Кремлнинг янги дарслиги ўқувчиларни Украинага қарши урушга тарғиб қилади

  • Мария Коренюк
  • Глобал дезинформация таҳририяти
15-18 ёшдаги талабаларга мўлжалланган яна бир дарслик 18 ёшдан армияга қўшилишга даъват этади

Сурат манбаси, Getty Images/BBC

Сурат тагсўзи, 15-18 ёшдаги талабаларга мўлжалланган яна бир дарслик 18 ёшдан армияга қўшилишга даъват этади

Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудлари ва ўз ҳудудидаги барча мактабларда янги ҳарбий ўқув предметини жорий қилмоқда. "Ватан хавфсизлиги ва мудофааси асослари" предмети 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб 15-18 ёшдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун мажбурий бўлади.

Би-би-си ушбу мавзу бўйича янги дарслик нусхасини қўлга киритди ва унинг 368 саҳифасини таҳлил қилди. Уларда Кремлнинг Украинага қарши уруш ҳақидаги ёлғон даъволари ва ўқувчиларни урушга даъватлар бор.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Алоқадор мавзулар:

Россиянинг барча мактабларида ва Украинанинг Россия томонидан босиб олинган бешта минтақасида узоқ йиллик "Хавфсиз ҳаёт асослари" дарси ўрнига "Ватан хавфсизлиги ва ҳимояси асослари" ҳафтасига бир марта ўқитилиб борилади.

Янги предмет ўқитувчилари собиқ ҳарбийлар бўлиши кутилмоқда. Украинадаги урушдан қайтган педагогик маълумотга эга русларга аллақачон мактаб ўқитувчиси бўлиш учун бепул қайта тайёрлаш курслари таклиф қилинган.

"Биз бошланғич ҳарбий тайёргарлик модулини янада қизиқарли ва замонавий қилиш учун такомиллаштиряпмиз", деди Россия таълим вазири Сергей Кравцов.

The start of the educational year in a Moscow school

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, "Ватан хавфсизлиги ва мудофааси асослари" фани шу йил сентябрдан барча Россия ва Украинанинг босиб олинган беш ҳудудидаги мактабларда ўтила бошлайди

"Россия армияси Ватан ҳимоясида" номли биринчи дарслик Россиянинг «Просвешение» таълим соҳасидаги етакчи нашриёт уйи томонидан нашр этилган. Январь ойида компания ўқитувчилар учун онлайн кириш сессиясини ташкил қилди, уни Би-би-си ҳам кузатиб борди.

"Ҳурматли ҳамкасблар, биз ҳаммамиз ўқувчиларимизга давлатимиз (Россия) нуқтаи назаридан маълумот бериш муҳимлигини тушунамиз", деди нашриёт вакили Ольга Плечева.

"Биз ўқувчиларга муқобил нуқтаи назарларни етказа олмаймиз. Шунинг учун ушбу дарслик сизга болалар саволларига жавоб бериш ва муайян воқеаларни тўғри ёритишда ёрдам беради».

A photo from the new Kremlin textbook with a Russian tank in the fields of Ukraine

Сурат манбаси, Getty Images/BBC

Сурат тагсўзи, Дарсликдаги иллюстрациялардан бирида Украинага бостириб кирган Россия танки кўрсатилган ва шундай матн ёзилган: "Баъзан тинчликни фақат танклар билан қайта тиклаш мумкин"

Баъзи воқеаларни "тўғри ёритиш" учун нашриёт Мудофаа вазирлиги вакиллари, генерал-лейтенант Рафаэл Тимошев ва Кремлнинг "Российская газета" бош муҳаррири ўринбосари Игор Чернякка ва дарслик ҳаммуаллифларига ёрдам сўраб мурожаат қилди.

"Нацистларнинг ракета ҳужумлари" босқин учун баҳона

Би-би-си "Россия армияси Ватан ҳимоясида" китобини сотиб олди. Унинг саҳифалари XIII-асрдан то ҳозирги кунгача бўлган "рус аскарларининг қаҳрамонликларини" тасвирлайдиган ҳикоялар билан тўла.

Нашр муаллифлари Совет диктатори Иосиф Сталинни, совет халқининг "Улуғ Ватан уруши"даги ғалабаларини олқишлайди ва Россия армиясининг "Қримни Россияга қайтариш"даги ролини юқори баҳолайди. Россиянинг Украинадаги «Махсус ҳарбий операцияси» ҳақида ҳам алоҳида боб бор.

Дарсликда Совет диктатори Сталин ва Украинанинг Қрим ярим оролини босиб олган Россия ҳарбийлари шарафланади

Сурат манбаси, Getty Images/BBC

Сурат тагсўзи, Дарсликда Совет диктатори Сталин ва Украинанинг Қрим ярим оролини босиб олган Россия ҳарбийлари шарафланади

"2014 йилда Киевда давлат тўнтариши содир бўлганда, янги ҳукумат барча русларга қарши репрессия бошлади. Русча китоблар ёқиб юборилди, ёдгорликлар вайрон қилинди, русча қўшиқлар ва рус тилининг ўзи тақиқланди. Ресторанларда "рус қони" коктейллари сотилди», деб ёзган муаллифлар.

Бундан ҳам кўпроқ ёлғон даъволар айтилади: "Бундай сиёсатга қарши бўлган Луганск ва Донецк вилоятлари шаҳарлари фашистларнинг снарядлари ва ракеталари билан ҳужумга тутилди".

Дарслик муаллифлари таъкидлашича, "Украина ва НАТО уруш бошлашни режалаштирган эди". Дарсликда айтилишича, "2022 йил 19 февраль куни Мюнхен конференциясида Украина президенти Владимир Зеленский Украина ядровий қуролга эга бўлишни режалаштираётганини айтиб, Россияга таҳдид қилган. Киев Донбасс устидан назоратни тиклашни ва Қримни эгаллашни режалаштирган, шундан сўнг НАТО қўшинлари жойлаштирилиши керак бўлган. Чегараларда жуда кўп сондаги Украина қўшинлари ва зирҳли техникалари тўпланган эди" деб даъво қилинади дарсликда.

Украиналик сиёсатшунос Владимир Фесенко ушбу дарсликни "тамоман дезинформация ва ёлғон" деб таснифлайди. У Зеленский Мюнхенда нутқ сўзлаганда ўша ерда бўлганини эслайди. У ерда Украина президенти Будапешт меморандумини тилга олган. 1994 йилда имзоланган ушбу келишувда Россия ва бошқа давлатлар хавфсизлик кафолати эвазига Украинанинг ядро қуролидан воз кечиши назарда тутилган эди. Россия Қримни 2014 йилда босиб олганида ана шу кафолатлар бузилган эди.

Дарсликдаги даъволардан фарқли ўлароқ, президент Зеленский 2021 йил охиридан бошлаб Россия ҳарбий кучларининг Украина чегаралари яқинида жойлаштирилганидан хавотирлар ортиб бораётганини таъкидлаганди, дейди жаноб Фесенко. Россия Федерацияси Мюнхен конференциясидан кўп ўтмай Украинага кенг кўламли ҳужум бошлади.

Дарсликда Россия бомбалаган Украинанинг Мариуполь шаҳри "нацистлар" ва "хорижий ёлланма аскарлар" билан жангларда вайрон этилди дея даъво қилинади

Сурат манбаси, Getty Images/BBC

Сурат тагсўзи, Дарсликда Россия бомбалаган Украинанинг Мариуполь шаҳри "нацистлар" ва "хорижий ёлланма аскарлар" билан жангларда вайрон этилди дея даъво қилинади

Кейин дарсликда Украинанинг руслар бомбалаган Мариупол шаҳри «нацистлар» ва "хорижий ёлланма аскарлар" билан бўлган жангларда вайрон қилингани ҳақида яна ёлғон даъво қилинган.

Би-би-си билан суҳбатлашган экспертларнинг таъкидлашича, китобда Россия Украина тинч аҳолиси хавфсизлигини биринчи ўринга қўйиши ва вайронагарчиликни камайтиришга урингани таъкидланган. Матнда "Украина кўпинча ўз фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилади", "Россия адолатли урушади" деб таъкидланади.

"Биз ҳаммамиз Киев вилоятининг Буча шаҳридаги фожиани эслаймиз, у ерда ўнлаб тинч аҳоли руслар томонидан ўлдирилган ва аёллар зўрлангани хабар қилинган", дейди жаноб Фесенко.

"Бу каби ҳолатлар ўнлаб. Мен 20 йил аввал ишлаган Харьков Миллий университети биноси Россиянинг шаҳарга ҳужуми бошланган куннинг биринчи кунида вайрон бўлган эди. Қизларим ўқиган мактаб ҳам бомбаланган эди. Булар Россия шафқатсизларча вайрон қилган фуқаролик биноларидир".

Мактаб партасидан жанг майдонига

Яна бир боб Россия Қуролли Кучлари тузилиши ҳақида. Боб ривожланиб борар экан, у 18 ёшдан ошганларни ҳарбий хизматга боришга тобора кўпроқ ундайди.

Ўқув қўлланма армияга ёзилиш жараёнини, жумладан, керакли ҳужжатларни, фотосурат ҳажми, ариза шаклига ҳаволани ва рўйхатдан ўтиш учун энг яқин манзилларни кўрсатади. Қизиқтириш учун у яна бепул тиббий хизмат ва суғурта, жозибадор маош ва кунига уч маҳал овқатланиш каби имтиёзларни келтиради.

Унда, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи ҳарбий хизматга келмаса, турли чекловлар, жумладан, кредит ололмаслиги, транспорт воситасини бошқариш ва мулкни ўз номига олишдан маҳрум бўлиши кабилар санаб ўтилган.

Дарсликдаги армияга қўшилиш линки

Сурат манбаси, Getty Images/BBC

Сурат тагсўзи, Биз дарсликдаги армияга қўшилиш учун тўлдириладиган онлайн форма линкини алоҳида урғуладик

Қрим ва Донбасс каби Украинанинг босиб олинган ҳудудлари ёшлари бу иқтисодий бонусларга алданиб қолишлари мумкин, дея огоҳлантиради Қрим инсон ҳуқуқлари гуруҳи раҳбари Ольга Скрипник.

"Украинанинг босиб олинган ҳудудларида сўнгги ўн йил давомида тажовузкор пропаганда олиб борилганидан ташқари, у ерда пул ишлаш имконияти йўқ. Уларга яна қаерда бундай маош тўланади?" дейди Скрипник хоним.

Россия аскарлари босиб олинган Мелитопол шаҳридаги мактабда

Сурат манбаси, Telegram channel New Melitopol

Сурат тагсўзи, Россия аскарлари босиб олинган Мелитопол шаҳридаги мактабда

Унинг айтишича, янги дарслик Россия ва Россия томонидан босиб олинган ҳудудлардаги захираларни сафарбар қилишга ёрдам беради. "Шундай қилиб, бу болалар урушга боради ва ўлади."

Урушнинг икки йилида Россия 20 ёшгача бўлган камида 1240 аскарини йўқотди. Булар фақат Би-би-си Рус хизмати томонидан очиқ манбалардан олинган маълумотлар асосида ўлими тасдиқланганлардир.

Графика муаллифи Анжелина Корба

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002