Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 17 июнь куни соат 03:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида қуйидаги 4 та автомашина

  • 1998 йилда туғилган У.Б. бошқарувида бўлган Chevrolet Menlo;
  • 1999 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган «ВАЗ-2106»;
  • 1992 йилда туғилган М.Р. бошқарувида бўлган «ВАЗ-2107»;
  • 1990 йилда туғилган Б.Р. бошқарувида бўлган Nexia-2 иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Menlo ҳайдовчиси тан жароҳат олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.