Svoboda | Graniru | BBC Russia | Golosameriki | Facebook

31 октябр 2023, 14:47

Тошкентда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтган 6000 дан ортиқ пиёда жаримага тортилди

Пойтахтда «Диққат пиёда» тадбири доирасида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган 6000 нафардан ортиқ пиёда жаримага тортилди, деди Тошкент ЙҲХБ бошлиғи Рафиқжон Жалилов. 57 нафар ҳайдовчига эса пиёдаларга йўл бермагани учун чора кўрилган. Жойларда 34 та тугмачали светофор ўрнатилган.

31 октябр 2023, 10:03

Қизириқ туманининг собиқ ҳокими Рустам Пардаевга оид жиноят иши судда кўрилмоқда

Сурхондарёнинг собиқ ҳокими Тўра Боболов ортидан 13 туман ҳокими қаторида ишдан олинган, 1 йил давомида Қизириқ туманига раҳбарлик қилган Рустам Пардаев 4та жиноий модда доирасида суд қилинмоқда. Унга ўзлаштириш, фирибгарлик, мансаб сохтакорлиги каби айбловлар қўйилган.

30 октябр 2023, 16:11

Самарқандни туннеллар шаҳрига айлантиришдан ким манфаатдор?

Самарқанд транспорт бош режасига эга бўлган биринчи шаҳарга айланди. Унда устуворлик пиёдаларнинг қулай ва хавфсиз ҳаракатланишига ҳамда жамоат транспортини ривожлантиришга берилган. Шунга қарамай, маҳаллий ҳокимият аҳоли ва мутахассислар фикрига зид равишда шаҳар марказида учинчи туннелни қурмоқчи.

30 октябр 2023, 11:33

Ўзбекистонда шахсларни қўлга олиш вақтида Миранда қоидаси тушунтириляптими?

Ўзбекистонда шахслар жиноятда гумонланиб, қўлга олинаётганда уларнинг ҳуқуқлари тушунтириляптими? Блогер Олимжон Ҳайдоровга ҳам Миранда қоидаси ўқиб эшиттирилдими? «Газета.uz» янги Конституция билан кучга кирган ушбу қоида амалда қанчалик ишлаётгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига сўров юборди.

25 октябр 2023, 14:46

Тошкент метросида Handpay тизими ишга туширилиши мумкин

Тошкент метрополитени бекатларида йўлкирани қўлни сканерлаш орқали тўласа бўладиган тизим — Handpay ишга туширилиши мумкин. У Face ID тизими барча бекатларни қамраб олганидан сўнг йўлга қўйилиши айтилмоқда.

24 октябр 2023, 18:28

АҚШ Марказий Осиё халқлари учун «янги умид ва имкониятлар дунёси»ни кўрмоқда

USAID администратори Саманта Пауэр Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини «янги умид ва имкониятлар дунёси» деб атади. Унинг сўзларига кўра, у АҚШ президентининг «ушбу муҳим минтақа мамлакатлари ва халқлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш» илтимосига биноан келган.

24 октябр 2023, 16:33

АҚШ Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига дезинформацияга қарши курашда ёрдам беради

USAID раҳбари Саманта Пауэр Марказий Осиё мамлакатларига савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш ва дезинформацияга қарши курашиш учун 14,3 млн доллар ажратилишини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, «ОАВни қўллаб-қувватлаш ҳам демократик, ҳам иқтисодий ислоҳотдир».

24 октябр 2023, 12:10

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олди

USAID администратори Саманта Пауэр бошчилигида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ делегациялари иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. «Биз АҚШнинг минтақанинг янада ривожланишига қизиқишини олқишлаймиз», — деди Ўзбекистон инвестициялар вазири.

19 октябр 2023, 16:34

Навоийдаги Сентоб қишлоғи UNWTO`нинг энг яхши туризм қишлоқлари рўйхатига киритилди

Навоийдаги Сентоб қишлоғи UNWTO`нинг энг яхши туризм қишлоқлари рўйхатига киритилди. Номзодлар рўйхатига Ўзбекистондан яна 4 та туризм қишлоғи ҳам киритилганди.

19 октябр 2023, 16:09

Самарқанддаги мактабларда туризм соатлари йўлга қўйилиши мумкин

Самарқанд шаҳридаги 20 та мактабда туризм соатлари йўлга қўйилиши мумкин. Улар тажриба тариқасида мактабдан ташқари таълим сифатида жорий қилинади. Кейинчалик соатлар Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзда ўқув дастурларига киритилиши режалаштирилмоқда.

19 октябр 2023, 13:06

Орадан 20 кун ўтиб: Сергелидаги портлашдан жабрланганлар ҳозир қандай шароитда яшамоқда? Видеорепортаж

Сергели тумани «Қурувчилар» мавзесидаги портлашда хонадонларга шикаст етган кўплаб фуқароларга зарар ҳалигача тўлиқ қоплаб берилгани йўқ. «Газета.uz» аҳоли, жумладан, портлашда ҳалок бўлган боланинг яқинлари билан суҳбатлашди. Туман ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўради.

18 октябр 2023, 14:52

Наманганда сунъий кўл, Қашқадарёда дор йўли, Хивада сити — Самарқанддаги туризм форумида қандай келишувларга эришилди?

Самарқандда ўтказилаётган UNWTO тадбирлари доирасида Ўзбекистон вилоятлари хорижий компаниялар билан қатор келишувларга эришди. Хивада Khiva city туризм маркази, Қашқадарёда 3 метрлик дор йўли, Наманганда сунъий кўл ва Самарқандда 3та акванариум ва бошқалар қурилиши режалаштирилмоқда.

17 октябр 2023, 22:57

Ўзбекистон йил охиригача Қўштепа канали юзасидан Афғонистонга ҳукумат делегациясини юборади

«Толибон» қураётган Қўштепа канали қурилиши юзасидан Ўзбекистон ҳукумати делегацияси тузилмоқда ва у музокаралар ўтказиш учун йил охиригача Афғонистонга юборилади, дея маълум қилди «Газета.uz» билан суҳбатда делегация аъзоси, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов.

17 октябр 2023, 15:27

2024 йилда Ўзбекистонга 10 млн турист келиши кутилмоқда — Азиз Абдуҳакимов

2024 йилда Ўзбекистонга 10 млн сайёҳ келиши кутилмоқда, деди экология вазири Азиз Абдуҳакимов Самарқанд Глобал инвестиция форумида. Тадбир доирасидаги кўргазмада Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди ва Марказий Осиё давлатларининг туристик-инвестицион стендлари намойиш этилди. «Газета.uz» фоторепортажи.

16 октябр 2023, 18:36

Ўзбекистон президенти Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқишни таклиф қилди

Дунёнинг турли минтақаларидаги низо ва беқарор вазиятлар туризмга пандемиядан кўра кўпроқ таъсир кўрсатмоқда, деди Ўзбекистон президенти ЮНВТО Бош ассамблеясининг 25-сессияси очилишида. У Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди.

12 октябр 2023, 15:24

«Нафақат зўравонлик қурбони, балки воқеага гувоҳ бўлган болалар билан ҳам ишлаш керак»

Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликнинг 78 фоизи бегоналар, 14 фоизи ота-оналари, қолгани қариндош ва танишлари томонидан содир этилмоқда. Прокурор Лайло Файзимуродованинг таъкидлашича, нафақат зўравонлик қурбони, балки воқеага гувоҳ бўлган ва руҳий жабрланган болалар билан ҳам ишлаш керак.

11 октябр 2023, 17:56

Тошкент метрополитени тиғиз вақтларда тўлиб келган вагонга чиқмай, кейингисини кутишни илтимос қилди

Тошкент метрополитени йўловчилар кўпайиб, вагонга ортиқча юклама тушаётгани сабаб кўп бузилиш бўлаётганини айтди. Бунда тўлиб келган вагонга чиқмай, кейингисини кутиш тавсия қилинди. Тиқилинчни камайтириш учун йил охиригача «Чилонзор» йўлига ҳам 5 вагонли поездларни синов учун қўйиш режа қилинмоқда.

10 октябр 2023, 15:12 1

Шахноза Мирзиёева: Болаларга нисбатан зўравонлик мавжудлигига сабаб бўлаётган жамиятдаги муносабатни ўзгартирмоқчимиз

Ўзбекистонда 9 ой давомида болаларга нисбатан 1240 та зўравонлик ҳолати қайд этилган. Зўравонлик оқибатида 22 бола ҳалок бўлган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги ва ЮНИСЕФ болаларга нисбатан зўравонликка қарши қонун лойиҳасини тақдим этди.

29 сентябрь 2023, 16:17

Видеорепортаж: Сергелидаги портлашдан зарар кўрганлар бошдан кечирганлари ҳақида

«Газета.uz» Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхонада юз берган портлашдан жабрланганлар билан суҳбатлашди. Гувоҳлар портлаш зарбаси уларни қандай орқага улоқтириб юборганини сўзлаб беришди ва уйидаги вайроналарни кўрсатишди. Портлаш сабаби эса ҳануз номаълумлигича қолмоқда.

28 сентябрь 2023, 13:34

Тошкентдаги омборхонада юз берган портлашда янги машиналар шикастланди (фото)

Тунда портлаш кузатилган Тошкентдаги омборхонанинг очиқ ҳудудида ўнлаб янги импорт автомобиллар, жумладан, электромобиллар бўлган. Улардан баъзилари шикастланган. Божхона қўмитаси ходими омбор хўжалик субъектига тегишли бўлиб, божхона органларининг иншоотлари сирасига кирмаслигини қайд этди. Фото.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг