БМТ Халқаро суди Исроилга Ғазо борасида буйруқ берди - Аҳвол жиддийми? (Видео)

  • Кристи Куни
  • Би-би-си
ғазо

Сурат манбаси, Getty Images

БМТнинг олий маҳкамаси очарчиликнинг олдини олиш учун Ғазога кўмакнинг тўсиқсиз киришини таъминлашга буюрди.

Халқаро Адолат маҳкамаси (ICJ)нинг бир овоздан маъқулланган қарорида Исроил эҳтиёж учун зарур бўлган ва гуманитар ёрдамни "етказишни" таъминлаш учун "кечиктирмасдан" ҳаракат қилиши кераклиги айтилади.

Бу Ғазо бир неча ҳафтада очарчиликка юз тутиши мумкин деган огоҳлантиришлардан сўнг рўй берган.

Исроил ёрдамни тўсиб қўйгани ҳақидаги айбловларни "умуман асоссиз" деди.

Маҳкама қарорига жавоб берган Исроил Ташқи ишлар вазири Ғазога ёрдамнинг ердан ва ҳаводан узлуксиз келиши учун БМТ ва бошқалар билан амалдаги йўлларни кенгайтириш ва янги ташаббусларни олдинга суришда давом этишини билдирди.

Баёнотда Ҳамас уруш бошлаб Ғазодаги вазиятга жавобгар эканлиги айтилган.

Ҳаагада жойлашган суднинг сўнгги ҳукми Жанубий Африка республикаси январда Халқаро суд Ғазода геноцид ҳаракатларининг олдини олиш учун барча чораларни кўриш бўйича Исроилга чиқарган қарорни кучайтиришни сўраб мурожаат қилганидан сўнг чиққан.

Халқаро суд қарорлари қонуний кучга эга бўлса-да, судда уларни ижро эттириш ваколати йўқ. БМТнинг Хавфсизлик кенгаши уларнинг ижроси таъминлаш учун чоралар кўра оладиган ташкилотнинг ягона бўғинидир.

Халқаро суднинг қарори ўтган ҳафта Жаҳон озиқ-овқат дастури ва бошқалар томонидан юритиладиган Озиқ-овқат хавфсизлигининг интеграциялашган таснифи Глобал ташаббуси ҳисоботидан сўнг чиқарилгандан. Унда Ғазода "ҳалокатли" инқироз етилиб келаётгани айтилган.

Исроил ҳукумати яҳудий келгиндиларни Ғазога кўчирмоқчи

Ғазода уруш ҳали ҳам давом этаётган бир пайтда, Исроил ўта ўнг ҳукумати яҳудий келгиндиларни Ғазога қайтишга чорламоқда.

2005 йилгача бу ерда Исроил аҳоли пунктлари бўлган. Бу ғояни Исроилнинг ўта ўнг ҳукуматидаги вазирлар, жумладан жамоат хавфсизлиги вазири Итамар қўллаб-қувватлади. Таниқли кўчманчи раҳбари Би-би-сига унинг "зудлик билан кўчиб ўтишга тайёр" 500 нафар қариндоши борлигини айтди. Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда 700 минг яҳудий келгинди бор. Келгиндиларнинг бу ҳудудларга жойлашиши халқаро ҳуқуққа мувофиқ ноқонуний ҳисобланади. Исроил эса бунга қарши.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

28 март: Ғазодаги очарчилик уруш жиноятига тенглаштирилиши мумкин

Жереми Боуен

Би-би-си халқаро муҳаррири, Қуддус

Noora Mohammed

Бир неча ой огоҳлантиришлардан сўнг БМТ томонидан дастакланган сўнгги ҳисоботда Ғазо секторидаги гуманитар инқироз қўлдан яратилаётган очарчиликка айланаётгани ҳақида жиддий статистик далиллар келтирилди.

Бу Исроилга Фаластин тинч аҳолисини ҳимоя қилиш ва муҳтожларга етарли миқдорда гуманитар ёрдам ўтказиш учун қонуний масъулиятини бажариш борасида босимларни орттирди.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича энг юқори лавозимли мулозими Волкер Турк Би-би-сига берган интервюсида Исроилда жиддий айб борлигини ва Исроил Ғазо урушида очарчиликдан қурол сифатида фойдалангани борасида "жиддий" ҳолатлар борлигини айтди.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Волкер Турк агар бу ният исботланса, бу уруш жиноятига тенглаштирилишини таъкидлади.

иқтибос

Исроил Иқтисод вазири, Бенямин Нетаняҳунинг "Ликуд" партияси юқори лавозимли сиёсатчиси Нир Баркат Туркнинг огоҳлантиришларини "буткул беъманилик ва мутлоқо масъулиятсиз айтилган гап" деб инкор қилди.

Вазирлар маҳкамасидаги ҳамкасблари сингари Баркат Исроил АҚШ ва дунёнинг бошқа давлатлари томонидан берилаётган барча ёрдамни киритаётганини таъкидлади. Исроилнинг айтишича, БМТ Ҳамасдан қолган нарсаларни тақсимлай олмаяпти.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Видео тагсўзи, Томоша қилинг: Ёрдам денгизга ташлангач, ғазоликлар уни олиш учун ошиқишмоқда.

Бироқ Рафаҳ чегера ўтиш нуқтасининг Миср томонида Ғазо бўлгаси учун ўта зарур бўлган ёрдамларни лиқ тўла қилиб ортиб олган юк машиналарининг узундан узоқ навбати юзага келган. Улар Ғазога бир қатор мураккаб ва бюрократик текширувлардан сўнг фақат Исроил орқали кириб бориши мумкин.

Тегишли таъминотнинг йўқлиги Иордания ва кейинчалик АҚШ ва Британия доҳил бошқа давлатларни ёрдам етказишнинг энг самарасиз усули бўлмиш, самолёт орқали ҳаводан ёрдам ташлашга мажбур қилди.

Ўзининг ҳаққини олишга курашаётган фаластинликлар денгизга тушган паллетларга сузиб борганча чўккиб кетмоқда ёки парашют очилмай қолиши натижасида улар ерга урилиб парчаланмоқда.

АҚШ денгиз кучлари ёрдамни денгиз орқали етказиш учун вақтинчалик порт қуриш мақсадида Атлантика океани орқали ўзининг муҳандислар флотилиясини юборди.

Агар Исроил Ғазога автомобил йўллари орқали киришга тўлиқ изн берганида ва Ашдоддаги замонавий контейнер порти орқали юкларни ўтказишни тезлаштирганда бунга ҳожат қолмасди.

Женевадан туриб берган интервюсида Турк Исроил ёрдам етказишни секинлаштираётгани ёки тўхтатиб қўяётгани борасида далиллар пайдо бўлганини айтди.

У 7 октябр куни Ҳамаснинг ўлдириш, зўрлаш ва асир олиш доҳил Исроил фуқаролари ва ҳарбийларига қилган ҳужумини қоралади.

Аммо у урушда ҳеч қайси тараф ўз ҳаракатлари учун масъулиятдан қочмаслиги керак. Булар қаторига Ғазода муҳтож одамларга бораётган ёрдамни тўхтатишга ҳар қандай уриниш ҳам киради.

"Гуманитар ташкилотлардаги ҳамма ҳамкасбларим доим жуда кўп бюрократия борлигини айтишади. Тўсиқлар бор. Чекловлар бор… Бунда Исроил маълум даражада айбдор. Фактларнинг ўзи гапиради дея оламан. Бу нарса назорат қилиниши кераклигини тушунаман, аммо бу кунларга чўзилмаслиги керак", дейди у.

"Фавқулодда вазиятда мантиқсиз бўлган ҳар қандай талабни ўртага қўйганингизда… бу ҳозир кўриб турганимиз барча чекловларни инобатга олиб, очарчиликдан уруш қуроли сифатида фойдаланилаётгани ёки фойдаланилган дея таъкидлашга асос борми деган саволни пайдо қилади"

Child in Gaza hospital visited by Palestinian freelance journalist working for the BBC
Сурат тагсўзи, There are signs among children of acute malnutrition

Ғазода гуманитар инқироз борасида хавотирлар ўтган ҳафта бир қатор харита, график ва статистикаларни қамраб олган ҳисобот чоп қилинганидан сўнг янада кучайди.

Бу Исроил иттифоқчилари томонидан тинч аҳолини портлаш ёки очликдан ўлишининг олдини олиш учун Ҳамасга қарши уруш услубларини ўзгартириши кераклиги ҳақида огоҳлантиришлар берилишига сабаб бўлди.

Тадқиқот IPC номи билан танилган, Озиқ-овқат хавфсизлигининг интеграциялашган таснифи обрўли халқаро ташкилотнинг сўнгги ҳисоботидир.

У ҳукуматлар, БМТ ва агентликларни очлик кўламини баҳолаш учун маълумотлар билан таъминлайди. Ҳисоботдаги сарлавҳа жуда кескин эди: "Ғазо сектори: Очарчилик муқаррар, 1,1 миллион аҳоли, Ғазонинг ярми озиқ-овқат таъминотида ҳалокатли етишмовчиликни бошдан кечирмоқда".

Ҳисоботда айтилишича, ўт очиш тўхтатилмаса ва Ғазо секторига ёрдам келмаса, келгуси 8 ҳафта ичида очарчилик исталган вақтда келиши мумкин.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002