6−12 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри мезбонлик қилган велошоссе бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 1 та олтин ва 4 та кумуш медалига сазовор бўлди.

Мусобақа совриндорлари

Аёллар элита тоифасида яккалик пойгасида:

  • Ольга Забелинская (олтин);
  • Янина Кускова (кумуш).

Элита тоифасида микс-эфтафета баҳсларида кумуш медаль: Муроджон Холмуродов, Даниил Евдокимов, Бегзод Рахимбоев, Ольга Забелинская, Янина Кускова, Маргарита Мисюрина.

Ёшлар ўртасида микс-эфтафета баҳсларида кумуш медаль: Алимардон Жамолиддинов, Мухриддин Сафаров, Бегзод Баходиров, Самира Исмоилова, Виктория Ползунова, Мадина Давронова.

Қизлар ўртасида яккалик дастурида: Самира Исмоилова (кумуш).

Эслатиб ўтамиз, Олмаота шаҳрида ўтган пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон 19 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаганди. Таиланд иккинчи, мезбонлар эса учинчи ўринни олган.