Тошкент шаҳри Учтепа туманида Mercedes-Benz русумли транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.

2024 йилнинг 15 июнь куни соат 11:30 ларда Учтепа тумани ТҲАЙ кўчаси 18-автобуслар саройи қаршисида, Mercedes-Benz русумли транспорт воситасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлганлиги сабабли, ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.