у йилги қабул “формуласи” сўнгги йиллардагидан ўзгачароқ бўлиши айтилган. Шу ўзгачаликлар тўғрисида, ортда қолган синовлар ва кутилаётган икки жараён тўғрисида айтиб беришни таълим масалалари бўйича эксперт, Телеграмдаги Jalilov. Qaydlar канали муаллифи Комил Жалиловдан илтимос қилдик.
“Озодлик”да бир ой аввал эълон қилинган лавҳада маҳаллий сайёҳлар Қирғизистондаги Ўзбекистон анклави бўлган Шоҳимардон қишлоғига чегара постидан ўтишдаги муаммолар ҳақида айтиб, шикоят қилган эди. Қадамжой назорат ўтказиш пункти етакчисининг “Озодлик”ка айтишича, бу масалада ижобий ўзгаришлар бор.
Давлат думаси Россия фуқаролигини олган хорижликлар учун ҳарбий хизматни икки йиллик қилмоқчи. Тегишли қонунни баҳорги сессия якуни, яъни 5 августгача кўриб чиқиш режаланган.
Бухоролик Беҳруз Баҳромов Россияда тўрт йилдан бери қурилишда ишлаб, бўш вақтларида муҳожирларнинг ҳаёти ҳақида ҳазилона видеоларни суратга олади. Суҳбатдошимиз ўз вайнларида нафақат аския, балки мигрантларга боғлиқ ижтимоий муаммоларни ҳам ёритишга ҳаракат қилаётганини айтади.
Россияда ишлаб юрган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳаётига бевосита алоқадор янгиликларни шарҳлаб беришни “Мигрант.уз” портали муассиси, юрист Ботиржон Шермуҳаммаддан илтимос қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
Украина президенти Владимир Зеленский Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампни Украинага таклиф қилганини айтди.
Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Париж Олимпиадасида 52 килограммгача вазн тоифасида олтин медаль соҳиби бўлди. У финалда Олимпиада–2020 чемпиони, косоволик Дистриа Красничи устидан ғалаба қозонди.
Сув муаммосига ечим излаб, турли усуллар билан сувдан фойдаланаётган қишлоқлар Фарғона водийсида кам эмас. Ана шундай қишлоқлардан бири Риштон тумани Армандашт қишлоғи.
Покровск ва Торецк йўналишларида қақшатқич жанглар давом этмоқда. Украина дронлари Москва вилоятидаги вертолётсозлик заводига етиб борди. Иккита вертолёт йўқ қилинди.
Олимпия ўйинлари жума куни қоқ марказида муҳташам маросим билан бошланди. Бу галги ўйинларда Ўзбекистонни рекорд сондаги - жами 90 нафар спортчиси тамсил этади.
Давлат думаси 23 июль куни ўтказилган ялпи мажлис чоғида Россияда миграция назоратини кучайтирувчи қонун лойиҳалари пакетини қабул қилди.
Cанаторий типидаги мактаб-интернатлар билан боғлиқ юзага келган вазият пайдо қилган саволларни врач, болалар ёзувчиси Муаззам Иброҳимова ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гулноз Мамарасуловаларга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
Давомини ўқинг