Москва ҳужуми: Айбланувчилар судда - Нега Исломий Давлат ва нега Россия?

Мотам куни дея эълон қилинган якшанбада Путин ҳужум қурбонларини хотирлади.

Сурат манбаси, SPUTNIK/KREMLIN POOL/EPA-EFE/REX/Shutterstock

Сурат тагсўзи, Мотам куни дея эълон қилинган якшанбада Путин ҳужум қурбонларини хотирлади.

Россия Москвадаги концерт залига ҳужум қилиб камида 137 кишини ўлдирганини айтаётган тўрт эркакка расман айбловларни эълон қилди.

Уларнинг уч нафари Москвадаги суд залига эгилган ҳолда, тўртинчиси эса ногиронлар аравасида олиб келинди. Тўрттови ҳам терроризм амалини қилишда айбланмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Алоқадор мавзулар:

Исломий Давлат (ИД) жума куни Крокус ҳолда юз берган ҳужумни амалга оширганини айтган ва видео далил-исботни чоп қилган.

Россия раҳбарлари ҳужумда далил-исботсиз Украина қўли борлигини айтишган. Киев бу даъвони "бемаънилик" деб атади.

Тўрт кишининг исмлари Далержон Мирзоев, Саидакрами Муродали Ражабализода, Шамсиддин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзов эканлиги эълон қилинди.

Видеода уларнинг уч нафари пойтахтнинг Басманний туман судига ниқобли полициячилар томонидан деярли икки букилган ҳолда олиб келинаётгани акс этади.

Уларнинг бари дўппосланган кўринишади - шафқатсиз сўроқ жараёнлари туширилган видеоларни Россия хавфсизлик кучлари сиздиргани айтилади. Хабарларга кўра, камида бири электр токи билан қийноққа солинган.

Судда Мирзоев ва Ражабализода дея ўзларини таништирган икки кишининг кўзлари кўкарган, иккинчисининг қулоғи ҳисбга олиниш даврида қисман кесиб ташланиши ортидан боғлаб қўйилган.

Далержон Мирзоев ва Саидакрами Муродали Ражабализода дея таништирилган икки айбланувчи.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Далержон Мирзоев ва Саидакрами Муродали Ражабализода дея таништирилган икки айбланувчи.

Мирзоевнинг бўйнида йиртилган пластик пакет ўралганини кўриш мумкин.

Фаридуни дея таништирилган кишининг юзи шишиб кетган, Файзов экани айтилган киши эса юпқа касалхона кийимида ногиронлар аравасида олиб келинганидан кейин суд залида ҳушидан кетганини кўриш мумкин.

Рейтерсга кўра, унинг бир кўзи йўққа ўхшади.

Тўртовлон зуд залида ниқобли полициячилар қуршовидаги шиша хонанинг ичида ушлаб турилди.

Телеграмда тарқатилган суд баёнотида Мирзоев "айбига тўла иқрор бўлди", Ражабализода эса "айбни бўйнига олди" дейилади.

Тасс агентлигига кўра, тўрт кишининг бари Тожикистон фуқароларидир. Улар камида 22 майгача ҳибсда ушлаб турилади.

Жума куни тўрт киши Москва шимолидаги Красногорск туманининг Крокус Сити Холл мажмуасига бостириб кириб, рок концертига йиғилган олти минг кишига қарата ўт очишган. Ҳужумчилар мажмуага ўт қўйиши оқибатида зал ёниб, унинг томи қулаган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Россия ҳукумати 137 киши ҳалок бўлгани ва 100дан ошиғи жароҳат олганини айтмоқда.

Россия федерал хавфсизлик хизматига кўра, тўрт киши ҳужум ортидан 14 соат ўтиб Брянск вилоятида ҳибсга олинганлар. Брянск Москва жануби-ғарбидан 400 километрлик масофада жойлашган.

Шамсиддин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзов дея таништирилган икки айбланувчи.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Шамсиддин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзов дея таништирилган икки айбланувчи.

ИД ҳужум учун масъулиятни ўз бўйнига олди ва ҳужумчилар концерт залида одамларни отаётгани акс этган видеони тарқатди. Би-би-си видеонинг ҳаққоний эканини тасдиқлади.

Аммо, ҳали бирон Россия амалдори ИД даъвосини тан олмади. Улар, исботсиз, ҳужумчиларга Украина ёрдам бергани ва Украина ҳудудига қочиб ўтишлари учун Киев уларга "дераза тайёрлаган"ини даъво қилишмоқда.

Украина Президенти Володимир Зеленский якшанба куни бу иддаоларни рад этти, унинг ҳарбий жосуслик хизмати эса ҳужумчилар юз минглаб россиялик аскарлар йиғилган ва миналар кўмилган чегарадан ўтишга уринганини "абсурд" деб атадилар.

АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши воизи Адриен Вотсон "ҳужумга якка ИД масъул. Ҳеч қандай Украина алоқаси йўқ", деб айтди.

Россияда ҳужумга ёрдам беришда гумон қилинган яна етти киши ҳибсга олинди.

Россия нишонда

АҚШ шу ой бошида Россияни йирик оммавий йиғинларга ҳужум бўлиши хавфидан огоҳлантирган ва Россиядаги ўз фуқароларига ҳам бу борада маслаҳатни чоп этган.

Огоҳлантиришни Кремль пропаганда ва унинг президентлик сайловларига аралашув ҳаракати дея рад этганди. Ҳужум юз бергач, Вашингтон ИД даъвоси ҳаққонийлигидан шубҳаланмаганини билдирди.

Исломий Давлат Путинни Сурияда Ассад қудратини ошириб, ИД истеҳкомларини йўқ қилишга кўмаклашишда айблайди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Исломий Давлат Путинни Сурияда Ассад қудратини ошириб, ИД истеҳкомларини йўқ қилишга кўмаклашишда айблайди.

Бу Исломий Давлат ва унинг иттифоқчиларининг Россия ва Россиянинг ҳориждаги манфаатларига қарши илк ҳужуми эмас.

2015 йилда ИД Россиянинг Миср узра учган учоғини портлатганини айтган. Унда ўлган 224 кишининг аксари Россия фуқаролари эди. 2017 йилда эса у 15 кишини ўлдирган Санкт-Петербург метросидаги ҳужум учун жавобгарликни олган.

Хавфсизлик таҳлилчиларига кўра, гуруҳ Россияни асосий нишон деб кўришига бир нечта сабаблар бор: хусусан, ИД Россиянинг Суриядаги истеҳкоми йўқ қилинишидаги ва Президент Башар ал-Ассаднинг кучайишидаги ролидан, ҳамда Москванинг 1994-2009 йилларда Чеченистонда олиб борган икки шафқатсиз уруши ва Совет Иттифоқи давридаги Афғонистонга босқинидан норози.

ИД-Х (Исломий Давлат - Хуросон) асосан Афғонистон ва Марказий Осиёнинг баъзи қисмлари амал қилади. Унинг номи айни ҳудуднинг эски номига асосланган.

ИД-Х Исломий Давлат гуруҳининг энг фаол ва кучли қанотларидан бўлиб, 2021 йил август ва сентябрида Америка қўшинлари чиқиб кетаётганида Кобул аэропортида бир нечта қонли ҳудкушлик ҳужумларини амалга оширган.

ИД-Х ўзининг ташвиқот видеоларида тез-тез Президент Владимир Путинни танқид қилади.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002