Ўзбекистон: ‘Рус пропагандаси Тошкент дарвозаларини очтириб берса ажабмасʼ – Нозим Сафаров, video, O'zbekiston, yangilik

safari

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Сурат тагсўзи, Нозим Сафари

Ўзбекистонликлар Россиянинг Украинадаги уруши тўғрисидаги янгиликларни, асосан, Россия телеканаллари ва матбуотидан олаётгани айтилади.

Украинага ҳужум бошланиши ортидан бир қанча ўзбекистонлик фаоллар рус пропагандасига қарши кураш йўлида Россия давлат телеканалларини блоклаш таклифи билан чиққан.

Таниқли публицист Нозим Сафаров Ўзбекистон ҳукумати ва давлат телеканаллари мамлакат аҳолисини бу пропаганда таъсиридан ҳимоя қила олмаётганини таъкидлайди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Қондирилмаётган эҳтиёж

Нозим Сафаров Украина дохил минтақа тақдири учун муҳим хабарлар, халқаро янгиликлар ва улар бўйича таҳлилларни олишда рус телеканалларига юзланаётгани сабаби Ўзбекистондаги ахборот сиёсати билан боғлиқ эканини айтади.

"Бизда рус телеканалларининг таъсири жуда кучли. Бунинг кўплаб сабабларидан энг каттаси - ўзбекистонликлар ўзбек телеканалларида ўзининг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондира олмаётгани, тезкор, сиёсий хабарлар ололмаётгани.

Масалан, шунча харажат қилинаётган Ўзбекистон телеканаллари ўз ғоясини ёя олмаяпти".

Алоқадор мавзулар:

russian tv

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Сурат тагсўзи, Ўзбекистонда рус телеканаллари анчайин машҳур.

Публицистнинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати эълон қилгани Украина бўйича нейтрал позициясини ҳам расмий телеканаллар орқали мамлакат аҳолисига етказиб бера олмаяпти.

"Буни жуда катта фожиа десак ҳам бўлади, чунки бу уруш айнан 8 йил аввал ахборот уруши билан бошланган эди", дейди у.

"Алгоритмларни қайта кўриб чиқиш керак"

Рус телеканалларини пойтахт Тошкентда кабель, сунъий йўлдош антенналар ва интернет орқали кўриш осон бўлса, мамлакатнинг чекка ҳудудлари аҳолисининг аксарида бундай имконият йўқ.

Россия ҳарбий телеканали

Сурат манбаси, Russian TV screenshot

Шунга қарамай, Ўзбекистон вилоятларида ҳам Россиянинг жорий сиёсатини ёқлаш кайфияти сезиларли юқори экани кўринади.

Нозим Сафаров бу ҳолатни ижтимоий тармоқлар алгоритми билан боғлайди.

"Телеканаллардан ташқари YouTube, Instagram алгоритмларини ҳам қайта кўриб чиқиш пайти келди. Масалан, кимдир YouTube'га кириб, масонлар ҳақида видео кўрса, YouTube унга шунга ўхшаш видеоларни қайта-қайта тавсия қилаверади".

Олий Мажлис Сенатининг йил бошида берган статистик маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисининг 4,7 миллиони Facebook, 3,7 миллиони Instagram, 18 миллиони Telegram, 16,7 миллиони Odnoklassniki платформаларидан фойдаланади.

tv

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон ҳукумати ўз ғояларини ўз телеканаллари орқали ўз аҳолисига етказа олмаяпти, дейди Сафаров.

Нозим Сафаров, шунингдек, мамлакатдаги саводсизлик даражаси, одамларда ахборотни таҳлил қилиш уқуви у қадар шаклланмагани ҳам кўпларнинг пропаганда қурбонига айланаётганини таъкидлайди.

"Пропаганда - бу ҳазм қилиш осон, содда шиорлар қўллайдиган, қийин саволларга осон жавоблар таклиф қиладиган инструмент. Шунинг учун, матбуотда Украина нега нацист давлат эмаслигини тушунтирадиган тўрт варақли мақола ўқиганингиздан кўра, Скабеева ёки Соловевнинг "Украина нацист давлат!" деганига ишониш осонроқ. Таълим, медиа саводхонлик, маълумотларни текшириб кўриш даражаси шу нарсага таъсир кўрсатади".

"Бу цензура эмас"

Россия Украинага ҳужум қилган илк кунларданоқ бир қатор ўзбекистонлик фаоллар мамлакатда рус телеканалларини тақиқлаш чақируви билан чиққан.

Ҳозирги қадар кузатилаётган бундай чақирувларда айнан тақиқлаш орқали Ўзбекистон аҳолисини рус пропагандасидан ҳимоялаш мумкинлиги даъво қилинади.

Бироқ бошқа кузатувчиларнинг фикрига кўра, Россия телеканалларини бир томонлама тақиқлаш - бу цензуранинг бир кўриниши.

Аммо Нозим Сафаров бу фикрга қўшилмаслигини айтади.

"Бу мутлақо цензура эмас. Сабаби давлатларнинг қонунчилиги бўйича нафрат, одамкушлик ёки экстремизмни тарғиб қилиш мумкин эмас. Россия пропагандаси эса ўлдириш, урушни қўллаш, зўравонликни тарғиб қиляпти. Шу тарафдан қарайдиган бўлсак, бу цензура эмас. Кимдир экстремизмни тарғиб қиляптими - унга қонунан чора кўрилиши, камида, блокланиши керак", таъкидлайди у.

Сафаров, бир вақтнинг ўзида, Ўзбекистон Россия босими остида эканини тахмин қилиб, айни вақтда, рус телеканалларини тақиқлаш имконсизлиги эҳтимолини ҳам тила олади.

"Майли агар тақиқлай олмаса, ўрнига аҳолига қандайдир альтернатива бериш керак. Аҳоли Ўзбекистон каналларига ишонишни бошлаши керак. Давлат ўз ғоялари… агар нейтралми - шу нейтрал позициясини аҳолисига етказиши керак. Лекин ҳозир шу ҳам қўлимиздан келмаяпти".

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek