Видео. Ўзбекистон: “Усмон Қуръонининг қайтиши” – ҳужжатли драма O'zbekiston dunyo Islom dini musulmonlar

Luiza Iskandariy

BBC News Ўзбек хизматининг янги ҳужжатли драмаси Қуръони Карим Усмон мусҳафининг Марказий Осиёдан Россияга ва ортга ҳайратланарли саёҳати ҳақида ҳикоя қилади. Уни эндиликда bbc.com/uzbek веб сайтида ҳам томоша қилиш мумкин.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Алоқадор мавзулар:

Марказий Осиёни босиб олган, Туркистонни йигирма йил давомида бошқарган рус генерал-губернатори Константин фон Кауфман 1869 йили Қуръони Каримнинг энг муқаддас ва қадимий нусхаларидан бири - Усмон Мусҳафини Петербургга юборади.

Usmon Mushafi

Би-би-си ҳужжатли фильмида нега маҳаллий уламолар 7-асрда мусулмон оламининг учинчи халифаси қони билан бўялган деб ҳисобланган муқаддас матнни рус ҳукмдорига сотгани ва нега большевиклар инқилобидан кейин Россиянинг янги раҳбари Ленин "Қуръонни зудлик билан мусулмонларга қайтариб беришни" буюрганлиги борасидаги саволларга жавоб изланади.

Бу буйруқ Советлар Марказий Осиё мусулмонларининг ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиши тасдиғи сифатида тақдим этилди, аммо бу сиёсий ўйин эмасмиди?

1917 йилда Мусҳафни қабул қилиб олиш учун келган мусулмон делегацияси аъзоларига уни беришни истамаган олимлар ва кутубхоначиларнинг қаршиликлари ортида нима бор эди?

Янги ҳужжатли фильм

Hujjatli filmdan kadr

"Усмон Қуръонининг қайтиши"да BBC News Ўзбек хизмати журналисти ва бошловчиси Луиза Искандарий (Худойқулова) тарихчи ва диний уламолар билан суҳбатлашади, ушбу қизиқ воқеани тарихий ва сиёсий контекстда ифодалаш учун архив ҳужжатларини очиб беради.

Драма таниқли ўзбек актёрлари Эгамберди Раҳимов, Анвар Қоратоев ва бошқалардан иборат ижодий жамоа кўмагида суратга олинган.

Марказий Осиёни босиб олган, Туркистонни йигирма йил давомида бошқарган рус генерал-губернатори Константин фон Кауфман 1869 йили Қуръони Каримнинг энг муқаддас ва қадимий нусхаларидан бири - Усмон Мусҳафини Петербургга юборади.

Мусҳафни олиб кетиш билан боғлиқ воқеалар фон Кауфманнинг ҳозирда Петербург кутубхонаси архивида сақланаётган мактубларида яхши ҳужжатлаштирилган. Далиллар кўрсатишича, Мусҳаф Самарқанддаги масжид имомидан 100 рус рублига сотиб олинган.

Хабарларга кўра, имом ва маҳаллий диний идоралар фон Кауфманга "маҳаллий мусулмонларга энди бу керак эмас" деган экан.

Hujjatli filmdan kadr

Бироқ тарихчиларнинг айтишича, руслар Самарқанднинг босқинчи ҳукмдорлари бўлганда, маҳаллий имомларнинг уларга Усмон Қуръонини сотишдан ўзга чораси қолмаган.

Би-би-си ҳужжатли фильмида нега маҳаллий уламолар 7-асрда мусулмон оламининг учинчи халифаси қони билан бўялган деб ҳисобланган муқаддас матнни рус ҳукмдорига сотгани ва нега большевиклар инқилобидан кейин Россиянинг янги раҳбари Ленин "Қуръонни зудлик билан мусулмонларга қайтариб беришни" буюрганлиги борасидаги саволларга жавоб изланади. Бу буйруқ Советлар Марказий Осиё мусулмонларининг ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиши тасдиғи сифатида тақдим этилди, аммо бу сиёсий ўйин эмасмиди? 1917 йилда Мусҳафни қабул қилиб олиш учун келган мусулмон делегацияси аъзоларига уни беришни истамаган олимлар ва кутубхоначиларнинг қаршиликлари ортида нима бор эди?

Hujjatli filmdan kadr

Орадан 6 йил ўтиб, Усмон Мусҳафи Ўзбекистонга қайтарилгач, 60 йилдан ортиқ, яъни 1989 йилгача музейда, омма кўзидан узоқда сақланган. Ўша йили у ҳозирги мустақил Ўзбекистон диний идорасига тантанали қайтарилган эди.

50 дақиқалик фильмни BBC News Ўзбек хизматининг bbc.com/uzbek сайти ва YouTube каналида томоша қилиш мумкин. Шунингдек, у Sevimli телеканали ва Ўзбекистоннинг бошқа йирик телеканалларида ҳам намойиш этилади.

BBC News Ўзбек хизмати Ўзбекистон, Афғонистон ва бутун дунёда ўзбек тилида сўзлашувчилар учун ахборот узатади ва минтақадаги энг йирик халқаро янгилик провайдерлардан биридир. BBC News Ўзбек хизмати bbc.com/uzbek веб сайти ва YouTube'дан ташқари Facebook, Instagram, Twitter, Odnoklassniki ва Telegram орқали ҳам ўз аудиторияси билан боғланади.

BBC News Ўзбек хизмати Би-би-си Жаҳон хизматининг бир қисмидир.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek