Путин сайлов ғалабасини Кремлда нишонлади, Россияга ҳужумлар кўпайди

putin

Россия президенти Владимир Путин ўтган дам олиш кунлари сайловда ғалаба қозонгач, Москвадаги дабдабали маросимга ўзининг машҳур тарафдорларини тўплади.

Бу сайловни Ғарб етакчилари на эркин ва на адолат дейишди.

Ушбу тадбирга талкиф қилинган Би-би-си муҳаррири Стив Розенбергнинг

Кремлдан тайёрлаган лавҳаси:

Мухлисларни лол қолдиришнинг энг яхши йўли меҳмондорчилик макони.

Шунинг учун Путин ўз дастакловчиларини Кремлнинг энг ҳашаматли саройига тўплади.

Унинг ўзини кўриш қийин, бироқ муждаси аниқ эди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Рус подшолари тож кийган саройда Россия президенти ўта муҳим шахсларга сайловдаги қўллаб қувватлови учун раҳмат айтди.

Бизни ҳам чақиришди, Кремлга ноёб таклиф, балки бу Путиннинг ўзига ишончи ортаётгани аломатидир.

iqtibos

Ғарб бу сайловни шармандалик деб атаганига қарамасдан.

Бу Владимир Путиннинг ғалаба пойгаси. Мағлубият истисно қилинган пойга ташкил этган Кремль раҳбари ўзининг энг машҳур мухлисларидан олқишлар ва табриклар қабул қилишни хоҳлади.

Ва Путиннинг меҳмонлари ҳам кўпчилик танқид қилган сайловни ҳимоя қилдилар.

"Сиз сайлов эркин, адолатли бўлди деб ишонасизми?", деб савол бердик машҳур россиялик кинорежиссёр Андрей Кончаловскийга.

"(Кулади) Мен ўйлайманки, биз дунёдаги энг очиқ ва демократик сайловни ташкил қилдик", жавоб беради Кончаловский.

Бу сайловда жиддий рақиб бормиди?, сўрадик Russia Today Бош муҳаррири Маргарита Симоньяндан.

"Жиддий мухолифга эҳтиёж борми? Нега?", саволга савол билан жавоб берди Симоньян.

"Нега сиз жиддий мухолифга эҳтиёж йўқ, деб ўйлайсиз?", деган саволни берамиз.

"Нега доим сиз "биз улардан яхшироқ яшаймиз" деб ўйлайсиз? Ҳатто қўяётган саволларингиз ҳам: "Сиз ҳам биздек иш тутсангиз бўлмайдими?" Чунки биз сиз эмасмиз, биз сизни яхши кўрмаймиз", деди Маргарита Симоньян.

Кремлда Путин Россиянинг Белгород вилоятидаги ҳодисаларни тилга олди.

У ерга Украина ҳудудидан ҳужумлар кўпайди, тинч аҳоли қурбонлари ортаяпти.

Бундай ҳодисалар Россиянинг Украинага ишғолигача кузатилмаган.

"Албатта, биз ҳам шундай йўл тутишимиз мумкин. Душман нишонга олаётгандек биз ҳам тинч аҳоли уйларига ҳужум қилишимиз мумкин. Бу борада ўз фикримиз, ўз режамиз бор, шунга қараб иш кўрамиз", дейди Владимир Путин.

Сайловдан кейин Путин халқ мандатини қўлга киритдим, энди хоҳлаган режамни, хоҳлаган қароримни қилоламан, деб даъво этолади.

18 март: Россия президенти сайлови: Мирзиёев ишончли ғалаба деди, Германия эса сохта сайлов

International observers sit in front of a screen showing preliminary results of the presidential elections at the Central Election Commission in Moscow, Russia

Сурат манбаси, EPA

Россия президентлигига 5-марта номзодини қўйган 71 ёшли Владимир Путин 87 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонгани эълон қилинди.

Россия Марказий Сайлов комиссияси 87,38 кўрсаткичини дастлабки натижа деди.

2020 йили Россия конституциясини ўзгартириб, 2000 йилдан кейинги ўзининг президентлик муддатларини ноллаштирган Путин 2018 йили сайлов ўтказган, ўшанда унинг 76 фоиз овоз билан ғалаба қилгани эълон этилган эди.

Алоқадор мавзулар:

Бу йил овоз бериш кунлари этиб уч кун белгиланди: 15-, 16- ва 17-март кунлари.

Россия босиб олган Украинанинг Донецк, Луҳанск, Херсон ва Запорожия вилоятининг бир қисми яшовчилари ҳам Россия президентлик сайловида қуроллар қўндоқлари остида овоз беришга мажбурланганларини айтиб бердилар.

Боррелдан иқтибос

Сурат манбаси, .

Шунингдек, жойларда жуда кўп сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатлари юз бергани хабарлари тарқалди.

Россияликларни онлайн овоз беришга мажбур этишди, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимлар Владимир Путин номзодини ёқлаб овоз беришга ўз раҳбарлари томонидан босимлар бўлганини айтдилар.

Путин ғалабаси аллақачон "муқаррар"лиги ҳақида хориж матбуоти бошиданоқ ёздилар.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсат идораси раҳбари Жозеп Боррел, Россия сайлови эркин ва адолатли эмас, у қатағон ва қўрқитишга асосланган, деди.

Германия Ташқи ишлвар вазирлиги Россиядаги овоз беришни "псевдосайлов" деб таърифлади, "Путиннинг бошқаруви авторитар, у цензурага, қатағон ва зўравонликка таянади", деб ёзди.

Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер матбуот котиби, Путинга сайловдаги ғалабаси билан табрик мактуби юборилмайди, деб айтди.

Президент Мирзиёев ва Президент Путин телефон сўзлашуви ҳақидаги хабар

Сурат манбаси, President.uz

Сурат тагсўзи, "Ўзбекистон президенти Россия етакчисини президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади" деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

АҚШда Оқ Уй воизи шундай деди:

"Табиийки, бу сайлов на эркин, на адолатли. Чунки Путин сиёсий мухолифларини қамоққа тиқди, қолганларни эса ўзига қарши боришлари олдини олди".

Польша Ташқи ишлар вазирлиги:

"Россия сайловида эркин, демократик танлов қилиб бўлмайди".

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон, "бу эркин ва адолатли сайловнинг кўриниши эмас", деб ёзди Х, собиқ Твиттердаги расмий саҳифасида.

Украина Президенти Володимир Зеленский Путинни "ҳокимиятдан маст бўлган ва ҳокимиятда бир умр қолиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қиладиган диктатор" деди.

Президент Шавкат Мирзиёев матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон президенти Владимир Путин Россия президентлиги сайловидаги ғалабаси билан табриклаб қўнғироқ қилган.

Шавкат Мирзиёев Путинни "сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан дилдан қутлаган", "сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари россияликлар амалдаги Президентга юксак ишонч билдираётганини тасдиқлашини" таъкидлаган.

Матбуот Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин, Хитой Президенти Си Цзиньпин, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раисий Путинни табриклаганлари ҳақида хабар қилди.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002