Россия аскарлари тинч украинларни қандай ўлдирган? Dunyo, Yangiliklar

  • Орла Герин
  • BBC News, Украина
qiynoq

Изюмдаги қарағайлар остида уруш жиноятлари фош қилинмоқда. Бу жойга кўмилган 400 дан ортиқ жасад қабрдан ковлаб олинмоқда. Қора ер аллақачон сирларни оча бошлаган. Тергов олиб бораётган прокурорнинг айтишича, Россия бу ерда ётганларнинг барчасини ўлдирган.

"Биздаги маълумотларга кўра, бу ердаги ҳамма ўлимга Россия аскарлари сабаб ўлган. Кимдир ўлдирилган, кимдир қийноқдан ўлган, яна кимдир Россия ҳаво ва артиллерия ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган", дейди Олександр Филчаков.

Унинг айтишича, илк очилган қабрда бўйнига сиртмоқ тортилган тинч фуқаро жасади топилган. Бу ердаги жасадларнинг деярли ҳаммаси тинч аҳоли вакиллари. Уларнинг орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Аммо юқори лавозимли мулозимнинг айтишича, бир оммавий қабрда 20дан ортиқ аскар топилган, айримларининг қўллари боғланган ва қийноқ аломатларини кўриш мумкин.

Воқеа жойидагиларга ишлаш осон эмас.

"Бу мудҳиш жой, бироқ Украина томони буни дунё кўришини истайди. Қабрлар бирин кетин очилмоқда. Бу ердан россияликлар қувиб чиқарилгандан сўнггина расмийлар улар ортидан қанча қурбон қолдирганини аниқлаш учун тергов ишларини бошлаган".

Улар бу ерга вақтинчалик қабрларга кўмилган ва кўпчилигининг тепасига фақат рақам ёзилган. Уларнинг орасида март ойида Россиянинг тинимсиз ўт очиши натижасида ҳалок бўлган 65 яшар Людмила ҳам бор.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Унинг эри Григорий ўша вақти хотиниги ҳовлига кўмишга мажбур бўлганини айтади. У август ойида бу ерга олиб келинган. Энди унинг жасади яна безовта қилинади.

"У суюкли инсон эди. Фарзандларимиз йўқ эди. Худо бизга бу неъматни бермади. Лекин биз бир-биримизни севардик", дейди у.

Қабрлар очиларкан махсус кучлар ҳамон хавфларни бартараф қилмоқда. Улар Россияликлардан қолган миналарни портлатмоқда.

Максим ўз ҳикоясини айтиб бериш учун ёнимизга келди. У кишанланган билаклари ва тўпиқларидаги изларни кўрсатади.

Унинг айтишича, шу ойнинг бошида россияликлар томонидан бир ҳафта тутқунда ушланган. Электр токи билан қийноққа тутилган.

"Улар менга симларни улашди", дейди у.

"Сен қалтирай бошлайсан ва қутилишга ҳаракат қиласан. Стулдан қулаб тушдим, оғриқ жуда ҳам кучли эди. Камерадошларимдан мен қанча вақт йўқ бўлдим, деб сўрадим. Улар 40 дақиқа дейишди. Менимча, одам 15-20 дақиқа чидаб бера олади", дейди Максим.

Урушда ўтаётган бир кун каби фавқулодда хизмат ишчиларининг меҳнатдан силласи қуриб дам олмоқда.

Бироқ улар яқинда Россиядан қайтариб олинган ерларда яна бу каби қабрларни очишига тўғри келади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek