10−17 июнь кунлари Латвиянинг транспорт ва логистика соҳасидаги Kreiss компанияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда «Дунё».

Kreiss — 1994 йилда ташкил этилган, Латвия логистика хизматлари бозорида етакчи компания.

Қайд этилишича, учрашув давомида Латвия томони Транспорт вазирлиги, Ташқи меҳнат миграция агентлиги ва Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.


Kreiss ва Ташқи меҳнат миграция агентлиги ўртасида Латвияга 600 нафар ҳайдовчини уюшган тарзда ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

«Ватанпарвар» ташкилоти билан ушбу уюшмага тегишли автомактаблар платформасида ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини тайёрлаш учун махсус симуляторлар ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.

Мазкур марказларда тайёргарликдан ўтган ҳайдовчилар Европа стандартларига мос сертификатлар олишлари ва ЕИ давлатларида фаолият кўрсатишлари мумкин бўлади, дейилади хабарда.