Yunusabad Residence турар жой мажмуаси Bosch компанияси билан биргаликда «Квартира сотиб олинг ва Bosch`дан ошхона жиҳозларини совға сифатида олинг» акциясини эълон қилди.


Нуфузли турар жой мажмуасида хонадон сотиб олганда, сиз автоматик равишда совға сифатида Bosch`дан илғор ошхона жиҳозларининг эгасига айланасиз.

Мижозлар Bosch бренди ошхона жиҳозларининг иккита рўйхатидан исталган бирини танлаш имконияти эга бўладилар:

  1. Ошхона йирик жиҳозлари:
    • печь;
    • пишириш панели;
    • идиш ювиш машинаси;
    • ўрнатилган дудбўрон;
    • музлатгич;
    • чангютгич;
  2. Ошхона кичик жиҳозлари:
    • печь;
    • пишириш панели;
    • ўрнатилган дудбўрон;
    • шарбат чиқаргич;
    • гўшт майдалагич;
    • қаҳва қайнатгич;
    • ошхона комбайни;
    • блендер;
    • миксер;
    • тостер;
    • чойнак;
    • қаҳва майдалагич.


Yunusabad Residence 2, 4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда қуриб битказилган. Барча уйлар юқори технологияли услубда қурилган ва тайёр кадастрга эга.

Майдони 38 дан 126 кв. м гача бўлган квартиралар сотилади. Шунингдек, мажмуада 85 та коттеж мавжуд.


Мажмуада барча аҳолига қулайлик яратиш мақсадида савдо ва бизнес маркази бор.

Болалар учун мажмуада очиқ ва ёпиқ ўйин майдончаси ажратилган бўлиб, у ерда улар қизиқарли ва хавфсиз вақт ўтказишлари мумкин. Бундан ташқари, ТЖМда кенг автотураргоҳ, электромобилларни қувватлантириш шохобчаси, кафе, сузиш ҳавзаси, спорт зали, кинотеатр ва дам олиш ва кўнгилочар Spa маркази мавжуд.


Yunusabad Residence турар жой мажмуасининг асосий жиҳати шаҳарнинг баланд нуқталаридан бирида жойлашгани бўлиб, у ҳонадон соҳибларига деразадан гўзал манзара тақдим этади.

Акция муддати чекланган. Акция ва сотиб олиш шартлари ҳақида батафсил маълумотни савдо бўлимидан ёки (+998) 55−512−22−22 телефони орқали олиш мумкин.

Манзил: Юнусобод т-ни, тўртинчи даҳа, 88.
Мўлжал: АҚШ элчиҳонаси.

Сайт: yuresidence.uz
Instagram: @yunusabad.residence
Telegram: t.me/yunusabad_residence

Реклама ҳуқулари асосида.