Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир-бирига туташ иккита ҳовли уй ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга 4 та экипаж ва 3 та сув ташувчи транспорт жалб этилди. Жароҳатланганлар йўқ, ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Лондонда ЕТТБнинг Озарбайжондаги ваколатхонасини бошқарган ва ўз ватанида кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган ўзбекистонлик Камола Махмудова вафот этди. «Газета.uz» 2022 йилда ундан интервью олганди.
Британия музейида дунёнинг 29 та коллекциясидан 300 дан ортиқ экспонатлар, жумладан, Ўзбекистондан 14 та буюм намойиш этиладиган Silk Roads кўргазмаси очилди. Экспозиция Ипак йўли бўйлаб милодий 500−1000 йиллардаги маданий алоқалар ёритилган. Кўргазма 2025 йил 23 февралгача давом этади.
Май ойида Kia Stinger ҳайдовчиси Тошкентдаги автотюнинг устахонаси ҳудудидаги пойга вақтида avtotuning_uz Instagram саҳифаси асосчисини уриб юборган, у шифохонага олиб кетилаётганда ҳалок бўлганди. Августда у 3 йиллик қамоққа ҳукм қилинганди, аммо апелляция суди жазони енгиллаштириб, уни озод қилди.
Жаҳонга машҳур Zaha Hadid Architects компанияси Янги Тошкентдаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи ва Миллий мақом марказини ўз ичига олган мажмуа лойиҳасини яратди. Чирчиқ дарёси соҳилида дам олиш зонаси ташкил этилади. Лойиҳалар президентга тақдим этилди.
БМТда нутқ сўзлаган ташқи ишлар вазири, Тошкент мактабларидан биридаги ҳолатга «расмий тушунтириш» сўраган Россия, пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича концепция, Нью-Йорк мэрининг Ўзбекистон билан эҳтимолий алоқалари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
ҚХВ фермер ва кластерлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, пахта етказиб бериш шартномаларини бекор қилиш бўйича ҳудудий бошқармалар ва уларнинг раҳбарларига ҳеч қандай кўрсатма бермаганини маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, фермерларнинг 90 фоизи аллақачон шартномаларини янгилаган.
Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги мундиалнинг нимчорак финалида навбатдаги сенсациялар қайд этилди: Қозоғистон амалдаги жаҳон чемпиони Португалияни мағлуб этди. Марокаш эса жаҳон чемпионатларида Эронни мағлуб эта олган Африканинг илк вакилига айланди.
Академик Воҳидов номидаги тиббиёт маркази 50 йиллиги муносабати билан президент соғлиқни сақлаш тизимидаги самарали меҳнати учун қатор тиббиёт ходимларини фахрий унвон ва орденлар билан мукофотлади.
Нью-Йорк мэри Эрик Адамс коррупциявий жиноятда айбланмоқда. Прокурорлар унинг 2021 йилги сайлов кампаниясини молиялаштириш манбаларини текширмоқда. Расмийлар Адамснинг бир қанча давлатлар, жумладан, Ўзбекистон билан алоқалари ҳақида маълумот сўраган.
Исроил АҚШ, Европа Иттифоқи ва Яқин Шарқда масштаблироқ урушнинг олдини олишга уринаётган бошқа иттифоқчиларнинг «Ҳизбуллоҳ» билан уч ҳафталик сулҳ таклифини рад этди.
Maff компанияси Тошкентда янги катта шоурум очди. Майдони 1200 кв. м. бўлган янги шоурумда ташриф буюрувчилар 17 та жаҳон брендлар маҳсулотлари билан танишиши мумкин.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси «Энг яхши миллий контент» танлови ғолибларини эълон қилди. Танловнинг интернет-журналистика йўналишидаги «Энг яхши миллий контент учун» номинациясида «Газета.uz» журналисти Гулираъно Мусаева ғолиб деб топилди.
Бўлажак Болаларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш бўйича глобал конференцияси Ўзбекистоннинг садоқатини таъкидлаш ва илғор қонунларни ҳақиқатга айлантириш учун идеал имкониятдир. ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси болаларни ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Антония Людекенинг колонкаси.
Беруний метро бекати яқинида жамоат автобуси ичида йўловчининг соғлиғи ёмонлашиб, ташқарига олиб чиқилди. Фуқаро тез ёрдам етиб келгунга қадар вафот этди. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.
Ўзбекистонда пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди, концепция президент администрациясига 2025 йил 1 мартга қадар тақдим этилиши керак. Аввалроқ Жаҳон банки Ўзбекистонга пенсия ёшини босқичма-босқич 65 ёшга оширишни тавсия қилган эди.
Нурота давлат қўриқхонаси, «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи, «Судочье-Акпетки» буюртма қўриқхонаси ва Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомниги раҳбарлари лавозимидан озод этилди. Улар фаолиятида сусткашликка йўл қўйган ва ишни лозим даражада ташкил этмаган.
Салкам ярим йилда 19 минг ногиронлиги бўлган ва ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез ва реабилитация воситалари учун 32,5 млрд сўм субсидия ажратилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига кўра, фуқароларга 30 турдаги маҳсулот электрон ваучер шакллантириш орқали берилмоқда.
Президент Тошкент шаҳрида ҳаво сифатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. Унда «Шаҳар — пиёдалар учун» тамойилини жорий этиш, сунъий сув ҳавзалари ва яшил зоналар барпо этиш, корхоналарда тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва бошқа тадбирлар кўзда тутилмоқда.
Тошкентдаги 188-мактабда ўқувчини урган синов муддатидаги ўқитувчи воқеанинг эртаси куни қизи ўқиётган бошқа мактабда директор ўринбосари билан тортишиб, унга куч ишлатди. Аёл Миллий гвардия ва ИИО ходимлари талабларига ҳам бўйсунмаган. Бунинг ортидан унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг