Самарқанд шахмат чемпионати Ўзбекистонга нима беради? Ўзбекистон Янгиликлар, O'zbekiston Dunyo Yangiliklar

  • Комрон Эргашев
  • .
Самарқанд шаҳри

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Халқаро Шахмат федерацияси FIDE шахмат бўйича рапид ва блиц чемпионати шу йил декабр ойи охирида Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказилишини эълон қилди.

Чемпионат 26 дан 30 декабргача бўлиб ўтади.

Алоқадор мавзулар:

Чемпионатда дунёдаги энг яхши эркак ва аёл шахматчилар рапид ва блиц мусобақаларида беллашадилар.

ФИДЕ Президенти Аркадий Дворковичдан иқтибос

Сурат манбаси, .

Қадимги Ипак Йўлидаги энг муҳим шаҳарлардан бўлган Самарқанд шахмат ўйини учун ҳам тарихий аҳамиятга эга кент бўлган: эрамиздан олдинги 6-8 асрларга оид деб кўриладиган фил суягидан ишланган еттита шахмат донаси 1977 йилдаги археологик қазишмалар чоғи Афросиёбда топилган.

"FIDE Ўзбекистоннинг бой шахмат анъаналари ва сўнгги вақтлардаги шахмат буюк қудратига айланаётганини эътироф этади. Фидойилик ва шахматга қилинаётган инвестиция ушбу нуфузли тадбирга мезбонликни Ўзбекистонга ишониб топширишимизга туртки бўлди", деди FIDE Президенти Аркадий Дворкович.

"Ўзбекистон 2026 йилги Шахмат Олимпиадасига ҳам мезбонлик қилади, ва Жаҳон Рапид ва Блицидек йирик тадбирга мезбонлик қилиш муқаррар олимпиадага тайёргарликларни янада кучайтиради", қўшимча қилди Дворкович.

Ўзбекистон яқинда шахмат бўйича йирик муваффақиятларни қўлга киритди.

Мэн оролидаги FIDE Гран-присида уч Ўзбек шахматчиси энг юқори 20 таликдан ўрин олди.

Қатардаги шахмат мусобақасида қатнашган шахматчилар

Сурат манбаси, O'zbekiston Shaxmat Federatsiyasi

Сурат тагсўзи, Шу кунларда ўзбекистонлик шахматчилар Grand Swiss ва Қатар мусобақаларида муваффақиятли иштирок этдилар

Шу кунларда якунланган Qatar Masters 2023 да энг яхши учта жойни ўзбекистонлик шахматчилар эгаллади: 1-ўринни Нодирбек Ёқуббоев, 2-ўринни Нодирбек Абдусатторов, 4-ўринни Жавоҳир Синдоров олди.

Жаҳон шахматидаги энг йирик аудиторияга эга Chessbase India бу ҳақда шундай деб ёзди:

"Ўзбекистонлик уч ўйинчи Qatar Masters 2023 да қанчалар зўр чиқиш қилдилар. Магнус Карлсен, Хикару Накамура, Аниш Гири ва бошқа супер ўйинчилар қатнашган турнирда ўзбекистонликларнинг уч нафари энг яхши тўртликдан жой олдилар. Бу Ўзбекистон нақадар ҳайратланарли шахмат мамлакатига айланиб бораётганини кўрсатади".

Ўтган йил Ҳиндистон Ченнайида ўтган 44-Бутунжаҳон Олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, жаҳон жамоалари орасида ўтказилган мусобақада Хитойдан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.

Ҳиндистон шахмат нашридан иқтибос

Сурат манбаси, .

Президент Мирзиёев шахматчиларни "Ўзбекистон фахри" унвони билан тақдирлади, 600 миллион сўмдан пул мукофоти ва "Equinox" русумидаги автомобиллар калитлари топширилди.

Ҳозирги пайтда ўзбекистонлик тўрт шахматчи дунёнинг энг кучли 100 шахмат устаси рўйхатига кирган, улар орасида 2021 йили Жаҳон Рапид чемпионатида энг ёш ўйинчи деб топилган Нодирбек Абдусатторов ҳам бор.

Самарқанддаги ФИДЕнинг рапид ва блиц чемпионати Ўзбекистоннинг 2022 2023 йилги Аёл Шахмат номзодлари мусобақасига Хевада аъло даражадаги мезбонлиги ортидан ўтказилмоқда.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002