Қурбон ҳайити байрами муносабати билан берилган дам олиш кунлари ўзбекистонликлар учун исиб бораётган ёз мавсуми олди яхши имкон бўлди. Кимдир оиласи билан шаҳар айланган, боғда сайр қилган, сув ҳавзаларида чўмилган, яна кимдир тоғда вақтини чоғ ўтказмоқда.

«Газета.uz» фотомухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари дам олиш кунларини қандай ўтказаётганига қизиқиб, пойтахтнинг айрим ҳудудларида бўлди ва уларни кадрларга муҳрлади.

Шаҳарнинг тирбандликлар кўп бўладиган кўчаларида машиналар қатнови нисбатан камроқдек.

Буюртма келишини кутиб ўтирган курьер.








Президент администрацияси қаршисидаги фаввора ва сув ҳавзаси ҳам одамлар билан гавжум.