Тармоқларда Тошкент шаҳри Бектемир туманида электробус ҳайдовчиси ва бир неча кишилар жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Аниқланишича, ҳолат 16 июнь куни соат 15:30 да Ҳусайн Бойқаро шоҳкўчасида содир бўлган. Электробус ҳайдовчиси — 35 ёшли Ш. Ш. ва Nexia 2 ҳайдовчиси — 52 ёшли Р.И., «ЗАЗ-1102» ҳайдовчиси Ф.З. ўртасида жанжал юз берган.

Видеоларда автобус ҳайдовчисини бир неча киши калтаклаётганини кўриш мумкин.

Бирламчи маълумотга кўра, жанжал автобус бекатда тўхтаган вақтида ортидан юқорида қайд этилган 2 та енгил автомашина тўқнашгани сабабли келиб чиққан.

Ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.