Beeline Uzbekistan алоқа оператори абонентлари 18 июнь куни тушдан кейин мобил интернет билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар бера бошлади.

Компания сайтидаги маълумотга кўра, тармоқда авария-тиклаш ишлари ўтказилмоқда. Янгилик эълон қилган вақтимизда ҳам (14:36) мобил интернет иши тиклангани йўқ эди.

Бундан ташқари, баъзи фойдаланувчилар SMS юбориш ва қабул қилиш имконсизлиги ҳақида хабар бермоқда. USSD хизмати ишламоқда.

Баъзи абонентларда интернет хизматлари ва бошқа сервислар ишлаши билан боғлиқ қисқа вақтли узилишлар кузатилиши мумкин, дейилади хабарда.

Соат 16:00 дан кейин компания авария ҳолатини тиклаш ишларини якунлагани ҳақида хабар берди.

«Мобил интернет ва бошқа хизматлар барқарор ҳолатга қайтди. Бонуслар ҳам улашилади. Бу ҳақда алоҳида хабар берамиз», — дейилади хабарда.