Ўзбекистон: Етарлича овоз, номзодлар танлови ва ҳалича бирор бир қонунбузарлик юз бермади - фоторепортаж O'zbekiston saylov nomzod - video

Президент сайлови

Сайлов шохобчалари очилган уч соатнинг ичидаёқ президент сайлови ўтган, деб ҳисобланиши учун етарлича (33.6%) овоз берилгани айтилди.

Бутун Ўзбекистон бўйлаб сайлов участкаларининг маҳаллий вақт билан эрталабки 08:00 да иш бошлагани хабар қилинган.

Шу соатларга келиб, жами беш президентликка номзоднинг барчаси ўз овозларини бериб бўлишган.

Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси раиси президент сайловида ҳалича бирор бир қонунбузарликка оид маълумот келиб тушмаганини билдирди.

Овоз бериш жараёни ҳануз давом этмоқда.

Президент сайловини мингга яқин хорижий кузатувчи ҳам кузатаётир.

Ўзбекистоннинг янги президентини 21 миллиондан ошиқ сайловчининг сайлаши кутилмоқда.

Ҳозирга келиб, сайловда иштирок этганлар сони 52 фоиздан ошгани маълум қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, бугунги президент сайловида 10 миллиондан ошиқ сайловчи овоз бериб бўлган.

Сайлов шохобчалари маҳаллий вақт билан кечки соат 20:00 да ёпилади.

Ўзбекистондаги сайлов фазосига бир назар.

Президент сайлови

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Президент сайлови

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Президент сайлови

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Президент сайлови

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Президент сайлови

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Президент сайлови

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Президент сайлови

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Президент сайлови

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Президент сайлови

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Президент сайлови

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek