Svoboda | Graniru | BBC Russia | Golosameriki | Facebook

Архив

Бугун, 22:09

27 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Россиялик ҳамкасбига Ўзбекистон «ички ишларига аралашмаслик»ни айтган ТИВ раҳбари, кейинга қолдирилган Аи-80 бензинидан воз кечиш режалари, Африка давлатлари билан ўрнатилаётган дипломатик алоқалар, БАА мудофаа вазири билан кўришган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Бугун, 21:58

Президент бир қатор ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимини ривожлантиришга ҳисса қўшган ходимлардан бир гуруҳини фахрий унвон, медаль ва орденлар билан мукофотлади.

Бугун, 21:29

Қашқадарёда Lacetti ва Nexia тўқнашувида 4 киши ҳалок бўлди

Қашқадарёнинг Кўкдала туманида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна 4 нафари шифохонага ётқизилди.

Бугун, 20:37

Қирғизистонда Ўзбекистон цементи импортига тақиқ бўйича баҳс юз берди

Қирғизистон парламенти депутати маҳаллий маҳсулотлардан арзон бўлган Ўзбекистон цементи импортига тақиқни олиб ташлашни талаб қилди. Иқтисодиёт вазири ўринбосари ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар нархлар демпингига йўл қўйганини айтди ва импорт маҳаллий заводларни вайрон қилишини таъкидлади.

Бугун, 20:09

Ўзбекистон ва БАА мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин

Президент БАА мудофаа вазири билан учрашувда иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш, мудофаа соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, стратегик тармоқларни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Бугун, 19:29

Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан тўлиқ воз кечиш 2028 йилга қолдирилди

Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан фойдаланишни тақиқлаш 2028 йилдан босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Аввалроқ 2025 йилдан бошлаб ушбу маркадаги ёнилғидан воз кечилиши хабар қилинган эди.

Бугун, 19:04

Электр энергияси, кўмир ва дизель ишлаб чиқариш ўсмоқда, газ ва нефть қазиб олиш қисқаришда давом этмоқда

Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этди ва 3,78 млрд куб метрга (бир йилда -3,6%), нефтники — 60,3 минг тоннага (-6,2%) етди. Қуёш ва шамол станциялари ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш ошди — 54,4 млрд кВт/с (+4,1%). Кўмир қазиб олиш яна рекордни янгилади.

Бугун, 19:00

Asaxiy Books иқтисодий ривожланишга ёндашувни ўзгартирувчи китобни ўзбек тилида чоп этди

Asaxiy Books лойиҳаси Гарвард профессори Клейтон Кристенсон бошчилигидаги жамоа ёзган янги китобни ўзбек тилида тақдим қилди. Бу китоб қашшоқликдан қутулишга бўлган ёндашув ортидаги парадоксни очиб беради ва ривожланишдаги инновациялар ўрнини кўрсатади.

Бугун, 17:47

Сенатнинг навбатдаги мажлиси 30 сентябрь куни чақирилади

Сенатнинг 58-ялпи мажлиси душанба куни чақирилади. Унда қишлоқ хўжалиги кооперативи, темирйўл транспорти, халқаро битимларни ратификация қилиш каби қонунлар муҳокама қилинади.

Бугун, 17:31

Япониянинг ҳукмрон партияси раҳбари этиб Шигеру Ишиба сайланди. У мамлакатнинг янги бош вазири бўлади

Япония собиқ мудофаа вазири Шигеру Ишиба ҳукмрон Либерал-демократик партиянинг раҳбари этиб сайланди ва мамлакатнинг янги бош вазири бўлади. 67 ёшли сиёсатчи кўпинча бир партиялилар учун баҳсли бўлган либерал қарашлари билан танилган ва жамоатчилик орасида машҳур.

Бугун, 16:36

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (28−29 сентябрь)

Еттита фильм премьераси, Лола концерти, фестиваллар, театр томошалари, ижодий маҳорат дарслари, кўргазмалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Бугун, 15:57

Ўзбекистон Либерия ва Того мамлакатлари билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон Ғарбий Африканинг икки мамлакати — Либерия ҳамда Того Республикаси билан дипломатик алоқалар ўрнатди.

Бугун, 15:29

Дунёдаги ҳар учинчи бола узоқни кўра олмасликдан азият чекмоқда — тадқиқот

Узоқни кўра олмайдиган болалар ва ўсмирларнинг улуши 30 йил ичида сезиларли ошди. Хитой олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда дунёда ҳар учинчи бола ундан азият чекмоқда. Уларнинг прогнозига кўра, 2050 йилга бориб, вояга етмаганлар ўртасида миопия билан касалланиш 740 миллиондан ошади.

Бугун, 15:00

BI Group`нинг BI SAN’AT лойиҳаси: йилнинг янги турар жой мажмуаси ва маданий тадбири

BI Group замонавий архитектура ва маданий қадриятларни бирлаштирган янги BI SAN’AT турар жой мажмуасини сотишни бошлади.

Бугун, 14:54

Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи қурилади

Хивада темирйўл вокзали ёнидан узунлиги 450 метр бўлган ерости йўл ўтказгичи қурилади. Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Жамшид Турсуновнинг айтишича, лойиҳа шаҳарни шимолий ва жанубий қисмларга ажратиб қўйган аллеянинг ноқулайликларини бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Бугун, 12:34

Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади

Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +7…+12, кундузи 22…+29 даража бўлади. Айрим жойларда шамол кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Бугун, 12:22

Баскетбол федерацияси масъуллари салкам 500 млн сўмни талон-торож қилди

Бош прокуратура Баскетбол федерациясида 489 млн сўм маблағ талон-торож қилинганини аниқлади. Ташкилот ижрочи директори, ишлар бошқарувчиси ва биринчи вице-президенти жазога тортилди. Аввалроқ Сузиш федерациясида ҳам ўғриликлар ҳақида хабар берилган эди.

Бугун, 12:09

«Тошшаҳарнур»нинг собиқ раҳбари яна лавозимига қайтди

Умидбек Ражабов 2023 йилда «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари лавозимидан озод этилганди. 8 ойдан сўнг у яна ўша ишга қайтиб, раҳбар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бугун, 11:12

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россия билан муносабатларда бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик муҳимлигини таъкидлади

Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳим, деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув якунида.

Бугун, 10:34

Ўзбекистон Африканинг яна бир давлати — Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон Африканинг яна бир давлати — Ботсвана билан дипломатик алоқа ўрнатди. Аввалги кунларда Бурунди, Кабо-Верде ва Сейшел ороллари билан ҳам бу борада ҳужжатлар имзоланганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг