Коронавирус бизга юққач, танамиз ичида нима қилади? Koronavirus

  • Жеймс Галлахер
  • Би-би-си тиббиёт ва илм-фан мухбири
Инсон ўпкаси

Сурат манбаси, SPL

Коронавирус бизга юққач, қандай қилиб Covid-19 касалига айланади ва бизни ҳатто ўлдира олади?

Олимлар янги вируснинг одамзодга ҳужуми ҳақида ҳозиргача билганлари билан ўртоқлашдилар.

Яширин давр

Коронавирус бизга юққач, танамиз ичида нима қилади? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Яширин даврда вирус танамизда яхшилаб жойлашиб олади.

Коронавирус ёки Sars-CoV-2 вируси нафас йўллари, оғиз ва кўздаги шиллиқ пардалар орқали танамизга тушади.

У кейин томоқ тўқималари деворини, нафас йўллари ва ўпкани зарарлайди ва уларни коронавирусни кўпайтирувчи корхонага айлантиради.

Яъни янги вируслар ишлаб чиқилади ва бошқа тўқималарга ҳам юқа бошлайди.

Бу даврда сиз ўзингизни соғлом ҳис қиласиз ва ҳеч қандай касаллик аломати кўринмаслиги мумкин.

Яширин давр қанчага чўзилиши ҳақида фикрлар турлича, аммо ўртача беш кун давом этиши айтилмоқда.

Кўпинча енгил ўтади

Коронавирус сизга юққач, Covid-19 касалини келтириб чиқаради.

Аммо бу ҳар 10 одамдан 8 нафарида енгил ўтади.

Касалликнинг икки асосий аломати - иситма ва йўтал.

Баъзан тана (мушаклар), томоқ ва бош оғрийди, лекин ҳар доим ҳам эмас.

Коронавирус йўтали бошида қуруқ бўлади.

(Ҳойнаҳой, вирус юққан тўқималар зарарлангани туфайли).

Айрим одамлар йўталганда кейинчалик балғам кўчади.

Бу балғам - вирус ўлдирган ўпка тўқималари.

Аммо айни ҳолатда одам шифохонада даволаниш шарт эмас.

Уйда тўшакда қолиб, кўпроқ суюқлик ичиб, парацетамол қабул қилиш керак.

Қолган курашни иммун тизимимиз амалга оширади.

Аммо айрим одамлар вирусни юқтирса, аҳволи жуда оғирлашади.

Хусусан, кексалар ва бошқа бирон (юрак-қон томир, астма, нафас йўллари каби) касали бор одамлар касалликни оғир ўтказадилар.

Янги коронавирус ҳақида тушунчаларимиз ҳали етарли эмас.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Масалан, бошида коронавирус юққан одамнинг бурни оқмайди дейилганди.

Сўнгги тадқиқотларга кўра, қатор касалларда бу худди тумовдек ўтади ва одамнинг бурни ҳам оқади.

Оғир ҳолатлар сабаби нима?

Касаллик кучайса, демак, бизнинг иммун тизимимиз вирусга қарши ортиқча реакция (гиперреакция) кўрсатган.

Бу жараёнда чиққан кимёвий сигналлар бутун танамизга тарқалиб, яллиғланиш бошланади.

Ушбу ҳолатда нозик мувозанат мавжуд.

Агар у бузилса, ҳаддан ортиқ яллиғланиш танамизга зарар етказади.

"Вирус иммун тизимимиз жавобидаги мувозанатни бузмоқда ва яллиғланиш ҳаддидан ошиб кетаяпти" - дейди Лондондан доктор Наталья Макдермот.

"Бу ўринда вирус қандай ишлаяти - билолмаяпмиз".

Оқибатда, ўпка яллиғланиши ёки зотилжам (пневмония ) касали келиб чиқади.

Зотилжам хавфи

Инсон нафас йўллари

Сурат манбаси, Getty Images

Ўпкангизга саёҳатни тасаввур қилинг: оғиздан кириб, қизилўнгач ҳамда кейин тор қувурсимон томирчалар ичидан ўтиб борасиз ва охирида ўпкадаги митти ҳаво халтачаларига тушасиз.

Худди шу жойда ҳаво (кислород) қонимизга ўтади ва, аксинча, карбонат ангидрид чиқиб кетади.

Зотилжам бўлган инсон ўпкасидаги ана шу халтачалар эса сувга тўлади.

Натижада бемор нафас олишга қийналади.

Баъзи одамларга махсус вентилятор ускунаси ёрдамида сунъий нафас бериш керак.

Хитойдаги касаллар ўрганилганда, вирусни юқтирганларнинг 14% қисми сунъий нафас олиш даражасида аҳволи оғирлашгани аниқланган.

Оғир жанг: иммун тизими ва вирус

Мавжуд кузатувларга қарасақ, вирусга чалинганлардан 6% бемор ўта оғир аҳволга тушади.

Уларнинг танаси ишдан чиқа бошлайди ва ўлим эҳтимоли кучаяди.

Сабаби - беморнинг иммун тизими буткул назоратдан чиқиб кетади ва бутун танага зарар етказа бошлайди.

Септик зарба вужудуга келиб, қон босими хавфли даражада тушиб кетиши, тана аъзолари рисоладагидек ишламаслиги ва ёки буткул ишдан чиқиши мумкин.

Ўпканинг ҳаддан ташқари яллиғланиш оқибатида ўткир нафас йўллари дистресс синдроми юзага келади:

Танамиз яшаш учун кераклича кислород ололмайди.

Буйраклар қонни тозалашни тўхтатади.

Ичаклар ички деворлари зарарланади.

"Вирус жуда катта миқёсда яллиғланиш жараёнини юзага келтиради ва оқибатда бир нечта тана аъзолари ишдан чиқади" - дейди Доктор Бҳарат Панханиа.

Агар беморнинг иммун тизими вирусни енгмаса, танамизнинг ҳар бир нуқтаси зарар кўради.

Коронавирусга чалинган бемор парвариши

Сурат манбаси, Getty Images

Бундай оғир ҳолатда ECMO яъни қўшимча корпореал мембранани оксидлаш усули қўлланилади.

Бу - амалда сунъий ўпка дегани.

У қувурчалар орқали танадаги қонни чиқариб олиб, оксигинация қилади (кислород билан тўйинтиради) ва қайта танага юборади.

Аммо охир-оқибатда бемор жисмига етган зарар жуда кучайиши ва тана аъзолари беморни тирик ушлаб тура олмаслиги мумкин.

Илк ўлимлар

Шифокорлар қанчалик қаттиқ ҳаракат қилишмасин, баъзи беморларни асраб қолишолмаяпти.

Вирус илк тарқаган жой - Хитойнинг Ухан шаҳрида ўлган илк икки бемор афтидан соғлом бўлишган.

Лекин улар узоқ йиллар сигарета чеккан кашанда бўлган.

Тамаки уларнинг ўпкасини заифлаштирган.

Биринчи қурбон - 61 яшар эркак касалхонага келтирилган пайти унда ўткир зотилжам бошланган бўлган.

Сунъий нафас берилган, аммо унинг ўпкаси ишламаган ва касалхонга тушганидан 11 кун ўтиб, юраги тўхтаган.

Иккинчи қурбон - 69 яшар эркакда ҳам ўткир нафас йўллари дистресс синдроми кузатилган.

Уни ҳатто ЕСМО, яъни қўшимча корпореал мембранани оксидлаш усули билан даволашга уринишган.

Аммо ўткир зотилжам ва септик зарба оқибатида қон босими тушиб кетиб, оламдан ўтган.

Коронавирус

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek