Svoboda | Graniru | BBC Russia | Golosameriki | Facebook
 RU

Последние новости

20:30Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  8 20:25Футзал бўйича ЖЧ. Парагвай – Афғонистон 0:1 (онлайн ҳисоб)  1 20:17Камолиддин Тожиев: "Шацких қачон қайтади? Буни шифокорлардан сўраймиз"  4 20:11Эрон. "Истиқлол" – "Персеполис": Машарипов асосийда, Ўрунов қайдномада йўқ  0 19:45Суперлига. "Пахтакор" – "Олимпик" 6:0  0 19:25Тожиев бош мураббий сифатида дебют қилган учрашувда "Пахтакор" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз олтита гол урди  28 19:18Футзал бўйича ЖЧ. Сенсация! Венесуэла 2 карра жаҳон чемпионини мусобақадан чиқариб юборди  1 18:37"Биз 4:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Танқидчиларга жавоб беришни истамайман" - Воҳид Шамсаи кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган Франция - Эрон учрашуви ҳақида фикр билдирди  1 18:15"Барселона" жароҳатланган Тер Штеген ўрнига дарвозабон қидирмоқда. Жамоада 3 та вариант бор  4 17:49"Валенсия" собиқ президенти Пако Роч резонанс келтириб чиқарувчи интервью берди. Бу "Реал" мухлисларига ёқмаслиги аниқ  12 17:15Бразилия терма жамоаси бош мураббийи чорак финал ҳақида қандай фикрда?  0 16:45Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи: "Мезбон жамоа иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олдик. Бу яхши натижа"  2 16:31Ислом Исмоилов: "Тактик жиҳатдан Франция ва Венгриядан қолишмадик. Осиё кубоги саралашида оптимал ҳолатда бўламиз"  10 16:09Бразилия футзалчилари чорак финал ҳақида нималар дейишди?  0 15:39"Челси" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади, агар...  2

Владимир Сальков: "Рахимич, Каряка ва Вязьминкин Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин эди" Новости

Владимир Сальков: "Рахимич, Каряка ва Вязьминкин Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин эди"

2001 йил Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган россиялик мураббий Владимир Сальков "Спорт Экспресс" газетасига ўз хотиралари билан ўртоқлашди.

- "Локомотив"дан Владимир Маминов ва Олег Пашининни Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилгандим. Клуб мураббийи Юрий Сёмин менга ҳеч қандай қаршиликларсиз уларни қўйиб юборганди. Ўзбекистонда уларни ажойиб тарзда кутиб олишганди. Биринчи баҳсда Хитой Тайпеи 7:0 ҳисобида таслим қилинганди. Маминов акробатик тарзда қойилмақом гол урганди. Шундан сўнг у мухлислар ёқимтойига айланиб олганди. Маминов, Пашинин ва Пояков нафақат профессионал, балки ажойиб инсонлар. Улар клубда асосий эмасдилар. Бироқ терма жамоада етакчига айланишгач клубдаги ишлари ҳам юришиб кетди.

- Ўша пайтда Босния термасида ўйнашга улгурмаган Элвир Рахимичга Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш бўйича таклиф билан чиққандим. Бироқ ЦСКАда асосий футболчига айланишни истаётганини шу боис таклифни рад қилганди. Андрей Каряка билан уч марта бу масалада суҳбатлашгандим. Бироқ у Украина терма жамоасидан таклиф кутаётганди. Владимир Казаков, Дмитрий Вязьминкин ва Виталий Сафронов билан келишиб олгандим. Россия терма жамоасига уларни чақиришмасди. Ўзбекистонга уларнинг фойдаси теккан бўларди. Бироқ клуб мураббийларни уларни қўйиб юборишни исташмаганди. Ўшанда Россия чемпионати тақвими ва Осиёдаги саралаш тақвими бир бирига мос келмагани бизга панд берганди. Якунда Ўзбекистон ЖЧ-2002га чиқа олмаган ва мен истеъфога чиққандим, - дейди Сальков.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика