“Мен буни жавобсиз қолдираман” – Кремл Москва ҳужумига Исломий Давлат алоқадорлигини изоҳлашдан бош тортди

Песковнинг айтишича, Россия махсус кучлари "Крокус Сити Холл"даги ҳужумни мустақил тарзда тергов қилишяпти ва Ғарбдаги ҳамкасблари билан мулоқот ҳозир йўқ.
Сурат тагсўзи, Песковнинг айтишича, Россия махсус кучлари "Крокус Сити Холл"даги ҳужумни мустақил тарзда тергов қилишяпти ва Ғарбдаги ҳамкасблари билан мулоқот ҳозир йўқ.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков кунлик брифингда саволларга жавоб берар экан, «Крокус сити холл»даги ҳужумга Исломий давлат гуруҳи алоқадор деган версияга шарҳ беришдан бош тортди.

Россияда ман этилган ушбу гуруҳ ҳужум учун масъулиятни ўз бўйнига олган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Алоқадор мавзулар:

"Сиз тергов жараёни билан боғлиқ саволни беряпсиз, буни биз ҳеч қандай шарҳламаймиз, бунга ҳаққимиз йўқ. Сизни бизнинг ҳуқуқ-тартибот идораларимиздан келаётган маълумотга эътибор қаратишга чақирамиз", - деди Песков душанба куни журналистларга.

Кремлда, шунингдек, гумонланувчиларнинг танасидаги "яққол зўравонлик аломатлари" - кўкариш ва жароҳатларга ҳам изоҳ берилмади. "Мен бу саволни жавобсиз қолдираман", - деди Песков.

Россия ижтимоий тармоқларида қўлга олинганлардан бирининг илк сўроғи акс этган видео тарқалганди. Унда қўлга олинган кишининг қулоғи кесилиши ва оғзига тиқилиши кўринган.

24 марта аноним телеграм-каналлардан бирида яна бир видео чоп этилди, унда афтидан гумондор иштони ечилган ҳолда электр токи билан қийноққа солинаётгани акс этади.

Москва АҚШдан огоҳлантириш олган ё олмаганлигини изоҳламади.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Москва АҚШдан огоҳлантириш олган ё олмаганлигини изоҳламади.

Песковнинг айтишича, Россия махсус кучлари "Крокус Сити Холл"даги ҳужумни мустақил тарзда тергов қилишяпти ва Ғарбдаги ҳамкасблари билан мулоқот ҳозир йўқ.

АҚШ Россияни огоҳлантирганмиди, деб сўралганида Песков: "Разведкачилар Кремлга ҳеч қачон чиқишмайди, улар махсус хизматлар каналлари орқали, махсус хизматдан махсус хизматга чиқишади", деди.

"Бу нозик маълумотлар категориясига киради ва, албаттаки, очиқланмайди", - дея қўшимча қилди Песков.

АҚШ шу ой бошида Россияни йирик оммавий йиғинларга ҳужум бўлиши хавфидан огоҳлантирган ва Россиядаги ўз фуқароларига ҳам бу борада маслаҳатни чоп этган.

Огоҳлантиришни Кремль пропаганда ва унинг президентлик сайловларига аралашув ҳаракати дея рад этган. Ҳужум юз бергач, Вашингтон ИД даъвоси ҳаққонийлигидан шубҳаланмаганини билдирди.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002