Россия, Москва: Қуролланган шахслар ҳужуми оқибатида ўнлаб одам қурбон бўлган (video)

Видео тагсўзи, Videoda ko'ngilni xira qiladigan tasvirlar bor

Москвадаги Crocus City Hall санъат саройига қуролли шахслар ҳужум қилиши оқибатида камида 137 киши қурбон бўлган.

Россия президенти Путин ўз мурожаатида 24 мартни миллий мотам куни деб эълон этган. Ҳужумчилардан тўрт нафари қўлга олингани ва жангарилар Украина томон қочишга уринганини урғулаган.

"Улар ким бўлишидан ва ким уларни йўлга солиб турганидан қатъий назар, биз уларни топамиз, террорчилар ортида турганларни жазолаймиз", деб айтган Владимир Путин.

Америка Қўшма Штатларига кўра, "Исломий давлат" гуруҳи бу ҳужумни уюштирганини даъво қилган. Аммо Россия мулозимлари ҳозирга қадар муносабат билдиришгани йўқ.

Пикник гуруҳининг концертига йиғилганлар талотўпда қочаётгани ва залга ўт кетгани бир неча видеоларда тарқамоқда. Видео тасвирларда ўқ ва портлаш овозлари янграйди.

Men cover themselves with blankets while walking past Russian law enforcement officers, who stand guard near the burning Crocus City Hall concert venue

Сурат манбаси, Reuters

Украина мулозимлари бу ҳужумга Киевнинг мутлақо алоқаси йўқлигини айтишган.

Америка Қўшма Штатларининг Москвадаги элчихонаси бу ҳужумдан "даҳшатга тушганини" айтган ва россияликларга ўз таъзиясини изҳор этган.

Rescuers work to extinguish fire at the burning Crocus City Hall concert venue following a shooting incident, outside Moscow, Russia

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Crocus City Hall ga o't ketgan

Америкаликларни 48 соат давомида катта йиғинларда иштирок этмасликка чақирган.

Икки ҳафта аввал эса Америка ўз фуқароларини огоҳлантирган ва " Москвадаги катта йиғинлар, жумладан концертларга экстремистлар ҳужумлари эҳтимоли" ҳақидаги хабарларни ўрганаётганини билдирганди.

Тожикистон ўз фуқароларининг бу терактда иштирок этгани ҳақида Россиядан расман маълумот олмаган

Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз вебсайтида баёнот жойлаган.

"Таъкидлаб ўтамизки, Тожикистон томони Россия ҳукуматидан ҳозир тарқатилаётган фейк хабарлар - гўё Тожикистон фуқаролари иштироки ҳақида ҳеч бир маълумот олгани йўқ. Биз Россия давлати идораларининг маълумотларни эътибор қилишга чақирамиз. Шуни назардан қочирмаслик керакки, текширилмаган ва ишончсиз хабарларни тарқатиш Тожикистон ташқарисида бўлган ватандошларимизга зарар етказиши мумкин".

Би-би-си манбасига кўра, "ҳужумчиларнинг икки нафари Крокус Сити Ҳоллда ўлдирилган". Улардан бирининг ҳужжати Би-би-си Рус хизматида бор.

Би-би-сида мавжуд ҳужжат нусхасидан унинг Тожикистон фуқароси паспорти экани англашилади.

Би-би-сида яна бир ҳужжат нусхаси бор ва у Шамсиддин Фаридунийга тегишли бўлиб, бу паспорт ҳам Тожикистонда олинган.

Видео тагсўзи, Qurollangan shaxslarning Crocus Concert Hall ga kirishi (Videoda ko'ngilni xira qiladigan tasvirlar bor)