11 журналистнинг иши: Тинистан Асипбеков, Максат Тажибек ўғли ва Азамат Ишенбеков қамоқда қолди

258

Мазкур қарорни 27 мартда қўлга олинганларнинг аппеляция аризасини кўриб чиқиб, Бишкек шаҳар суди чиқарди. Бу қарори билан шаҳар суди пойтахтнинг Биринчи май туман судининг қарорини кучида қолдирди, унга кўра, улар 13 майга қадар ТИЗО-1да қамоқда бўлади.

Журналистлар 16 январда оммавий қўлга олинган. Temirov Live’нинг 11 нафар ҳозирги ва собиқ ходимлари қамоққа олинган. Уларнинг тўққиз нафари «тартибсизликларга чақириш»да, медианинг етакчиси Махабат Тажибек қизи билан оқин Азамат Ишенбеков эса мазкур чақириқларни «уюштиришда» ҳам гумонланмоқда.