Улкан оқим Қўрғонга қараб бораяпти, Тоқаев тошқин ҳудудларини бориб кўрди, Афғонистон ва Покистонда 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди

Woman in flooded area of Orenburg city

Сурат манбаси, AFP

Улкан оқим Қўрғонга қараб бораяпти, Тоқаев тошқин ҳудудларини бориб кўрди, Афғонистон ва Покистонда 100 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди

Россия ва Қозоғистон охирги 80 йилда кузатилмаган сув тошқинлари билан рўпара келиб турипти.

Россиянинг Қозоғистонга қўшни Қўрғон вилоятида Тоболь дарёсида сув сатҳи кун сайин кўтарилаяпти, тобора кўп ҳудудларни сув босмоқда.

Қўрғон вилояти губернатори Вадим Шумков вилоят аҳолисини улкан сув оқими келаётганидан огоҳлантирди.

Flooding on the outskirts of Orenburg city

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Оренбургда 10 мингдан ортиқ одам кўчирилган

Сув сатҳи нормадагидан 11 метр юқорига кўтарилиши, энг баланд нуқтага чиқиши 23, 24 апрелларда кутилаётгани хабар қилинди.

Ҳозир Тоболь дарёси 9 метр баландлаган.

Об, Ишим, Урал дарёларининг сатҳи кўтарилиши, ён-атрофдаги янада кўп ҳудудларни сув босиши кутилмоқда.

Охирги бир суткада сув остида қолган бинолар сони 1000 дан ошиб, жами 16000 га етганини хабар қилди Россия ФВВ.

Сув тошқинлари билан энг оғир вазият Оренбург, Қўрғон ва Тюмен вилоятларида кузатилмоқда, бошқа ҳудудларда ҳам аҳолини кўчириш, аэропортларни ёпишга тўғри келди.

Россия Президенти Путинга ҳисобот берган Россия Фавқулодда вазиятлар вазири Александр Куренков энг оғир вазият Тюмен вилоятида кузатилаётганини, бу ҳудудда 31 минг аҳоли яшаётган 94 аҳоли маскани сув остида қолиши мумкинлигини айтди.

Қозоғистон Президенти Тоқаев табиий офат ҳудудларини бориб кўрди

Президент Тоқаев вертолётда

Сурат манбаси, Telegram/Aqorda

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев Шимолий Қозоғистон вилоятига бориб сув тошқинлари билан боғлиқ вазият билан танишди, маҳаллий одамлар билан суҳбатлашган.

Шунингдек, у тошқиндаги Кустанай вилояти устидан парвоз қилиб, тошқин ҳудудларини кўрган.

Президент Тоқаев тошқин муносабати билан Қозоғистонда режаланган оммавий тадбирларни бекор қилишга фармон берди.

У тежалган маблағларни табиий офат оқибатларини бартараф этишга йўналаштириш мақсадга мувофиқ бўлишини айтган.

Афғонистон ва Покистонда қурбонлар сони 100 дан ошди

Children wade through floodwater near a damaged road following heavy rains on the outskirts of Quetta on 15 April 2024

Сурат манбаси, AFP

Қаттиқ ёғингарчилик ортидан келиб чиққан сув тошқинлари Афғонистон ва Покистонда 100 дан ортиқ инсон умрига зомин бўлди.

Покистоннинг Афғонистонга чегарадош Ҳайбар Пахтунхва вилоятида 32 инсон ҳалок бўлганини хабар қилди табиий офатларга қарши кураш идораси.

Вилоятнинг катта ҳудуди сув остида қолган.

Мамлакат жануби-шарқидаги Балужистон вилоятида саккиз инсон ҳалок бўлди.

Икки кун орасида чақмоқ уриши оқибатида 21 инсон ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинди.

Афғонистоннинг 34 вилоятидан 23 вилоятида қаттиқ ёмғир ва селлар кузатилди.

Толибоннинг Табиий офатларга қарши кураш вазирлиги воизи Мулло Жонон Соиқ айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, 66 инсон ҳаётдан кўз юмган 36 киши жароҳатланган.

1200 тача уй буткул ёки қисман вайрон бўлган, 600 тача чорва нобуд бўлган.

Бундан олдин бутун Афғонистонда ҳаддан зиёд қуруқ баҳор кузатилган, кучли ёғингарчилик деҳқонларни баҳорги экиш ишларини ортга суришга мажбур этган.

12 апрель. Россия ва Қозоғистон тошқинлари: Урал дарёси ҳеч қачон бунчалик кўтарилмаган - Видео

Оренбург вилоятидаги сув босган ҳудуд

Сурат манбаси, ©2024 MAXAR TECHNOLOGIES

Сурат тагсўзи, Оренбург вилоятидаги кўплаб қишлоқлар буткул сув остида қолди

Россия ва Қозоғистон тошқини: Урал дарёси ҳеч қачон бунчалик кўтарилмаган

Россия ва Қозоғистонда, расмийларга кўра, мисли кўрилмаган сув тошқинлари кузатилмоқда. Урал дарёсида сув сатҳи жиддий нуқтадан ҳам кўтарилди, янада кўтарилиши кутилмоқда.

Дастлаб Россиянинг Оренбург вилояти Орск шаҳри атрофида сув тўғони ёрилиб атрофга сув ёйила бошлаган, ниҳоят сув Оренбург шаҳрига ҳам етиб борди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Орск билан Оренбург оралиғидаги масофа 300 километр.

Оренбург ярим миллиондан зиёд аҳоли яшайдиган шаҳар.

Урал дарёсида сув сатҳи жиддий нуқтадан ҳам 60 сантиметр кўтарилди.

Сув тобора кўп ҳудудларни босаяпти.

Гидрологлар яқин кунларда сув сатҳи яна 30-70 сантиметрга кўтарилиши мумкинлигини айтмоқдалар.

Об-ҳаво мутахассислари эса апрель ойининг иккинчи ярмида янада кўп ёғингарчиликни башорат қилмоқдалар.

Россияда бир неча минг одам ўзларининг яшаб турган жойларидан кўчирилди.

Қўшни Қозоғистон эса эвакуация этилганлар сони 97 мингдан ортганини хабар қилдилар.

Урал дарёси Европанинг учинчи йирик дарёси.

У Россия ҳудудидан Қозоғистонга ўтади, сўнг Каспий денгизига қуйилади.

Қозоғистон расмийлари бир неча сув омбори 100 фоиз сувга тўлганини айтмоқдалар.

Кўчада шишириладиган қайиқда бораётган одамлар

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Россиянинг 39 минтақасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

8 апрель. Россиянинг Қўрғон вилоятига Қозоғистондан 45 баробар кўп сув қуйилаяпти

Россиянинг Қўрғон вилояти губернатори Вадим Шумков сўзларига кўра, Қозоғистоннинг Костанай вилоятидаги Тобол дарёсида жойлашган сув омборидан меъёрдагидан 45 баробар кўп сув оқизилаяпти.

"Биз Тобол дарёсидан секундига 70 куб метр ўрнига 3300 метр куб сув олаяпмиз", деди вилоят ҳокими.

Сувнинг баландлиги 11 метр ва ундан ҳам баланд бўлиши мумкинлигини айтди Қўрғон вилояти губернатори.

Вилоятдаги 62 аҳоли маскани сув остида қолиши мумкин.

Шунингдек, Россиянинг Самара, Саратов, Ульянов, Тюмень вилоятлари, Мордовия, Бошқирдистон ва Татаристонда сув тошқинлари кузатилмоқда.

Расмийларга кўра, Россиянинг 39 минтақасида 10,4 мингдан ортиқ турар-жой биноси сув остида қолган.

Сув тошқини йўлини тўсиш

Сурат манбаси, EPA

10 дан ортиқ куйдирги қабристони сув остида қолди

Ғарбий Қозоғистон вилояти Ветеринария бошқармасига кўра, 10 дан зиёд Сибир яраси ёки куйдирги қабристони сув остида қолган.

Шундан саккизтасида куйдиргидан нобуд бўлган чорва моллари кўмилган бўлган, 14 таси куйдирги қабристони бўлган.

Бундан кейин барча чорва молларини куйдиргига қарши эмлаш талаб қилинади.

Алоқадор мавзулар:

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар қилишича, сув тошқинлари бошланганидан буён 5,7 мингдан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган.

Шу вақтгача 75000 одам ўзларининг яшаб турган уйларидан хавфсиз жойга кўчирилганлар.

Сув омборлари 1980 йиллардан буён бунча тўлмаган эди

Қозоғистонинг Ақтўбаси Россиянинг Оренбург вилояти билан қўшни.

Урал дарёси Қозоғистоннинг бир неча жойида соҳилидан чиқиб кетди, Оренбург вилоятида ҳам қатор ҳудудларида сув тошқинларини келтириб чиқарди.

Қозоғистон Сув ресурслари вазирлиги маълумотларига кўра, бунчалик кўп ёғингарчилик 1980 йиллардан буён кузатилмаган.

Шимолий Қозоғистон вилоятидаги икки йирик сув омбори 100 фоиз тўлган.

Ақмола вилоятидаги икки йирик сув омборига 99 фоиз тўпланган.

Ақтўба вилоятидаги икки йирик сув омбори тўлгани 95 фоизга етган.

Қарағанда ва Костанай вилоятидаги олти сув омборларида ҳам 95 фоиздан кўп сув йиғилган.

Биз Россия томони билан тошқин вазияти борасида доим мулоқотда бўлиб турибмиз, бир-биримизни огоҳлантираяпмиз, деди Қозоғистон вазирлиги.

Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари сув босган уйдан уй ҳайвонларини олиб чиқишаяпти.

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Россияда кўп одамларни кўчиришга тўғри келди

Тошқин огоҳлантиришлари инкор қилинганми?

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари март ойида "Қазгидромет" давлат корхонаси сув тошқинларидан огоҳлантиргани ҳақида ёзмоқдалар.

inbusiness.kz веб-нашри ёзишича, 15 мартдан буён "Қазгидромет" 100 дан зиёд марта ёғингарчилик бўлиши огоҳлантириш берган, бироқ маҳаллий ҳокимликлар бу огоҳлантиришларни жиддий қабул қилмаганлар, бунинг оқибатида тошқин таҳдиди реал баҳоланмаган ва зарур чора кўрилмаган.

8 апрель куни "Қазгидромет" мамлакатнинг 21 фоизи қор билан қопланиб турганини, бу қорларнинг эриши ортиб бориши ҳақида хабар берди.

Шунингдек, апрель ойининг ўртасидан яна тошқин хавфи юзага келиши эҳтимолидан огоҳлантирди об-ҳавони кузатиш ташкилоти.

Қозоғистондаги кўплаб дарёларнинг сатҳи кўтарилиб бораётгани кузатилаяпти.

Атирауда тошқин қурбонлари

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки эркак жасади топилгани ҳақида хабар берди.

Қозоғистонда охирги кунларда қаттиқ ёғингарчилик кузатилмоқда, расмийлар аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқдалар.

Расмийларга кўра, огоҳлантиришларга қарамасдан, Атирау вилоятидаги Кулсари шаҳрида икки эркак 6 апрель куни тракторга миниб ўзларининг сув босган уйини бориб кўришга қарор қилганлар.

Улар берухсат йўлга чиққанлар, дейди Атирау ФВ департаменти мулозимлари.

Трактор йўлдан чиқиб кетиб хандаққа қулаган.

Қидирув ишлари натижасида икки эркак жасади топилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилишича, тошқинлар бошланганидан буён 72 мингдан ортиқ киши қутқарилди.

Павлодар вилоятида қирғоқларни мустаҳкамлашга тўғри келди

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Павлодар вилоятида қирғоқларни мустаҳкамлашга тўғри келди

Қозоғистоннинг тўққиз минтақаси ва етти шаҳрида фавқулодда вазият

Қозоғистон расмийлари хабар қилишларича, 8 апрель куни мамлакатнинг 9 минтақасида 29 фавқулодда вазият режими амал қилмоқда.

Булар Оқтўба, Костанай, Ғарбий Қозоғистон, Улитау, Ақмола, Қарағанда, Атирау, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида сув сатҳи кўтарилиши туфайли юзага келган вазият.

Бир кун олдин Қозоғистоннинг 10 вилоятида ФВ эълон қилинган, бунга Абай вилояти ҳам кирган эди.

Бундан ташқари мамлакатнинг етти шаҳри - Ақтўба, Уральск, Костанай, Арқалиқ, Кокшетау, Темиртау ва Петропавловскда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Видео тагсўзи, Россия расмийлари 10,000 дан ортиқ одам яшаш жойидан кўчирилганини айтадилар

Қозоғистон 80 йилдаги энг қақшатқич тошқинга дуч келди

Қозоғистонда камида 12000 одам уйини сув босди, Россияда кейинги уч кунда Урал дарёси ҳавзасида сув сатҳи хавфли даражага кўтарилиши кутилмоқда.

Бу йил баҳорда Россияда ёғингарчилик кўп кузатилди.

Охирги 100 йилда бунчалик кўп ёғингарчилик кузатилмаганди, дейишмоқда Россия расмийлари.

5 апрель тунида Оренбург вилоятида сув тўғони ёрилди, Орск шаҳрини сув босди.

Сўнг яна бир тўғон ёрилди.

Оқибатда Россиянинг 39 минтақасида қарийб 7000 уйни сув босгани ҳақида хабар бермоқда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Янада кўпроқ ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.

Россия расмийларига кўра, вазият 20 апрелга бориб барқарорлашиши мумкин.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев сув тошқинлари муносабати билан халққа телевизион мурожаат қилди, ҳукумат тошқин оқибатларини бартараф этиш ва зарур кўмакларни етказиш бўйича чораларни кўраётганини айтди.

Президент Тоқаев айтишича, Қозоғистонда охирги 80 йилда бунчалик кучли табиий офат кузатилмаган.

Расмийлар Қозоғистон шимолида 12000 одам кўчирилгани ҳақида хабар тарқатдилар.

60 мингдан зиёд бош чорва хавфсиз жойга кўчирилган.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002