Корея республикаси президенти Юн Сок Ёль рафиқаси билан бирга Тошкентдан Самарқандга келди.
Фото: Носиржон Ҳайдаров / ЎзА.
ЎзА хабарига кўра, уни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Кейин президентлар Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль рафиқалари билан Регистон ансамблига ташриф буюрдилар.