Россия Украина энергетика тизимига “энг йирик кўламли” ҳужумларни амалга оширди

Видеода тўғонга ўт кетгани акс этади, лекин афтидан унинг бузилиши хавфи йўқ.

Сурат манбаси, T.ME/MARIUPOLNOW

Сурат тагсўзи, Видеода тўғонга ўт кетгани акс этади, лекин афтидан унинг ёрилиши хавфи йўқ.

Россия замбараклари Украинанинг энергетика иншоотларини нишонга олиши ортидан мамлакатнинг катта қисми электр токисиз қолган. Киевда бу ҳужумни уруш бошланганидан бери украин энергетикасига қилинган энг йирик ҳужум дея баҳолашди.

Алоқадор мавзулар:

Украинанинг иккинчи энг йирик шаҳри бўлмиш Харкивда 15 портлаш қайд қилинди, Одесса шаҳрида эса 53 мингта хонадон чироқсиз қолган.

Харкив ҳокими ҳужумлар ортидан шаҳар электрсиз қолганини айтди.

BBC

Мамлакат энергетика вазири Герман Галущенко Россияни Украинада "йирик кўламли энергия инқирозини келтириб чиқариш"га уринишда айблади.

Вазирга кўра, ҳужумда Запорижжя атом станциясига уланган электр симлари узилган.

Вилоят ҳокими Иван Фёдоров атом станцияси "блекаут чизиғида" эканини айтди ва ҳудудда еттита бино вайрон бўлгани, ҳамда яна 35таси шикастланганини билдирди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Запорижжя ҳокими вилоятдаги вайронагарчилик суратларини чоп қилди.

Сурат манбаси, T.ME/ZODA_GOV_UA

Сурат тагсўзи, Запорижжя ҳокими вилоятдаги вайронагарчилик суратларини чоп қилди.

Президент Володимир Зеленксийнинг айтишича, тун оша Россия Украинага 90дан ошиқ замбаракларни отган ва 60 портловчи дронларни юборган.

Камида икки киши ўлгани ва 14 нафари яралангани айтилади.

Бир кун аввал Россия қўшинлари пойтахт Киевга энг катта кўламли ҳужумларидан бирини қилганди. Унда бир ёш бола дохил 17 киши жароҳат олишган.

Охирги ҳужумлар Зеленскийни Ғарбдаги иттифоқчиларидан кўпроқ ҳарбий ёрдам сўрашига мажбур қилди.

Хмелницкий шаҳридаги ҳужум оқибатлари.

Сурат манбаси, T.ME/MVS_UKRAINE

Сурат тагсўзи, Хмелницкий шаҳридаги ҳужум оқибатлари.

Унга кўра, ўз қўшинлари юз тутаётган қурол тақчиллиги Европа учун "шармандали" ҳолат. "Европа кўпроқ ёрдамга қодир, буни ҳозирнинг ўзида исботлаш жуда муҳим", - деди президент.

Украина давлат гидроэлектр компанияси Россия ҳужуми унинг энг йирик тўғонини ҳам - Запорижжядаги ДнипроХЭСни нишонга олганини айтди.

Видеода тўғонга ўт кетгани акс этади, лекин афтидан унинг бузилиши хавфи йўқ.

Ижтимоий тармоқлардаги видеоларда тўғон ёнидан ҳаракатланаётгани ишонилган троллейбусга ўт кетгани кўринган.

Портлашлар, шунингдек, Украина марказида Президент Зеленскийнинг она шаҳри бўлмиш Кривий Рих ва Винница шаҳарларида юз берган. Расмийлар "муҳим инфратизилма иншоотлари" шикаст еганини хабар қилишди.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002