BBC News Ўзбек хизмати "Бобурий маликалар изидан" номли уч қисмдан иборат ҳужжатли-драматик фильм суратга олди - Ўзбекистон, O'zbekiston

Гулсевар Замон фильмни суратга олиш жараёнида

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат тагсўзи, Гулсевар Замон фильмни суратга олиш жараёнида

BBC News Ўзбек хизмати "Бобурий маликалар изидан" номли уч қисмдан иборат ҳужжатли-драматик фильм суратга олди.

Куч-қудрат, мардлик ва қаҳрамонлик кўпда эркакларга хос кўрилади. Аёллар томонидан қилинган фидокорлик эса, хоҳ ўтмишда бўлсин, хоҳ бугун ўзгачароқ талқин топади ва осонликча эътироф этилмайди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2

Бу материалга кириш имконсиз

Кўпроқ кўринг YouTubeБи-би-си ташқи сайтлар мазмуни учун масъул эмас.

Охири YouTube пост, 2

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Андижон қоқ марказида Бобур Шоҳнинг ҳайкали қад ростлаган. Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда эса, унинг бобокалони Амир Темур ҳайкалларини кўрасиз. Тарих дарсликларида шарафланган аксар қаҳрамонлар ҳам асосан эркаклар, бу ўринда шоҳлару шаҳзодалар.

Ҳукмдорларга ҳамнафас бўлган, уларни қўриган, қўллаган маликалар-чи?

Эсон Давлат Бегим, рассом Исомиддин Эшонқулов

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат тагсўзи, Эсон Давлат Бегим, рассом Исомиддин Эшонқулов

Замонлар шиддати бундай аёллар номини гоҳ ўчирган, гоҳида қайта ёзган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати Амир Темур авлодлари - Бобурийлар салтанатида яшаб ўтган уч малика - Эсондавлат бегим, Хонзода ва Гулбадан бегимлар ҳақида махсус ҳужжатли филм тайёрлади.

Мақсад ана шундай парда ортида қолган, кўпда номлари тарих дарсликларидан тушиб қоладиган жафокаш аёлларнинг бугунги авлод учун ибратли бўлган ҳаётига назар ташлашдир.

Филмнинг биринчи қисми Темурий ҳукумдорлардан бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бувиси Эсондавлат бегим ҳақида.

Би-би-си Нюс Ўзбек хизмати "Бобурий маликалар изидан" номли ҳужжатли-драматик фильмини тақдим этади

Ёзувчи Ира Мухоти билан - Деҳли, Ҳиндистон

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Сурат тагсўзи, Ёзувчи Ира Мухоти билан - Деҳли, Ҳиндистон

Фильмда шоҳ ва шоир, Ғарбда Ҳиндистондаги Мўғуллар салтанати асосчиси деб танилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур оиласидаги аёллар ҳаётининг очилмаган қирраларига эътибор қаратилади.

Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Афғонистонда суратга олинган ушбу фильм қаҳрамонлари каби унда иштирок қилган мутахассислар ҳамда суҳбатдошлар хотин-қизлардир.

Унда Бобурнинг "Бобурнома" асари ҳамда унинг қизи Гулбадан Бегимнинг - "Ҳумоюннома"сидан парчалар жонлантиради. Либослар ҳам айнан ўша давр руҳини бериш учун танланган.

Фильм муаллифи, BBC News Ўзбек журналисти Гулсевар Замон Бобур Шоҳ оиласи уч авлоди вакиллари бўлган аёллар тарихини ўрганди.

Булар Бобурнинг она томондан бувиси Эсон Давлат бегим, опаси Хонзода бегим ва қизи Гулбадан бегимлардир. Гулсевар ўз изланишлари давомида Ўзбекистонда адабиётшунос олималар Буробия Ражабова, Каромат Муллахўжаева, Ҳиндистонда эса, ёзувчи Ира Мухоти билан суҳбатлашади. Ира Мухоти "Қуёш қизлари: Мўғуллар империясининг қироличалари, маликалари ва бегимлари" китоби муаллифидир. Гулсевар суҳбатдошларидан бир замонлар ўта қудратли бўлган сулола маликалари нима учун тарих китобларидан лойиқ ўрин эгалламагани ҳақида сўрайди.

Айни лойиҳа раҳбари BBC News Ўзбек муҳаррири Дилором Иброҳимова: " Бобурий маликалар изидан" ҳужжатли фильмида биз тарих саҳифаларидан ўчиб кетган аёлларни қайта тиклашга ҳаракат қилдик. 500 йил аввал улар обрўли ва таниқли лидерлар ўлароқ қудратли сулоланинг марказида туришган, биз уларнинг тарихини ҳикоя қилар эканмиз, ўз замонасида бу кучли аёллар эркаклар томонидан қанчалар ҳурмат ва эъзозга лойиқ бўлишганидан ҳайратга тушдик. Бу қудратли аёлларнинг тарихини бугунги ёш авлодга етказиб бермоқчи бўлдик. Биз тарихимиздаги шижоатли аёллар меросини бугун Марказий Осиёдаги хотин-қизларнинг интилишлари, орзу ва умидлари билан боғлашга ҳаракат қилдик", дейди.

"Бобурий маликалар изидан" фильмида Ўзбекистон театрлари санъаткорлари рол ўйнашган: Дилором Абдуалимова (Гулбадан Бегим), Расулхон Қодирхонов (Бобур) ва Дилёра Рузметова (Хонзода Бегим). Суратларни ўзбекистонлик ёш рассом Исомиддин Эшонқулов чизган.

Фильмни келаси уч ҳафта давомида ВBC News Ўзбек вебсаҳифаси bbc.com/uzbek ва YouTube каналида томоша қилиш мумкин. Шунингдек, ВBC News Ўзбек Афғонистон учун кундалик телевизион дастурининг "Маданий Мерос" рукнида ҳам намойиш этилади. Телевизион дастурлар ҳафтанинг иш кунлари Афғонистоннинг "Орзу" (Arezo) Телевизионидан маҳаллий вақт билан 18:00 да эфирга узатилади.

Ўзбекистоннинг илғор телевизион канали Sevimli TV ҳам бу уч қисмдан иборат ҳужжатли-драматик фильмни ҳар ҳафта жума кунлари намойиш этишни режалаган.

BBC News Ўзбек Хизмати Ўзбекистон, шунингдек, Афғонистон ва дунёнинг бошқа ҳудудларидаги ўзбек тилида сўзлашувчилар учун ўз контентини таклиф этади ҳамда минтақадаги йирик ахборот етказувчилардан саналади. bbc.com/uzbek ва YouTube каналига қўшимча равишда BBC News Ўзбек Хизмати Facebook, Instagram, Twitter ва Odnoklassniki ҳамда Telegram орқали муштарийлар билан алоқа ўрнатган.

BBC News Ўзбек Би-би-си Жаҳон Хизматининг таркибига киради.

//

Фото: Хонзода Бегим ролида Дилёра Рузметова (Би-би-си муалифлик ҳуқуқи)

Муаллиф - Гулсевар Замон

Видео муҳаррир- Антоний Саттон

Продюсер - Рустам Қобил

Бош муҳаррир - Дилором Иброҳимова

Тасвирчилар:

Равшан Мусаев (Ўзбекистон)

Носир Бўрибеков (Ўзбекистон)

Пиюш Нагпал (Ҳиндистон)

Абдул Ҳамид Карими (Афғонистон)

Рассом - Исомиддин Эшонқулов

Мумтоз мусиқаларни Ўктам Расулов ижро этган