Муҳожирликнинг қаттиқ нони

Бош мақола

  • Динара Искакова

    'Қозоқлар Россияга фақат ўқиш ва саёҳатга келишади'

    Россиядаги 2017 йилнинг илк уч ойида қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари ватанларига жўнатган пул ҳажми 433 миллион долларни ташкил этган. Қирғизистон Миллий Банкига таяниб берилган хабарга кўра, бу ўтган йилнинг худди шу даври билан солиштирганда 67 фоиз кўпдир.

  • Наталья Рудакова

    Россия: 'Ҳалол' меҳмонхоналарга эҳтиёж қанчалар?

    Ҳалол ошхона, ҳалол меҳмонхона ва ё ҳалол саёҳат каби сўзлар бугун Россия учун ҳам янгилик эмас. Пойтахт Москва дохил қатор шаҳарларда ҳалол таомларни ҳеч қийналмай топасиз. "Ҳалол" ёрлиғини олган меҳмонхоналар эса Россияда сон-саноқсиз бўлмаса-да, муайян шаҳарларда мижозларга эшик очган.

  • Олим Кабилов

    Россиядаги тадбиркор: "Ишсиз, пулсиз қолгандим..."

    Олим Кабилов 20 йилдан ортиқ вақтдирки, Россияда истиқомат қилади. "20 йил асносида фаррошликдан тортиб, жуда кўп ишларни қилдим... Орада ишсиз, пулсиз кўчада ҳам қолдим..." дейди у.

  • Барно Турсунова

    Россияда ўзбек тадбиркор аёлига осонми?

    "Агар бу иш сизга ёқса, осон бўлса керак. Мен шунақа ҳаётга ўргандим. Шунақа ҳаёт ёқади", дейди Россияда фаолият қилаётган ўзбекистонлик тадбиркор Барно Турсунова. Барно ва турмуш ўртоғи Шерзод Турсунов бугунда ўта тез ва муваффақият билан ўсаётган "Вилгуд" автосервислар тармоғига асос солишган.

  • Наташа опа

    Бедарак ўғли изидан келиб мигрантга айланган Наташа опа

    Москва вилоятидаги ётоқхонада Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан келган мигрантлар истиқомат қилишади. BBCUZBEK ётоқхонадаги меҳнат муҳожирлари билан учрашиб, уларнинг муҳожиротдаги ҳаёти, орзу-ўйлари ҳақида сўраган.

  • Ўзбекистонлик мигрант Санжар

    'Фарзандимни ҳеч қачон Россияга жўнатмайман'

    Москва вилоятидаги ётоқхонада Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан келган қатор мигрантлар истиқомат қилишади. BBCUZBEK ётоқхонадаги меҳнат муҳожирлари билан учрашиб, уларнинг муҳожиротдаги ҳаёти, Ўзбекистон ҳақидаги орзу хаёллари ҳақида сўраган.

  • Нурали 17 ёшидан бери Россияда

    Умри муҳожирликда ўтаётган ўзбеклар

    Бугунга қадар Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан Россияга иш излаб келаётган меҳнат муҳожирлари сони пасайгани йўқ. Москва ва Москва вилоятининг ўзида уларнинг сони ўн минглабдир. BBCUZBEK Москва вилоятида меҳнат муҳожирлари истиқомат қилувчи ётоқхоналардан бирига борган.

  • Меҳнат муҳожири (Санкт Петербург)

    Патент - мигрантларнинг энг катта бошоғриғи

    Россиянинг аксар минтақаларида ишловчи хориж фуқаролари учун патент нархи 2017 йил 1947 рублга оширилган. Бу ўтган йилгига қараганда (2016 йил 1820 рублни ташкил қилган, 2015 йил эса 1568 рубл бўлган) 7% га кўпдир.

  • Абдурашид Хидиров

    Россия номидан жанг қилган 'ўзбек ўғлони'

    'Совет даврида келиб қолганмиз бу ерга. Ўша пайтлар ҳаммада Совет паспорти эди... Ўзбекистондан турмуш ўртоғимни олиб келиб, шу ерда яшаб кетдик. Кейин катта мусобақаларда Россия номидан жанг қилардим', дейди Шинкиокушинкай Каратэ бўйича 5 марта қора белбоғ соҳиби Абдурашид Хидиров.

  • Раиповлар оиласи

    Ҳижратда бахт топганлар

    Миллионлаб ўзбекистонликлар Россияда, оилаларидан йироқда ризқ топишга маҳкум қолаётган экан, мазкур ҳолат кўплаб оилаларнинг бузилишига етаклаётгани борасида хавотирларни ҳам ўртага чиқаради.

  • Ботиржон Шерматов

    'Мигрантлар ҳуқуқни билмасликлари катта муаммо'

    Марказий Осиёдан ҳар йили Россияга миллионлаб меҳнат муҳожирлари келишади. "Ҳозир меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ энг асосий муаммо, бу улар ўз ҳуқуқларини билмасликларидир", дейди BBCUZBEK билан суҳбатлашган ҳуқуқшунос Ботиржон Шерматов.

  • Ҳаким Ғаниев

    ’Ўзбек маданиятини тарғиб қилишга уринаяпмиз’

    Москвада яшаб фаолият қилаётган таниқли ошпаз Ҳаким Ғаниев BBCUZBEK билан суҳбатда тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалувчи, қарийб унутилаёзган ўзбек таомлари, бугун овқатланиш маданияти ўзгариб бораётгани ҳамда гени ўзгартирилган маҳсулотлар кўпайишидан хавотирлари ҳақида гапиради.

  • Санкт Петербург жомеъси

    Санкт Петербург: Тарихий масжидда садақа ўзбекча сўралади

    Самарқанддаги Гўри Амирни ёдга солувчи ушбу меъморий обида Санкт Петербургнинг қоқ марказида жойлашган. Бино бутун салобати билан сизни мозийга етаклайди. Аммо, бугуннинг манзараси ўзгача...

  • Санжар асли Тошкентдан

    Ўзбекистонлик муҳожир: 'Ватанни севиш керак'

    Марказий Осиёдан ҳар йили Россияга миллионлаб меҳнат муҳожирлари келишади. Асосий сабаб минтақа, айниқса, Ўзбекистондаги оғир иқтисодий шароит, ишсизлик билан изоҳланади. Москвада такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган Санжар асли Тошкентдан.

  • Баҳром Исмоилов

    “Россиядаги меҳнат муҳожирларига жиддий эътибор зарур”

    Марказий Осиёдан ҳар йили Россияга миллионлаб меҳнат муҳожирлари келишади. Россияга келаётган аксарият меҳнат муҳожирлари ўз ҳуқуқлари яхши билишмайди. Аҳволини ўнглаш учун эса, Москвадан ҳуқуқшунос Баҳром Исмоиловга кўра, икки мамлакат ўртасида сиёсий келишув зарур.

  • Ўзбекистонлик энага: "Ватанимизда ҳам иш бўлса эди..."

    Ўзбекистонлик энага: "Ватанимизда ҳам иш бўлса эди..."

    Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини таҳлил қилишга бағишланган мажлисида Президент Мирзиёев маҳаллий ҳокимлар янги иш ўринлари яратмагани тақдирда, уларнинг маошларидан 15 фоиз ушлаб қолинишини айтган.

  • 47 ёшли Насима Расулова ўғли Фирдавсга ўз буйрагини беришга қарор қилган.

    100 аёл: "Ўғлимга буйрак эмас, жонимни ҳам бераман..."

    47 ёшли Насима Расулова ўғли Фирдавсга ўз буйрагини беришга қарор қилган. Насима Расулова Самарқанддаги уйини сотиб, буйраклари ишдан чиққан ўғлини Санкт-Петербургда даволатмоқда.

  • Фирдавс: "Онамнинг буйрагини олиш осон эмас…"

    Фирдавс: "Онамнинг буйрагини олиш осон эмас…"

    Ўзбекистонлик Фирдавс Сайфутдинов 22 ёшда. Унинг иккала буйраги ҳам ишдан чиққан. 47 ёшли Насима Расулова ўғли Фирдавсга ўз буйрагини беришга қарор қилган.

  • Сергей Абашин

    Президент Мирзиёев ислоҳотларпарвар бўладими?

    Видео: Шавкат Мирзиёев расман қасамёд билан Ўзбекистоннинг иккинчи президенти ўлароқ иш бошлар экан, деярли барча ўзбекистонликлар унинг навбатдаги қадамларини нималардан иборат бўлиши билан қизиқишмоқда. Аксарият ўз ҳаётида ижобий ўзгаришлар кутаётгани аниқ.

  • Шаҳрихон пичоқлари Россияни ҳам забт этмоқда

    Шаҳрихон пичоқлари Россияни ҳам забт этмоқда

    Чуст пичоқлари қатори нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё давлатларида ҳам машҳур Шаҳрихон пичоқлари энди Россия бозорларига ҳам кириб бориши мумкин.

  • Ўзбекистонлик усталар

    Ўзбекистонлик ҳунармандлар Москвадаги ярмаркада

    (Видео)Москвада "Россия халқ ҳунармандчилик буюмлари" ярмаркаси бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик усталар ҳам ўз амалий санъатлари намуналари намойиш этдилар.

  • "Мана солиқдан озод қилинганмиз", дейди яна бир миниатюрачи уста Расул Ҳалимов.

    Ўзбек миниатюра санъати Москвани ҳам забт этмоқда​

    Москвада бўлиб ўтган "Россия халқ ҳунармандчилик буюмлари" ярмаркасида ўзбекистонлик усталар ҳам ўз амалий санъатлари намуналарини намойиш этишди.

  • Ўзбекистонликлар ватанда ижобий ўзгаришлар бўлишига умид қилишмоқда

    Москвада ўзбек муҳожирлари овоз беришди

    Москвадаги мухбиримизга кўра, Россия пойтахтидаги Ўзбекистон элчихонасига келаётган муҳожирлар сони аввалги сайловларга нисбатан сезиларли даражада кўп.

  • "Ўзбекистонда қонун бузилмаган..."

    "Ўзбекистонда қонун бузилмаган..."

    Ислом Каримов ўлимидан сўнг президентлик вазифаси бажарувчи этиб, Шавкат Мирзиёев тайинланиши 96-модданинг бузилиши сифатида танқид қилинди. Москвада ҳуқуқшунос бўлиб ишлаётган Баҳром Исмоиловга кўра, аслида қонун бузилгани йўқ.

  • Россияда меҳнат қилаётган аксарият ўзбекистонликлар ватанда ижобий ўзгаришлар бўлишига умид қилишмоқда

    'Янги президент иш ўринлари яратса...’

    Москвадаги меҳнат муҳожирларидан бири ўзбекистонлик Нилуфар янги президентдан нима истайди?