Ўзбекистон: Каримов ёпган, Мирзиёев очган қишлоқда BBC Uzbek нималарни кўрди?

Ғелон
Сурат тагсўзи, Шаҳрисабздаги Ғелон тоғ қишлоғи ўзига хос меъморчиликка эга.

Ўзбекистонда марҳум Каримов ҳатто ўзбекистонликлар боришини тақиқлаган қишлоқларни Мирзиёев нега дунёга очмоқчи?

Ўзбекистон расмийларига кўра, уларни очишдан мақсад - халқ ҳаётини яхшилаш, иш ўринлари яратиш, иқтисод ҳамда туризмни ривожлантириш.

Аммо ҳозирги Ўзбекистон шароитида бу иш қанчалик осон ё қийин?

1999-2000 йиллари Афғонистонга кетган асли ўзбекистонлик Исломий жангарилар қўшни Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларидан ўтиб келиб, Ўзбекистонга ҳужум қилишлари ортидан, Ислом Каримов ҳукумати чегараолди ҳудудларини кенгайтирган ва оқибатда қатор қишлоқлар ёпилиб қолганди.

Шу асно узоқ йиллар кўплаб чегарага яқин тоғ қишлоқлари ташқи дунёдан қарийб узилиб қолишган, иқтисодий ва маиший аҳвол ёмонлашган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Алоқадор мавзулар:

Бугун Шавкат Мирзиёев бу қишлоқларни нафақат очмоқчи, балки уларнинг бир нечтасини хорижий сайёҳлар келадиган туристик маконларга айлантирмоқчи.

Шу асно, янги иш ўринлари яратиб, аҳоли ҳаётини яхшилаш мақсад қилинган.

Айни масканлардан бири - 2 минг метр баландда жойлашган Шаҳрисабз яқинидаги Ғелон тоғ қишлоғи.

Марҳум Каримов даврида қарийб 20 йил тақиқланган бу қишлоққа борган ББС Ўзбек нималарни кўрди?

Ҳақиқатан ҳам хорижликлар айни ўзбек қишлоқларига қизиқиб, боришадими?

Халқ қанда яшамоқда ва нималарга умид қилаяпти?

Ўзбекистоннинг яширин қишлоқлари ҳақидаги лавҳаларимизнинг биринчисида худди шу масалага урғу бердик.

Ушбу лавҳалар ББС Ўзбек Хизмати, Севимли телаканали ва Ўзбекистон Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси ҳамкорлигида олинган.

Мухбир: Рустам Қобил

Тасвирчи: Бахтиёр Набиев ва Шаҳбоз Озодов.

Муҳаррир: Хайрулло Файз.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek