Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 1995 йилда туғилган аёл ўз уйида ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Маълум қилинишича, Янгиқўрғон туманида туғилган 29 ёшли Р.Қ. 10 июнь куни оилада юзага келган келишмовчилик туфайли яшаш уйи ҳовлисида ўзига бензин сепиб, ёқиб юборган.

Ҳодиса оқибатида аёл вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Берилган маълумотларга кўра, аёлнинг 4 нафар фарзанди бўлган.