Svoboda | Graniru | BBC Russia | Golosameriki | Facebook

22 июнь 2023, 19:18

«Каховка ГЭСи портлатилиши сув омборларимизга кўпроқ эътибор бериш кераклигини кўрсатди» — сув вазири

Украинадаги «Каховка» ГЭСи портлатилиши Ўзбекистондаги сув омборларига ҳам кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини кўрсатди, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. Унинг сўзларига кўра, шартли равишда «Чорвоқ» ГЭСи портлатилган ва зудлик билан чоралар кўриш бўйича ўқув машғулоти ўтказилган. Видео.

21 июнь 2023, 22:47 1

«Ўзбекистон канал қурилишига ёрдам беради» — сув хўжалиги вазири «Толибон» қураётган канал ҳақида (видео)

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири «Газета.uz» мухбирининг «Толибон» Амударёдан сув олиш учун қураётган Қўштепа канали ҳақидаги саволига жавоб берди. Унга кўра, Ўзбекистон бу масалада «Толибон»га ёрдам кўрсатади. «Бу канал икки халқни уриштирадиган эмас, бирлаштирадиган дўстлик канали бўлади», — деди у.

16 июнь 2023, 16:55

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги фаолиятига 30 йил тўлди

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистонда фаолият бошлаганига 30 йил тўлди. «БМТТД Ўзбекистоннинг барқарор келажак қуриш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга содиқ қолади», — дейди дастурнинг Европа ва МДҲ давлатлари учун минтақавий бюроси директори Ивана Живкович.

13 июнь 2023, 17:37

«Электр тармоқларини янгилаш ишлари жазирама ёзда бошлангани йўқ» — «ҲЭТ» корхонаси масъули

«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси Тошкент филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев шаҳар электр таъминотида кузатилаётган узилишлар сабаблари, режали таъмирлаш ишлари ва авариявий ҳолатлар бўйича маълумот берди.

12 июнь 2023, 18:14

Нукус иши: Апелляция шикояти берган 28 нафар шахсдан 5 нафари озод этилди, 16 нафар судланувчининг жазо муддати қисқартирилди

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича жиноят ишида судланган яна 28 нафар шахснинг апелляция шикояти бўйича қарори эълон қилинди. 5 нафар судланувчининг жазоси озодликни чеклаш билан алмаштирилди, 16 нафар судланувчининг жазо муддати қисқартирилди, 7 нафар судланувчининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

12 июнь 2023, 11:16

Тошкент шаҳри электр таъминотида асосан режавий ўчиришлар кузатиляпти — «ҲЭТК» масъули

Сўнгги кунларда пойтахтнинг қатор туманларида кузатилаётган электр таъминотидаги узилишларнинг аксарияти олдиндан режалаштирилган бўлиб, таъминот сифатини яхшилашга қаратилган ишлар туфайли содир бўлмоқда, дея изоҳ берди «ҲЭТК» Тошкент шаҳри филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев.

5 июнь 2023, 16:26

Нукус иши бўйича 8 нафар судланувчи қамоқдан чиқарилди, Тажимуратовга нисбатан ҳукм ўзгартирилмади

Апелляция суди Қорақалпоғистон воқеалари юзасидан жиноят иши бўйича 8 нафар айбланувчининг жазосини озодликни чеклаш билан алмаштирди, 6 нафар судланувчининг муддати қисқартирилди, Даулетмурат Тажимуратовнинг муддати ўзгаришсиз қолди. Суд прокуратуранинг 4 кишига нисбатан протестини рад этди.

2 июнь 2023, 19:46

Нукус воқеалари бўйича суд: айблов томони Тажимуратовдан бошқа 13 нафар судланувчига нисбатан жазони қисқартиришни сўради

Нукус воқеалари иши бўйича апелляция судида музокаралар тугади. Ҳукм чиқиши кутилмоқда. Прокурор 4 нафар айбланувчининг шартли жазосини реал муддатларга алмаштириш, 13 нафар маҳкумнинг жазосини енгиллаштириш, улардан 8 нафарини эса озод қилишни сўради. Тажимуратов ва унинг адвокати баёнот берди.

1 июнь 2023, 18:59 2

Мусаффо осмон остидаги «снос». Тошкентнинг М1 даҳасида нималар рўй бермоқда?

2020 йилда тўсатдан Тошкентнинг М1 даҳасида кўп қаватли уйлардаги кафе-ресторанларнинг ташқи айвонларини бузиш бошланганди. Ҳозирда яна айвонлар бузилмоқда. Расмийлар аҳоли шикояти ва қонунбузарликларни даъво қилаётган бўлса, бизнес қонуний меъёрлар йўқлигини айтмоқда. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.

31 май 2023, 16:56 1

Тошкентни халқ ҳордиқ чиқарадиган шаҳарга айлантирамиз — Шавкат Умурзоқов

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқовнинг сўзларига кўра, яқинда шаҳардаги ҳар бир маҳаллада яшил ҳудудлар барпо этилади. «Тошкентга „халқ шаҳри“, „халқ ҳордиқ чиқарадиган шаҳар“ номларини олиб бериш сиёсатини юритамиз», — дейди у.

26 май 2023, 17:32

Нукус иши бўйича суд: экспертларнинг сўроқ қилиниши ва Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги баёнотини текшириш натижалари

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича апелляцияда айбланувчилар, асосий судланувчи Даулетмурат Тажимуратов кўрсатма берди, экспертлар сўроқлари давом этди. Суд, шунингдек, Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги иддаоларини текшириш натижаларини ҳам эълон қилди.

20 май 2023, 15:00

Қулупнай, қулупнайжоним, қулупнайқизғалдоқ! Тошкент вилоятидаги бешариқлик қулупнайчилар «маҳалласи»дан репортаж

Баҳор ростманасига қачон кириб келади? Бодом гуллаганидами? Бойчечак очилганидами? Ё март бошланмай Сўқоқда «мадор-сомса» бренди уйғонганидами? Йўқ, баҳор қулупнай пишганида кириб келади! «Газета.uz» айни қулупнай-мураббо мавсумида қулупнайзорларни айланди.

18 май 2023, 23:16

«Ўзбекистонда камбағаллик даражаси муттасил равишда камаймоқда» — Жамшид Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров мамлакатда камбағаллик даражаси камайиб бораётгани, бироқ аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш билангина уни қисқартириб бўлмаслигини таъкидлади. «Камбағалликни қисқартириш барча вазирликларнинг асосий масаласига айланса, барқарор натижаларга эришамиз», — деди у.

16 май 2023, 16:46

Нукус воқеалари бўйича апелляцияда экспертлар сўроқ қилинди (+фото)

Нукус воқеалари бўйича апелляцияни кўриб чиқаётган суд Даулетмурат Тажимуратовнинг адвокати Сергей Майоров илтимосига кўра экспертларни сўроққа таклиф қилди. Ҳимоячи уларнинг жавобларига қўшилмаслигини айтди. У судда қўйилган 1−2 июль воқеаларига оид видеони «журналистлик ҳиссиётли хабар» деб атади.

9 май 2023, 01:11

«Етимларни зўрлаган амалдорга шартли жазо, нашида юборганга 3 йил қамоқ». Тошкентда 21 ёшли талабанинг қамалиши эътирозларга сабаб бўлмоқда

Telegram-гуруҳга нашида ҳаволасини юборган 21 ёшли талаба йигитнинг 3 йилга озодликдан маҳрум этилгани ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди. Аксарият фуқаролар унга нисбатан тайинланган жазони ўта оғир ва адолатсиз деб ҳисобламоқда. Ҳолат юзасидан Алишер Саъдуллаев ҳам фикр билдирди.

8 май 2023, 19:59

«Фестиваллар учун йилдан-йилга камроқ харажат қиляпмиз» — Озодбек Назарбеков

6−8 май кунлари Сирдарёда ўтган lll Халқаро бахшичилик фестивалида 30 га яқин давлатдан бахшилар қатнашди. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков ОАВнинг фестиваль учун қанча маблағ ажратилгани бўйича саволига «Биз йилдан-йилга камроқ харажат қиляпмиз», — дея жавоб қайтарди.

20 апрель 2023, 15:52

Олий суд: 208 нафар қатағон қурбонлари номи оқланди (рўйхат)

Олий суд 3 та жиноят иши бўйича сургун қилинган ва отилган 208 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Уларнинг аксарияти Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида яшаган. 2021−2023 йиллар давомида совет даврида қатағон қилинган жами 408 нафар ўзбекистонлик оқланди.

19 апрель 2023, 19:24

«Эрим ва ўғилларимни уруш-жанжалдан зўрға ушлаб турдим» — эркак ҳамкасби томонидан калтакланган ўқитувчи аёл

Сурхондарёдаги мактабда аёл ҳамкасбларини калтаклаган эркак ҳодисадан кейин ҳам озодликда эди. Воқеа видеоси тарқалгач, жиноят иши қўзғатилиб, эркак ушланган, мактаб директори ишдан олинган, жабрланувчининг ҳолидан эса ҳоким хабар олган. «Газета.uz» ҳодиса иштирокчилари билан суҳбатлашди (видео).

13 апрель 2023, 14:32

«Бу — ваҳшийлик». Азиз Абдуҳакимов — Қашқадарёда ноёб айиқнинг отиб ўлдирилгани ҳақида

Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов Қашқадарёда ноёб айиқ отиб ўлдирилганига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, айиқ аслида аҳолига хавф туғдирмаган, ҳокимиятга эса уни ўлдирмаслик ҳақида тавсия берилган. Вазирнинг фикрича, табиатга бундай муносабат «ваҳшийлик» ва жуда катта жиноят.

9 апрель 2023, 10:46

«Маданият ва маърифат» телеканали «Карвон»га айлантирилмоқда. Жамоатчилик норози

МТРКнинг «Маданият ва маърифат» телеканалини «Карвон» номи билан Маданият ва туризм вазирлигига ўтказиш ҳақидаги президент қарори лойиҳаси жамоатчилик танқидига учради. Фаоллар: «Адабиётдан қўрқишяптими?», деб савол қўймоқда. Вазир Озодбек Назарбеков муҳокама ва ҳамкорликка очиқ эканини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг