Svoboda | Graniru | BBC Russia | Golosameriki | Facebook

Асосий хабар

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) қирғизистонликларни 22 март куни Москвадаги Crocus City Hall концерт залида юз берган теракт муносабати билан Россияга заруратсиз саёҳат қилишдан вақтинча тийилишга чақирди.

Воқеалар

Ўшда кўчада ўтиб бораётган қизни ҳақоратлаган блогер беш суткага қамалди

0
Суд Нурболот Турганбпевни (Саянич) майда безориликда айбдор деб топиб, беш суткага қамоқ жазосига ҳукм қилди. У суд залидан ҳибсга олинди.

Cуд Балиқчида мактаб ўқувчисини машинада уриб юборган собиқ милиционернинг ишини қисқартирди

0
Балиқчи шаҳар суди Балиқчи вилоят ИИБнинг собиқ бошчиси Бектур Осмонбаевга қарши ишни қисқартирди.

Жалолобод: Милиция ижтимоий тармоқда тарқалган видео бўйича баёнот тарқатди

0
Ижтимоий тармоқда Ички ишлар органларининг ходимлари фуқарони қўлга олишда куч қўллангани акс этган видео тарқаган. Жалолобод вилоят ИИБи мазкур шахс Қўчқорота шаҳридаги бозорда назорат ходимига қўл кўтаришда гумонланиб қўлга олинганини маълум қилди.

МХДҚ Қоракўлдаги «Бугу» ва «Макиш» бозорлари давлатга ўтганини билдирди

0
Маълумотга кўра, юқорида айтилган бозорлар эгаси узоқ вақтдан буён базадаги тадбиркорлардан маблағ йиғиб, шу билан бирга олинган фойданинг умумий ҳақиқий айланишини фискал органлардан яшириб келган.

Райимбек Матраимов бир ойга қамоққа олинди

0
Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарорига кўра, собиқ божхоначи 26 апрелга қадар МХДҚнинг тергов ҳибсхонасида бўлади.

11 журналистнинг иши: Тинистан Асипбеков, Максат Тажибек ўғли ва Азамат Ишенбеков қамоқда қолди

0
Мазкур қарорни 27 мартда қўлга олинганларнинг аппеляция аризасини кўриб чиқиб, Бишкек шаҳар суди чиқарди.

«Мадина»нинг таъсисчиси Турсунтай Салимовнинг қидирувдаги ўғли Ильшат Салимов қўлга олинди

0
27 мартда Турсунтай Салимовнинг ўғли Ильшат Салимов ҳамда «Мадина» савдо марказининг хавфсизлик хизматининг етакчиси қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

Жалолобод шаҳрининг турғуни эрини ўлдиришда гумонланиб қўлга олинди

0
Вилоят милициясидан Жалолобод шаҳрининг 52 ёшдаги турғуни эрини тиғли буюм билан сайиб ўлдиришда гумонланиб қўлга олинганини билдирди.

Вазир Бейшеналиев уни УЖГ билан алоқаси бор деб айблаган депутатни судга берди

0
Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ор-номуси ва шаънини ҳимоя қилиш учун депутат Жусупбек Коргонбай уулуни судга берди.

Таҳририят танлови

Фикр