Ассалому алайкум ва Рохматуллохи ва Боракатух! Азизлар бизани телеграмм каналимизга азо булишлишларинг сизлардан сураб коламиз. Аллоҳим барчаларингдан узи рози булсин хурмат билан администрация. https://t.me/quranzzikr
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким илм талабида бир йўлга отланса, Аллоҳ таоло у учун жаннат томон йўлни осон қилиб қўяди». ✍️Муслим ривояти (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан) Илмнинг фойдалари: ↓ 1) Илм орқали Аллоҳ танилади, Унга ибодат қилинади ва тавҳиди асосида яшаш йўлга қўйилади. 2) Илм эътиқодлар ва ибодатларнинг асосидир. 3) Илм талаб қилиш ибодатдир. 4) Илм жаннатга етиш йўлидир. 5) Илм ўз эгасига Аллоҳдан қўрқишни касб қилдиради. 6) Илм ўз эгасига халойиққа нисбатан тавозеъда бўлишни ўргатади. 7) Илмдан аввало эгаси, кейин бошқалар ҳам фойда олади. 8) Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин ҳам боқий қолади. 9) Илм ўз эгасини пайғамбарлардан кейинги энг юқори мартабага эриштиради.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг ажали илм талаб қилаётган вақтида етиб қолса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида у билан пайғамбарлар ўртасини фақат пайғамбарлик даражасигина ажратиб туради». ✍️Табароний ривоятлари Салмон Форсий разияллоҳу анҳу айтадилар: «Илм кўп, умр қисқа. Шундай экан, дининг йўлида нима керак бўлса ол, қолганини ташла». Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Илмдан олти нарса сабабли маҳрум бўлинади. • Савол бермаслик; • Эътиборсизлик билан тингламоқ; • Ёд олмаслик; • Илмни тарқатмаслик; • Унга мувофиқ амал қилмаслик; • Нотўғри тушунмоқлик».
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмоннинг зиммасига фарздир». ✍️Аҳмад ва Ибн Можа ривояти (Анас разияллоҳу анҳудан) Шарҳ: Демак, ҳар бир мусулмон илм талаб қилишни ўзи учун фарз деб билиши керак. Ҳар бир мусулмон илмга эга бўлиб, кишиларни ҳидоятга даъват қилувчи шахс бўлишга уринмоғи лозим. Исломда илм талаб қилиш бешикдан то қабргача фарз қилинган. Аввал ҳам бир неча марта айтиб ўтилганидек, фарз Аллоҳ таолонинг қатъий амри бўлиб, уни бажариш ҳар бир мўмин учун мажбурийдир. Фарз амални бажармаган одам катта гуноҳ иш қилган бўлади, охиратда азобга учрайди. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳолингизга вой бўлсин! Илм талаб қилинглар! Илм сизлардан чиқиб, ўзгаларга ўт
Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳу ✨Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин! تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكُمْ صَالِحَ الْأَعْمَالِ “Тақоббалаллоҳу минна ва минкум солиҳал аъмаал” – “Аллоҳ бизу сиздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин”. Байрамга оид суннатлар: 1) Ғусл қилмоқ. 2) Чиройли ва покиза кийинмоқ. 3) Такбир айтмоқ. 4) Байрам намозига пиёда кетмоқ. 5) Ҳайит намозига тоқ хурмо **** чиқиш. 6) Аёлларнинг байрам намозига қатнашмоғи. 7) Намоздан қайтишда келган йўлидан эмас,бошқа йўлдан уйга қайтиш. 8) Болаларнинг байрам қўшиқлари айтишига руҳсат бериш. 9) Фитр садақасини ҳайит намозидан олдин бермоқ, уйдан чиқармоқ. 10) Байрам билан табрикламоқ. ✅ Дўстларингизга ҳам улашинг 📝
🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌 السلام عليكم ورحمه الله وبركاته Азиз биродарлар, кириб келаётган Ҳайит байрамингиз муборак бўлсин. Аллоҳ Рамазон ойида қилган ибодатиларни, Ўз даргоҳида қабул айлаган бўлсин. تقبل الله منا ومنكم صالح الاعمال
01:24
VID_20240409_043512_440.mp4
260 просмотров
Агар қалбингиз гунох масиятни ҳохлаб қолса, Аллоҳнинг мана шу сўзларини эсланг. قُلْ أَذَٰلِكَ خَيْرٌ أَمْ جَنَّةُ الْخُلْدِ الَّتِي وُعِدَ الْمُتَّقُونَ ۚ كَانَتْ لَهُمْ جَزَاءً وَمَصِيرًا Бу яхшими ёки тақводорларга тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати яхшими? У (жаннат) улар учун мукофот ва қайтиш жойидир. 📖Фурқон сураси, 15-оят. وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ جَنَّتَانِ Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор. 📖Раҳмон сураси, 46-оят.
📚Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ ﷺ Рамазон ҳайитида бир нечта хурмо емасдан (намозгоҳга) чиқмасдилар». ✍Бухорий ривояти
📚«Расулуллоҳ ﷺ фитр закотини (фитри Рамазонни) мусулмонлардан ҳар биттасига - хоҳ озод, хоҳ қул; хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин - хурмодан бир соъ ёки арпадан бир соъ тарзида (бермоқликни) фарз қилдилар». ✍Бухорий ривояти (Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан) Изоҳ: Фитр закотини она қорнидаги чақолоқдан бошқа ҳар бир катта-ю кичик, ўғил-у қиз мусулмон учун чиқариш Фарз. Она қорнидаги болага чиқариш суннат. Ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ ﷺ бизларга одамлар ҳайит намозига чиқишларидан олдин фитр садақасини адо этишни буюрдилар».
فَاسْتَمْسِكْ بِالَّذِي أُوحِيَ إِلَيْكَ ۖ إِنَّكَ عَلَىٰ صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ, وَإِنَّهُ لَذِكْرٌ لَكَ وَلِقَوْمِكَ ۖ وَسَوْفَ تُسْأَلُونَ Бас, ўзингга ваҳий қилинган нарсани маҳкам тут! Албатта, сен тўғри йўлдасан. Албатта, у(Қуръон) сенга ҳам шарафдир, қавмингга ҳам. Ва, албатта, сўралурсизлар. 📖Зуҳруф сураси, 43,44-оятлар.
Показать ещё