Фоторепортаж: Кечаги Қозоғистоннинг бугуни Qozog‘iston namoyishlar dunyo yangiliklar

Қозоғистон

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Қозоғистон ўзининг 30 йиллик мустақиллиги тарихида бу каби зўравон тўқнашувларга гувоҳ бўлмаган

Қозоғистон минтақанинг энг ўзига тўқ давлати эди. Бир неча кунлик оммавий намойишлар ва зўравон тўқнашувлар ортидан мамлакатга нима бўлди - суратларда унинг бугунги қиёфаси ва аҳволи акс этган.

Англашилишича, сўнгги ҳодисалардан энг кўп Олма-ота жабр чеккан.

Аҳолиси қарийб 2 миллионлик Олма-ота Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри бўлади.

Ўтган бир неча кунлик зўравон тўқнашувлар фонида айнан Олма-отада махсус ва давомий "аксилтеррор амалиёт"и ҳам йўлга қўйилган.

Қозоғистон ғарбида 2 январь куни суюлтирилган газ нархи оширилишига қарши бошланган намойишлар кейинчалик оммавий тус олган, бутун мамлакатга ёйилган, сиёсий характер касб этган ва алал-оқибат зўравон тўқнашувларга айланиб кетганди.

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Олма-ота

Сурат манбаси, AlEXANDR BOGDANOV/AFP

Сурат тагсўзи, Олма-ота кўчаларини ҳануз ҳарбийлар қўриқлаб туришибди
Қозоғистон пойтахти

Сурат манбаси, TURAR KAZANGAPOV/ANADOLU

Сурат тагсўзи, Пойтахт Нур-Султонда эса, ҳаёт аллақачон одатий измига қайтиб қолган. Аммо у ерда бўлган мухбирларимиз шаҳарда хавфсизлик чоралари анча кучайтирилганини айтишади
Олма-ота

Сурат манбаси, AlEXANDR BOGDANOV/AFP

Сурат тагсўзи, Бу яна Олма-ота. Ҳозир шаҳар масъуллари кўчаларни ёниб, жизғинаги чиққан машиналардан тозалашмоқда. Дўконлар очилиб, транспорт қатнови ҳам тикланмоқда. Аммо бу ерда ҳаёт аста-секинлик билан ўнгланаётгани айтилади
Олма-ота

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Бир неча кунлик зўравонликлар чоғида Олма-отадаги ҳокимият биносига ҳам ўт қўйилган. Шаҳарда ҳали-ҳануз намойишлар ва тўқнашувлар излари яққол кўзга ташланади

Қозоғистон президентининг кеча, душанба куни Европа Кенгаши раиси билан сиртдан мулоқоти чоғида баён қилишича, сўнгги ҳодисалар оқибатида мамлакати иқтисодига $2-3 миллиард долларлик зарар етган бўлиши мумкин.

Қасим-Жомарт Тоқаевга кўра, "террорчилар"нинг зўравонликлари натижасида 1300 га яқин корхона зарар кўрган, 100 дан ортиқ савдо марказлари ва банкларга ҳужум қилинган, 500 га яқин полиция машинаси ёқиб юборилган.

Қозоғистон раҳбари худди шу мулоқоти чоғида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва тинч аҳоли орасида ҳам кўплаб қурбонлар бўлганини айтган.

Аммо яна аниқ рақамларга тўхталмаган.

Жами инсоний талафотларга оид мустақил маълумотлар эса, ҳануз имконсизлигича қолмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek