Svoboda | Graniru | BBC Russia | Golosameriki | Facebook

2 июнь 2024, 22:10

Тошкентда отлар паради бўлиб ўтди — фоторепортаж

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтдаги Амир Темур хиёбони атрофида отлар паради бўлиб ўтди (100 бошга яқин зотдор от қатнашди). Миллий гвардия ва ички ишлар органлари отлиқ кавалерия бўлинмалари иштирокидаги параддан «Газета.uz» фоторепортаж тайёрлади.

2 июнь 2024, 16:05

Фото: Qatar Airways Доҳа-Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни бошлади

Якшанба куни Qatar Airways авиакомпаниясининг Доҳа-Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейси учиб келди. Мунтазам парвозлар ҳафтасига тўрт марта, Airbus А320 самолётларида амалга оширилади. Тошкент компания учун Марказий Осиёга қатнов йўлга қўйган Олмаотадан кейин иккинчи шаҳар ҳисобланади. Фото.

16 май 2024, 17:56

Кўчмас мулк харидида нималарга эътибор бериш керак? Мутахассислар тавсияси

Фуқаролар кўчмас мулк хариди учун шартнома тузаётганда ноқулай шароитга тушиши ёки фирибгарга алданиб қолиши мумкин. «CaEX Бизнинг уйлар 2024» кўргазмасида экспертлар шартномада нимага эътибор бериш кераклиги, бошқа давлатларда харидор ва давлат бюджети қандай суғурта қилинишини тушунтирди.

23 апрель 2024, 23:14

Абдулла Қодирий боғи 49 йилга инвесторга берилмоқда. Реконструкция қандай бўлади?

Сўнгги йилларда майдони 5 гектарга қисқарган Абдулла Қодирий парки BPM Smart Decision’га камида 10 млн доллар инвестиция киритиш ва реконструкция қилиш мажбурияти билан 49 йилга бериляпти. Инвестор паркни «қисман аттракционли, аммо асосан яшил ҳудуддан иборат» қиладиган лойиҳа ҳақида маълумот берди.

23 апрель 2024, 22:23

«Бизга тинч ва сокин парк керак». Тошкентликлар Дўстлик парки реконструкциясига қарши

Тошкентдаги Дўстлик парки 49 йилга инвесторга ижарага берилган. У 2018 йили 4 йиллик таъмирга ёпилганди. Лойиҳачилар сокин ҳордиқ жойини ваъда қилганди, аммо энди шаҳарда бу парк таъминоти учун пул йўқ бўлиб чиқди. Харажатларни аттракционлар ўрнатиш ҳисобига қоплаш режа қилинган. Аҳоли бунга қарши.

23 апрель 2024, 11:19

«Тирик болаларни асраб қолиш керак». «Док-1 Макс» иши бўйича апелляция суди яна қолдирилди, жабрланувчилар норози

«Док-1 Макс» иши бўйича 22 апрелдаги апелляция судида адвокат Аҳмадов бутун судлов ҳайъати ва суд котиби устидан раддия берди. Судьянинг шошилинч иши чиқиб қолиб, яна терговга ўтилмади. Жабрланувчилар юқори ташкилотлардан суд жараёнини назоратга олишни сўради. Тафсилотлар — «Газета.uz» репортажида.

22 апрель 2024, 12:55

«Соғинчимни қондириш учун чизаман». Умиджон Алимовнинг «Қишлоқ анатомияси» кўргазмасидан репортаж

Тошкент Фотосуратлар уйида қишлоқ ҳаётини тасвирлаши билан танилган рассом Умиджон Алимовнинг шахсий кўргазмаси очилди. Бунда ижодкорнинг 25 иши намойишга қўйилган бўлиб, ҳар бир суратга унинг яратилиш тарихи ҳақидаги ҳикояга олиб борувчи QR-кодлар илова қилинган.

15 апрель 2024, 20:47

«Док-1 Макс» иши: Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш бошланди

Февралда «Док-1 Макс» иши бўйича биринчи инстанция суди тугаб, 23 айбланувчига ҳукм ўқилганди. Ҳукмдан норози етти судланувчи апелляция шикояти киритди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида апелляцияни кўриб чиқиш 15 апрель куни давом эттирилди. Тафсилотлар — «Газета.uz» репортажида.

24 март 2024, 09:52

Фоторепортаж: Чорсу бозорида Наврўз

Шарқда: «Халқнинг ҳаёт тарзини кўрмоқчимисан, бозорга бор», дейдилар. Шу боис «Газета.uz» Наврўзни кутиб олгани Тошкентнинг бош бозори Чорсуга борди. Байрам баҳона бу ерга бутун Ўзбекистондан сотувчилар тўпланган. Байрам қандай кутиб олинганини ва сотувчиларнинг байрамона фикрларини сизга етказамиз.

19 март 2024, 08:30

«Ташаббусли бюджет» эволюцияси. Open Budget қандай қилиб фуқаролик жамиятини қураётгани ҳақида

Сурхондарёдаги бир маҳалла кўп йиллардан буён электр, сув, йўл муаммоларидан қийналарди. 2020 йили шу маҳаллада яшовчи Ойбек Усанов «Ташаббусли бюджет»да омадини синашга қарор қилади. Бу тажриба аҳоли ҳаётини қанчалик ўзгартиргани ва одамларни қандай бирлаштиргани — Жаҳонгир Азимов репортажида.

12 март 2024, 15:39

Доҳадаги Дизайн биенналеси. У нима ва унда нималарни томоша қилиш мумкин?

Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва бошқа хорижий давлатларнинг 100 дан ортиқ дизайнерларини бирлаштирган Design Dohaʼнинг асосий кўргазмалари бўйича йўриқнома.

11 март 2024, 13:13

Янги очилган «Қипчоқ» метро бекатидан қаерга борса бўлади?

Энди Янгиҳаёт туманидан Қўйлиққа метро орқали бориш мумкин, бунга 20 дақиқа вақт кетади. Янги очилган «Қипчоқ», «Турон» метро бекатларида зина, эскалатор ва лифт ишлаб турибди. Сергели линиясидан бошқа метро йўналишига алмашиш учун йўловчилар алоҳида йўлкира тўлайди. (Янги бекатлардан фоторепортаж)

1 март 2024, 16:57 1

Бухоро марказидаги «снос»га тушган ва бузилишини кутаётган бинолар — суратларда

Бухоронинг тарихий қисми билан чегарадош ҳудудда «Боқий Бухоро» лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Ҳозирда марказий стадион, шаҳар ҳокимлиги биноси ва мусиқа мактабини бузиш қизғин кечмоқда. «Газета.uz» мухбирлари «снос»га тушган ва бузилишини кутаётган биноларнинг айримларини кадрларга муҳрлади.

23 февраль 2024, 14:52

«„Эзгу амал“ — Ўзбекистон учун уникал ҳодиса»

Хайрия маблағлари ҳисобидан онкологик касалликларга чалинган болаларга ёрдам берувчи «Эзгу Амал» фонди 2023 йил якунларини сарҳисоб қилди. Фонд бир йил давомида 14 млрд сўмдан зиёд хайрия йиққан. Энг кўп пул бемор болаларни хорижда даволатиш учун сарфланган.

13 февраль 2024, 18:29

Жадидчилик ҳаракати тарихига бағишланган «Хотира йўлаги» кўргазмасидан репортаж

Tасвирий санъат галереясида жадидчилик ҳаракатига бағишланган «Хотира йўлаги» кўргазмаси очилган бўлиб, у 18 февралга қадар давом этади. Унда 42 экспонат намойишга қўйилган. Экспонатлар орасида Фитрат ва Беҳбудий томонидан ёзилган дарсликлар, журналлар ва ўқув қўлланмалари ҳам бор.

13 февраль 2024, 14:58

Прокурор «Док-1 Макс» иши бўйича судланаётганларга қандай жазо сўради? Тўлиқ тафсилот

12 февралдаги суд музокарасида прокурор Фармагентликнинг собиқ раҳбари Кариев, унинг икки ўринбосари ва Давлат марказининг бир ходимига нисбатан 18 йил, Quramax Medical директорига 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради. «Газета.uz» барча судланувчиларга сўралган жазони тўлиқ тақдим этади.

10 февраль 2024, 11:14

Профессионал ва ҳаваскор фотографлар кўргазмасидан репортаж

Тошкент фотосуратлар уйида Фоторассомлар шуъбаси аъзоларининг ҳисобот ва ҳаваскор фотографларнинг қўшма кўргазмаси очилди. 4 хонадан иборат экспозиция залида 100 дан ортиқ ижодкорларнинг 800 га яқин ишлари қўйилган. Кўргазма 13 февралгача давом этади.

8 февраль 2024, 18:04

«Док-1 Макс» иши бўйича 2−5 февраллардаги суд мажлисларининг тафсилотлари

«Док-1 Макс» иши бўйича 2 февралдаги судда гувоҳлар кўрсатма берган, бир судланувчи терговда ўзи ҳамда шерикларига нисбатан жисмоний ва руҳий босимлар ўтказилгани ҳақида гапирган эди. 5 февралдаги процессда суд тергови якунланиб, музокарага киришилди. «Газета.uz» репортажи.

7 февраль 2024, 16:06

«Док-1 Макс» иши бўйича 10 январдаги суд тафсилотлари

«Док-1 Макс» иши бўйича 10 январь куни бўлган суд мажлисида аксарият судланувчилар амалдаги тартиб-қоида бўйича дори восита таркибидаги заҳарли моддаларни аниқлаш имкони бўлмаганини таъкидлади. «Газета.uz» суд мажлиси стенограммасини тўлиқ келтиради.

1 февраль 2024, 10:31

«Бундан халқ кўпроқ зиён кўради». Одамлар — ҳуқуқ-тартибот ходимлари тасвирини интернетда тарқатишга оид янги норма ҳақида

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг иш фаолиятига оид тасвирларни уларни «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норма жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. «Газета.uz» ушбу тартиб бўйича аҳоли орасида сўровнома ўтказди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг