Svoboda | Graniru | BBC Russia | Golosameriki | Facebook
 RU

Последние новости

02:15"Барселона" "Хетафе" устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Каталония клуби Ла Лигада 100% лик натижа қайд этмоқда  17 02:00Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"да "Твенте"ни мағлуб қила олмади ва бошқа натижалар  12 01:45Лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Арсенал" ўз учрашувларида йирик ғалабани қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олишди  0 00:42"Пахтакор" "Олимпик" дарвозасига олтита гол урган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:30Виталий Левченко: “Дуранг адолатли натижа бўлди”  2 00:04Александр Хомяков: "Суперлига биринчи даврасида "Навбаҳор”ни йирик ҳисобда мағлуб этганимиз финалда ҳам шундай бўлишини англатмайди"  6 23:33Эрон. Ўруновсиз "Персеполис" 90+3 дақиқада ғалаба голини уриб, "Истиқлол"ни мағлубиятга учратди  0 22:50Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" 0:0. Водий дербисидаги хавфли вазиятларни томоша қилинг  2 22:30Суперлига. "Андижон" финал олдидан сўнгги репетицияда "Нефтчи" билан дуранг ўйнади  32 22:10Футзал бўйича ЖЧ. Парагвай Афғонистонни қийинчилик билан чиқариб юборди  29 21:50Воҳид Шамсаи: "Биз энг яхши ўйинимиз орқали, байроғимизни янада баландроқ кўтаришга ҳаракат қиламиз"  0 21:20Воҳид Шамсаи Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги иштироки ҳақида фикр билдирди  4 21:05Денис Коростиченко: "Ҳар икки таймда ҳам "Пахтакор"дан кучсиз эдик"  3 20:48"Барселона" тер Штегеннинг ўрнига фаолиятини якунлаган дарвозабон билан шартнома имзолайди!  5 20:17Камолиддин Тожиев: "Шацких қачон қайтади? Буни шифокорлардан сўраймиз"  6

Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади Новости

Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади

Суперлига 9-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Унда "Насаф" Қаршида "Динамо" билан муроса кўчасини танлади. Алоҳида айтиш жоиз, қаршиликлар 11-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишганди. 

Суперлига

9-тур

Насаф

Акмал Мозговой - 24'

Суперлига. Тур 9

25/05/2024, 19:00

1
:
1
Завершен

Динамо

Душан Мийич - 60'

45'
90'
11'  Голиб Гайбуллаев
24'  Акмал Мозговой
24'  Шароф Мухитдинов
64'  Ойбек Бозоров (Темур Чогадзе)
79'  Марко Станоевич (Зафармурод Абдурахматов)
79'  Шароф Мухитдинов (Жавохир Сидиков)
79'  Зоран Марушич (Бобир Абдихоликов)
35'  Улугбек Абдуллаев (Дильшод Рахматуллаев)
41'  Душан Мийич
45'  Ратиньо
45'  Ратиньо
59'  Хумоюнмирзо Иминов (Хислат Халилов)
59'  Дильшод Рахматуллаев (Эммануэль Ягр)
60'  Душан Мийич
60'  Хислат Халилов
70'  Санжар Шоахмедов (Дамир Темиров)
70'  Анвар Ҳоджимирзаев (Абубакир Мўйдинов)

"Насаф" – "Динамо" 1:1  

25 май. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00

Голлар: Акмал Мозговой (Шароф Муҳитдинов) 24' – Душан Мийич (Хислат Халилов) 60'

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов 

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Адҳам Рихсибоев

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Владимир Назаров

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов (9.Жавоҳир Сидиқов, 79), 20.Виктор Да Сильва (6.Мурод Раҳматов, 14), 27.Ислом Кенжабоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич (10.Бобир Абдихолиқов, 79), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (30.Темур Чогадзе, 64), 88.Марко Станоевич (8.Зафармурод Абдирахматов, 79).

Захира: 91.Зафар Сафаев, 21.Дониёр Нарзуллаев, 44.Шаҳзод Акрамов, 70.Жамбули Жигаури.

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев (18.Дилшод Раҳматуллаев, 35, 35.Эммануэль Ягр 59), 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Францис Нарх, 9.Ҳумоюнмирзо Иминов (8.Хислат Халилов, 59), 10.Жоэль Кожо, 17.Салим Мустафоев, 20.Франсиско Феррейра, 21.Анвар Ҳожимирзаев (30.Абубакир Мўйдинов, 70), 22.Санжар Шоаҳмедов (11.Дамир Темиров, 70), 44.Душан Мийич.

Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 14.Баҳодир Насимов, 23.Фарруҳ Икромов, 99.Муҳаммадбобур Асадуллаев.

Огоҳлантиришлар: Душан Мийич (41), Франсиско Феррейра (45+6).

Четлатиш: Ғолиб Ғайбуллаев (11). 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Абдувоҳид Неъматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

90+2. Ууууух! Темировнинг кучли зарбасидан сўнг Неъматов яна катта саҳнага чиқди!

90+1. Ууух! Мўйдиновнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшилди.

90. Уууух! Кожо сал қолса бирга-бир ҳолатга чиқиб кетарди, бироқ Насруллаев бунга йўл қўймади ва футболчининг ортидан қувиб етди, бурчак ўарбаси. 

89. Уууух! Кожонинг яқин масофадан берган зарбасидан сўнг Абдувоҳид Неъматов "Насаф"ни муқаррар голдан қутқариб қолди.  

87. Зарба! Абдирахматовнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Абдихолиқов бош билан ноаниқ зарба йўллади. 

85. Мозговой ўз финти орқали Кенжабоевни бирга-бир ҳолатга чиқаришга уринди, аммо тўп Мийичдан ўтмади. 

79. "Насаф"да 3 та алмаштириш: Марушич ўрнига Абдихолиқов, Муҳитдинов ўрнига Сидиқов, Станоевич ўрнига Абдирахматов учрашувни тугатиб қўяди.

76. Ягр ҳужум вақтида Мозговойга нисбатан қоидани бузди. 

73. Ууух! Чогадзе кетма-кет икки бор зарба берди, Ягудин жамоасини яққол голдан қутқарди ва бироз жабрланди ҳам.  

70. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Ҳожимирзаев ўрнига Мўйдинов, Шоаҳмедов ўрнига Темиров баҳсни давом эттиради.

64. "Насаф"да алмаштириш: сал олдин имкониятни кўкка совурган Бозоров ўрнига Чогадзе ўйинга қўшилди.  

63. Зарбаа! Ойбек Бозоров тўпни мухлисларга совға қилиб қўя қолди. 

60. ГОЛ! Халиловнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Мийич бош билан гол уриб, мувозанатни тиклади – 1:1!

59. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Иминов ўрнига Халилов, Раҳматуллаев ўрнига Ягр туширилди.

56. Шерзод Насруллаев қанотдан кириб бориб, ичкарига пас узатди, аммо ҳимоячилардан бири сўнгги паллада тўпни узоқлаштиришга эришди. 

55. Уууух! Ҳумоюнмирзо Иминовнинг кучли зарбаси анча хавфли, бироқ ноаниқ кўриниш олди. 

53. Уууух! Анвар Ҳожимирзаевнинг узатмаси анча кучли чиққани боис тўп майдондан чиқиб кетди. 

51. "Насаф" ҳужумлар ташкил қилишда анча фаол. Худди бир киши кам эмас, кўп ўйнаётганга ўхшайди.  

47. Зарбааа! Анвар Ҳожимирзаев чап қанотдан ёриб кириб, дарвоза томон зарба йўллади, аммо дарвозабон сергак турганини билдирди. Сал ўтиб ўйиндан ташқари ҳолат борлиги ҳам маълум қилинди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаафус! 

45+6. Франсиско Феррейра тўп йўқ жойда Ислом Кенжабоевни очиқчасига туртиб юборди ва сариқ карточка олди. 

45+4. Жоэль Кожо Акмал Мозговойга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. 

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Марушичга нисбатан қоидани бузган Мийич сариқ карточка билан жазоланди. 

38. Ислом Кенжабоев Анвар Ҳожимирзаевнинг оёғини босиб олди. Бош ҳакам айбдорни оғзаки огоҳлантирди. Рефери жаҳл ортидан майдонга тушиб кетган Рўзиқул Бердиевга ҳам дакки бериб қўйди. 

35. "Динамо"да алмаштириш: Абдуллаев ўрнига Раҳматуллаев майдонга тушди. 

32. Жоэль Кожо қулай пас қабул қилиб, олдинга ошиқаётганди, бироқ офсайд борлиги маълум қилинди.

28. Анвар Ҳожимирзаев "Динамо" мухлисларини хавотирга солиб, майдонда ётди, бироқ кейинроқ ўрнидан турди. 

24. ГОЛ! Шароф Муҳитдиновнинг узатмасидан кейин Акмал Мозговой бош билан гол уриб, ҳисобни очди. Байрам бошланиб кетди. Қаршида ҳам мухлислар томонидан петардалар ишлатила бошланди!

24. Салим Мустафоев Ислом Кенжабоевга нисбатан жуда қўпол ўйнади.

21. Шерзод Насруллаев Анвар Ҳожимирзаев билан тортишиб қолди. Ҳакам уларни яраштириб қўйди.  

19. "Динамо" қайтанга тенг таркибларда яхшироқ ўйнаётганди, ҳозир эса жамоада хатолар кўпайди. 

16. Ойбек Бозоров яқин масофадан кучсиз зарба ижро этди. 

14. "Насаф"да ўзгариш: Виктор Да Сильва ўрнига Мурод Раҳматов ўйинни давом эттиради.

11. Бош ҳакам вазиятни VAR'да кўриб, сариқ карточкани қизил карточкага ўзгартирди. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолди.  

10. Кожога нисбатан қўпол ҳаракат қилган Ғолиб Ғайбуллаев огоҳлантирилди. 

9. Зарбааа! Жоэль Кожонинг чамаси 17 метрлардан берган зарбаси Неъматов томонидан бартараф этилди, бурчак зарбаси.  

7. Насруллаевнинг қанотдан ошириб берган тўпини Марушич дарвозага йўналтира олмади. Вазият сўнгида офсайд бўлгани ҳам қайд этилди. 

5. "Динамо" Бозоровдан тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтди. Кожо тўпни қанотга Ҳожимирзаевга узатди, аммо тўпни Насруллаев "подкат" орқали тортиб олди.  

2. Уууух! Кожонинг бирга-бир ҳолатда йўллаган зарбасини Неъматов қайтаришга эришди. 

2. "Динамо" мухлислари ҳам худди "Андижон" ва "Навбаҳор" мухлислари сингари петардаларни ишлатмоқда. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашвв 19:00 га белгиланган. 

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика