахимич, Каряка ва Вязьминкин Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин эди"

2001 йил Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган россиялик мураббий Владимир Сальков "Спорт Экспресс" газетасига ўз хотиралари билан ўртоқлашди.

- "Локомотив"дан Владимир Маминов ва Олег Пашининни Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилгандим. Клуб мураббийи Юрий Сёмин менга ҳеч қандай қаршиликларсиз уларни қўйиб юборганди. Ўзбекистонда уларни ажойиб тарзда кутиб олишганди. Биринчи баҳсда Хитой Тайпеи 7:0 ҳисобида таслим қилинганди. Маминов акробатик тарзда қойилмақом гол урганди. Шундан сўнг у мухлислар ёқимтойига айланиб олганди. Маминов, Пашинин ва Пояков нафақат профессионал, балки ажойиб инсонлар. Улар клубда асосий эмасдилар. Бироқ терма жамоада етакчига айланишгач клубдаги ишлари ҳам юришиб кетди.

- Ўша пайтда Босния термасида ўйнашга улгурмаган Элвир Рахимичга Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш бўйича таклиф билан чиққандим. Бироқ ЦСКАда асосий футболчига айланишни истаётганини шу боис таклифни рад қилганди. Андрей Каряка билан уч марта бу масалада суҳбатлашгандим. Бироқ у Украина терма жамоасидан таклиф кутаётганди. Владимир Казаков, Дмитрий Вязьминкин ва Виталий Сафронов билан келишиб олгандим. Россия терма жамоасига уларни чақиришмасди. Ўзбекистонга уларнинг фойдаси теккан бўларди. Бироқ клуб мураббийларни уларни қўйиб юборишни исташмаганди. Ўшанда Россия чемпионати тақвими ва Осиёдаги саралаш тақвими бир бирига мос келмагани бизга панд берганди. Якунда Ўзбекистон ЖЧ-2002га чиқа олмаган ва мен истеъфога чиққандим, - дейди Сальков.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика