Svoboda | Graniru | BBC Russia | Golosameriki | Facebook

Асосий хабар

Бишкек шаҳар суди «Клооп»нинг сайтини блоклаш бўйича Маданият вазирлигининг даъво аризасини кўриб чиқди. Бунга қадар маъмурий суд вазирликнинг сайтни блоклаш ҳамда унга сабаб бўлган материални ўчириш қароирини асоссиз деб топган.

Воқеалар

Грузияда «хорижий вакил» тўғрисидаги қонун кучга кирди – ҳужжат парламент спикери томонидан имзоланди

0
Парламент спикери Шалва Папушвили Грузияда катта норозиликларга сабаб бўлган «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонунни имзолади ва уни «хорижий вакил» деб атади.

«Ким бўлса ҳам қатнашсин». Президент давлат лойиҳалари ҳақидаги суриштирувга жавоб берди

0
Президент Садир Жапаров «Клооп», OCCRP ва Temirov Live ҳамкорликда тайёрлаган йирик давлат лойиҳалари ҳақидаги суриштирувга жавоб берди. У давлат нашрларига бундай медиаларга жавоб бериб вақт сарфламанглар деб буйруқ берганини билдирди.

Боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли Париж Олимпиадасига йўлланма олди

0
Қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли 2 июнда Таиландда ўтказилган турнирда бронза медалини қўлга киритиб, Париждаги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.

Бош прокурор Қурманқул Зулушев истеъфо учун ариза ёзди

0
Зулушев 2012 йилда тартибсизликлар билан якунланган намойишда ушланган Садир Жапаровни ҳамда унинг маслакдошларини қўйиб юборган судья сифатида танилган.

Энди Қирғизистон фуқаролари мамлакат ичида рақамли паспорт билан уча олади

0
✈️ 31 май куни «Манас» халқаро аэропорти бошқаруви раиси Манасбек Самидинов бундан буён Қирғизистон фуқаролари мамлакат ичидаги парвозлар учун «Тундук» иловасидан фойдаланишлари мумкинлигини маълум қилди. 

Ўзгандаги 12 ёшли боланинг ўлими: Икки гумонланувчи қўлга олиниб, тергов қилинди

0
Ўш вилоят милицияси Ўзган шаҳрида 12 ёшли ўсмирнинг молхонада осилган ҳолда топилгани ортидан «Ўз жонига қасд қилиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилгани ва икки гумонланувчи сўроқ қилингани ҳақида хабар берди.

Қирғизистонда иссиқлик ва иссиқ сув учун тариф яна оширилди

0
Вазирлар маҳкамаси умумий майдони 80 квадрат метрдан ортиқ уй-жой эгаларига иссиқлик тарифини кўтариш қарорини қабул қилди.

❗️ИИВ Президент овози жўрлигида молиявий компанияларни реклама қилаётган видеоларга ишонмасликка чақирди

0
ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, айни пайтда ижтимоий тармоқларда мамлакат раҳбариятининг сохта овозлари билан бирга хабарлар тарқалмоқда.

Ўш: Бюджет ижроси жараёнида 945 миллион сомлик молиявий қонунбузарликлар аниқланди

0
Ҳисоб палатаси Ўш шаҳрининг 2022 йилги бюджети ижросини текшириб, 945 миллион сом миқдоридаги қонунбузарликларни аниқлади.

Таҳририят танлови

Фикр