Видео: Ўзбекистон: Юзлаб қўлга олишларнинг асл сабаблари нима? Қайси саволларга жавоб йўқ? Янгиликлар

hibslar

Сурат манбаси, Samarqand viloyat IIB

Ўзбекистонда "жиноят оламининг вакиллари" деб таърифланаётган шахсларнинг қўлга олиниши кўплаб саволларни пайдо қилди.

Шу вақтгача расмий хабарларда 250 дан ортиқ, норасмий хабарларда юзлаб шахсларнинг қўлга олингани айтилмоқда.

Би-би-си ушбу саволларнинг асосийларига тўхталади.

Сўнгги янгиликлар нималардан иборат?

fargona

Сурат манбаси, Farg'ona viloyat IIB

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси "Долзарб 40 кунлик" тадбири доирасида Фарғонада 50 нафар қидирувдаги шахсларнинг ушланганлиги ҳақида хабар берди.

Ички ишлар идоралари ходимлари 298 нафар "тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи шахсларнинг яшаш манзилларида комплекс тезкор-қидирув тадбирлари" ўтказган.

"Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланди", дейилади расмий хабарда.

Фарғона ИИБ берган хабарнинг бошқаларидан фарқ қиладиган томони, орган ходимлари бу сафар тақиқланган диний адабиётлар топгани ҳақида ҳисобот берган.

"42 та қурол-яроқлар, 221 та ўқ-дорилар, 61 дона турли жиноятга дахлдор материаллар тайёрланган компьютер, телефон ҳамда тақиқланган диний адабиётлар аниқланиб ашёвий далил тариқасида олинди", дейилади расмий хабарда.

Навоийда ҳам 8 декабр куни берилган хабарда "Мехрик" лақаби билан танилган Меҳриддин Аллаёров билан билан 9 кишинининг қўлга олингани айтилди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Тошкентдан Би-би-си мухбири Аваз Тоҳировнинг айтишича, тадбирлар бошлангандан бери 7 декабргача Ўзбекистонда 200 дан ортиқ жиноят олами вакили деб айтилган шахсларнинг ушлангани ҳақида расмий хабар чиққан.

Одамларнинг муносабати қандай бўляпти?

Toshkent viloyat

Сурат манбаси, Toshkent viloyat IIB

"Одамлар воқеаларни, биз журналистларга ўхшаб жуда қизиқиб кузатишмоқда. Чунки саволларга жавоб йўқ, маълумот йўқ", дейди Тошкентдан мухбиримиз Аваз Тохиров.

Ўзбекистонда расмийлар томонидан жиноят олами вакиллари деб таърифланаётган шахслар халқ орасида "кўча одамлари" дейилади.

"Кўча мавзуси ўзбек жамоатчилиги учун азалдан афсоналар ва мифларга тўла бўлиб келган. Чунки расмийлар ҳеч қачон бу мавзуга оид на статистикани очиқлаган, на бўлаётган вазиятни англашга етадиган ахборотларни очиқлашган. ШУнинг учун бу мавзу асосан чойхоналарда ва ошно-оғайниларнинг гапларида, тор доиралардагина муҳокама қилинган, холос. Шунинг учун одамлар таажжубда, одамлар қизиқишмоқда. Улар ахборот сўрашмоқда".

Ушбу тадбирлар нима учун ҳозир ўтказиляпти?

iqtibos

Психотропик дорилар сотишга қарши чоралар кўриш ҳақида жамоатчилик анча вақтдан бери бонг уриб келади. Аммо шу вақтгача ушбу ҳолатлар ҳуқуқ тартибот идораларининг кенг кўламли амалиётларига дуч келмаётганди.

Берилаётган расмий хабарлар бу ишларни фош қилиш қандайдир туртки, ёки тепадан буйруқни кутиб тургандек таассурот қолдиради.

Масалан, Бухорода фош этилмай келинаётган 22 та жиноятлар фош қилинган. Уларнинг ичида 1 та одам ўғирлаш ва босқинчилик, 8 та гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп дорилар каби ишлар бор. Бу каби оғир жиноятларнинг қисқа муддат ичида фош қилиниши ички ишлар органи ходимларининг улардан хабардор бўлган деган хулоса беради. Шу вақтгача бу ишлар нега фош қилинмади?

Нима учун ҳозир ушбу тадбирлар ўтказилаётгани ҳақида бирор расмий хабар ёки тахминлар борми?

"Ҳозирда Ўзбекистонда яшаётган, шу жойда ишлаётган ҳар бир журналист, матбуотга алоқадор ҳар бир шахс, ўзининг ҳукуматдаги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбаларидан шу нарса ҳақида билишга ҳаракат қилмоқда. Лекин жавоблар йўқ", дейди мухбиримиз Аваз Тоҳиров.

Унинг айтишича, бундай ҳолатларда турли тахминлар қилинмоқда. Масалан, ҳуқуқ тартибот идоралари жиноятда айбланиб қўлга олинаётган ушбу шахсларни узоқ вақт кузатиб юрган бўлиши ва энди қўлга олаётган бўлиши мумкин.

Расмийлар ушбу тадбирларга криминоген вазиятни яхшилаш деб таъриф бермоқда.

Кун.узнинг ёзишича, 26 ноябр куни Тошкентдаги «Ҳумо» аренада қозоғистонлик репер Jah Khalib'нинг концертида тартибсизликлар юз берди. Баъзи хабарларга кўра, тартибсизликларда Миллий гвардия ходимларига фаол қаршилик кўрсатилган.

Шундан сўнг, 27 ноябр куни «кўча боллари»га нисбатан рейдлар бошланган. Аммо расмийлар ушбу боғлиқликка муносабат билдиришмаган.

Ушланганлар орасидаги Салим Абдувалиев ким?

Salimboy

Сурат манбаси, Toshkent shahar IIBB

Шу кунгача қўлга олинган шахсларнинг ичида энг машҳурларидан Салим Абдувалиевнинг ушланганлиги кенг акс-садо берди. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қурол сақлаганликда айбланиб ушланган Салим Абдувалиев Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари ҳисобланади, у шунингдек, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ҳамдир.

73 ёшли тадбиркор Ўзбекистонда Салимбой номи билан ҳам машҳур.

Оммага сиздирилган Викиликс маълумотларида бир вақтлар АҚШнинг Ўзбекистонда элчиси бўлган Жон Пурнелл Салим Абдувалиевга "Ўзбек мафияси раҳбари", "Ўзбекистон жиноят оламининг бошлиғи" сифатида таъриф берган.

Баҳсли шахс сифатида кўриладиган Салим Абдувалиев спортга қўшган ҳиссаси учун давлат томонидан эътироф этилган.

2015 йили Дўстлик ордени билан мукофотланган бўлса, 2021 йили унга "Хизмат кўрсатган мураббий" унвони берилган.

Нега Ички ишлар вазирлиги жим?

Эътиборли томони ушбу шахсларнинг қўлга олиниши ҳақидаги расмий хабарни фақат Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ички ишлар бошқармаси бермоқда.

ИИВ вазирли сайти ва телеграм каналларида "Долзарб 40 кунлик" тадбири ўтаётгани ҳақида ёзилаётган бўлса-да, унинг доирасида қўлга олинаётган шахслар ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаяпти.

Қўлга олинаётганларнинг юзи нега кўрсатиляпти?

yuz

Сурат манбаси, Toshkent viloyat IIB

Одатда ҳуқуқ тартибот идоралари жиноятда гумонланаётган ёки айбланаётган шахсларнинг суратларини хиралаштириб беради ёки юзини кўрсатмайди.

Аммо сўнгги кунларда бўлаётган тадбирларда айрим ИИБлар ушланаётган шахсларнинг юзи оммага очиқ ҳолда тақдим қилинмоқда.

Хулоса қилишга эртами?

Кузатувчиларга кўра, айрим ижтимоий тармоқлардаги ўзбекистонликлар орасида жиноят олами вакиллари оммалашган. Шу мавзуларда видео қилувчи бир TikTok блогерининг айтишича, ёшлар орасида уларга ўхшашни ва қандай қилиб "вор" ёки "ўғри" мақомини олишни истаб 100 га яқин хат олган.

Айрим кузатувчилар эса криминоген вазиятни яхшилаш доирасида қилинаётган чоралар борасида суд ҳукми чиқмасдан хулосага келиш нотўғри эканлигини айтишади.

Уларга кўра, ушбу тадбирлар доирасида ушланаётган шахсларнинг айби исботланиб, чора кўрилмаса бу шахсларнинг обрўси ёшлар орасида янада кўтарилиб кетиши мумкин.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002