Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде «Газета.uz» га тақдим этган мақоласида иш ўринларининг ўсишига, иқтисодий ўзгариш жараёнларини тезлаштиришга ва Ўзбекистон фуқароларининг фаровонлигини оширишга ёрдам берадиган тўрт йўналишда чуқур ислоҳотлар зарурлиги ҳақида ёзади.
Абдулазиз Камилов Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Ташқи ишлар вазирлари кенгашида иштирок этади.
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки, «Насаф» жамоасининг ОФК Кубогидаги ғалабаси, ўзбекистонлик ҳарбий боксчиларнинг жаҳон чемпионатини 7 та медаль билан якунлаши — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтган сайловолди йиғилишида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги мактаб ўқувчилари учун ҳам бепул овқатланиш тизимини жорий этишга ваъда берди. «Биз буни аутсорсинг тизимида, коррупциядан холи ташкил этишни ишлаб чиқамиз», — деди у.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 502 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 4 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 94 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.
Россияда мигрантлар ҳуқуқлари ҳимоячиси, Tong Jahoni ташкилоти раҳбари Валентина Чупик ҳибсга олинди. ОАВда унинг мамлакатга кириши 30 йилга тақиқланиши ҳақида хабар берилмоқда. Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳуқуқ ҳимоячисини энди ўз мамлакатига депортация қилишлари мумкин.
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлган вақтда ундан қутилишга уриниш бўлганини сўзлаб берди. Унинг айтишича, Эрон президентининг Тошкентга ташрифи арафасида «кичкина бўлмаган одамлар» уни ишдан бўшаттириш учун Мирзо Улуғбек ҳайкалининг калласини кесиб ташлашган.
ДХХ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига қайта сайланди. Равшан Эрматов биринчи вице-президент этиб сайланди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ доллари эвазига олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Жуда кўп миқдорда фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқароларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Президент қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади. Муассасага белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар ҳар йили 5-синфга қабул қилинади. Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус ва Фарғона филиалларида велоспорт турлари бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади. Бўстонлиқ туманида велошоссе спорт мажмуаси қурилади.
Жума куни 508 кишида коронавирус инфекция қайд этилди, 6 нафар бемор вафот этди. Сўнгги 1 ҳафта ичида касалликдан вафот этганлар сони 26 кишини ташкил қилди.
Қуюқ шўрва, қовоқда пиширилган жаркоп, татарча бурма, рулет, кекс ва сомса — Zira.uz қовоқдан тайёрласа бўладиган таом ва десертлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
2021 йилнинг биринчи ярмида 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳуқуқбузарликлари бўйича жиноий ишлар қўзғатилди. Умумий зарар миқдори 592,5 млрд сўмга баҳоланди, ваҳоланки бу кўрсаткич ўтган йил давомида 500 млрд сўмни ташкил этган эди. Энг кўп ҳолатлар — ССВ, ХТВ ва банк секторида.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Эронга битта гол фарқи билан ютқазди. Икки жамоа 17 та гол уришди.
Шавкат Мирзиёевнинг самарқандлик сайловчилар билан учрашуви, ИИВ ходимлари электрошокерлардан фойдалана бошлаши, «Адолат» партияси фракцияси тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришни таклиф қилиши — «Газета.uz»нинг 24 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Хитойда аҳоли ўртасида бойликдаги фарқни камайтириш ва хизматлардан тенг фойдаланиш имкониятларини жорий қилишга доир режа эълон қилинди.
Бир қатор француз мода уйларининг мўйнадан бутунлай воз кечаётгани, Суриянинг AҚШдан қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилгани, Европа Иттифоқининг Кобулда ўз ваколатхонасини очиши мумкинлиги, Украина парламентининг президент Зелинскийга «Оскар» бериш таклифини кўриб чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қонунчилик палатаси депутатлари табиий офатлардан зарар кўрган тадбиркорлар ва ерлари шўрланган ҳудудларда яшовчи фуқароларга солиқ тўловларидан енгилликлар яратишни кўзда тутган қонунни қабул қилди.
Uzbekistan Airports ва Air Marakanda компаниялари «Самарқанд» халқаро аэропортини ДХШ асосида модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаси доирасида ўзаро битим имзолади.
24 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 2 млн 499 минг 668 дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 26 млн 754 минг 208 дозани ташкил қилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг