Голландия: 101 ўзбекни нега ўлдиришганди?

Амерсфорт концлагеридаги ўзбек асирлари.

Сурат манбаси, Archief Eemland

Сурат тагсўзи, Амерсфорт концлагеридаги ўзбеклардан фақат битта сурат қолган.

101 йигит Ўзбекистондан чиқиб, Европага урушга кетишади.

Олис ва бегона юртда уларни жанда-жундага ўраб, "маймунсифат мавжудот" деб оммага кўрсатишади.

Ҳар куни таҳқирлашади, ҳайвондан баттар калтаклашади, сичқон тутиб, ўт-ўлан юлиб ейишга мажбур қилишади.

Баъзилари ўлади, тирик қолганларини ўрмонга олиб чиқиб отишади.

Бу ўзбеклар ким? Уларни аниқлаш, Ўзбекистондаги қариндошларини топиш мумкинми?

Айни ҳикоя - 1941 йил сентябридан то 1942 йил апрелигача Голландиядаги Амерсфорт концлагерида Нацистлар қўлида азоб чеккан 101 нафар номаълум ўзбек ҳақида. Улар учун ҳозир концлагерь яқинида қабристон ташкил этилган.

Голландиядаги фаоллар уларнинг Ўзбекистондаги қариндошларини топиб, қабрлари бошига зиёратга олиб келишмоқчи.

Ушбу ўзбеклар ортида оналари ва болалари, қуёшда қизиган билқиллаган тупроққа тўла кўчалари, бу кўчаларни тутган зирали зирвак ҳиди, ҳар саҳар уйғотувчи муаззин овозлари қолиб кетганди.

Балки ораларида сизнинг Иккинчи Жаҳон Урушида бедерак кетган бобонгиз, тоға ё амакингиз бордир?

Би-би-си Ўзбек Хизмати видеолавҳасини томоша қилинг.

Муаллиф, мухбир ва монтаж: Рустам Қобил.

Тасвирчи: Олимхўжа Асқаров.

Фильмда фойдаланилган акс, тасвир ва чизмалар учун Stichting Russisch Ereveld жамғармаси, Archief Eemland , Голландия Давлат Архиви, Kamp Amersfoort ва Flehite музейлари, Питер Йахер ва Ремко Рейдингга миннатдорчилик билдирамиз.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02