Россия қандай қилиб ҳужум ҳақидаги ёлғон даъволарни тарқатди?

  • Ольга Робинсон, Шоён Сардоризода, Поль Браун
  • BBC Verify
A picture of one of the suspects with his head covered

Сурат манбаси, Getty Images

Россия Президенти Владимир Путин Москвадаги концерт залига ҳалокатли ҳужумни "радикал исломчилар" уюштирганини тан олди.

Ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган гуруҳ ҳужум учун масъулият даъвосини ўз бўйнига олганига қарамасдан, Россия президенти бу ҳужумга Украинанинг алоқаси бор дейди.

Россия расмийлари баёнотлари, ОАВ хабарлари ва ижтимоий тармоқлар орқали BBC Verify Киевни айблаш кампанияси қандай бошланганини ўрганди.

Алоқадор мавзулар:

Биринчи айбловлар

Айбловлар Крокус Сити Холлга қилинган ҳужум ҳақидаги хабарлар чиққандаёқ айтилди.

Кремлпараст бир қанча блоггерлар Telegram'да Украинани бир соат ичидаёқ айблай бошлади.

Масалан, россияпараст эксперт Сергей Марков ҳужумчилар "исломчи радикаллар"га ўхшаб кўринади, бироқ "эҳтимол Киевдан уюштирилган" деб ҳеч қандай далилсиз қўшиб қўйди.

Ҳужумдан тахминан 40 дақиқа ўтгач, "Московский комсомолец" ҳарбий эксперт Роман Шкурлатовдан иқтибос келтирган ҳолда, ҳужум Украина хавфсизлик хизмати ва ҳарбий разведка кўмагида уюштирилган бўлиши мумкинлигини айтди.

Тахминан шу вақтда Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев, агар Украина бу ишда иштирок этган бўлса, қасос олишга ваъда берди.

Сохта масъулият даъвоси

Иқтибос

Сурат манбаси, .

Бир неча соатдан сўнг, Россиянинг асосий телеканалларидан бири бўлган НТВ телеканали Украинанинг юқори мартабали амалдори ўз мамлакати иштирокини гўё тасдиқлайдиган видеони намойиш этди.

Видеода Алексей Данилов: "Бугун Москвада жуда қизиқарли, жуда қизиқарли бўляпти. Биз уларга шундай завқни тез-тез бериб туришимизга ишонгим келади".

Бироқ, BBC Verify бу видео аслида ўтган ҳафта эфирга узатилган икки Украина телевидениеси интервьюсининг монтажи эканлигини аниқлади.

A screenshot of the fake video broadcast by NTV

Сурат манбаси, NTV

Сурат тагсўзи, BBC Verify НТВ да кўрсатилган видео Украина ТВси интервьюларининг монтажи эканини аниқлади

Иккаласини ҳам YouTube'да топиш мумкин. Биринчиси, 19 март куни Данилов билан суҳбат. Иккинчиси эса уч кун олдин эълон қилинган Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Будановга бағишланган эди.

НТВ видеосида эшитилган Даниловнинг иқтибосини асл интервьюда эшитиб бўлмайди.

BBC Verify учун Ливерпул Жон Мурес университети қошидаги Криминалистика тадқиқот гуруҳи томонидан ўтказилган аудио таҳлил НТВ видеосидаги аудио махсус ўзгартирилганини кўрсатди.

Овоз частотаси маълумотларидаги бўшлиқлар аудио таҳрирланганини билдиради. Бироқ, тадқиқотчилар овоз сунъий интеллект томонидан яратилганига амин эмас.

BBC Verify шунингдек, аудио файлга бирикиб қолган маълумот таҳрирлаш дастури сабабли пайдо бўлганини ҳам аниқлади.

Ўтиш учун "дарча"

President Vladimir Putin at a desk

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Президент Путин ҳужумчилар Украинага ўтишга ҳаракат қилган вақтларида қўлга олиндилар деб айтди

Расмий айблов Владимир Путиннинг шанба кунги нутқида айтилди.

Россия президенти айтишича, ҳужумчилар Украинага қочмоқчи бўлганида қўлга олинган.

Улар "чегарани кесиб ўтишлари учун дарча тайёрланган" эмиш.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Бироқ, Россия ҳужумчилар ўтиши мумкин бўлган "дарча" мавжудлигига далил келтирмади.

BBC Verify гумонланувчилар қаерга кетаётганини мустақил текшира олмаса ҳам, биз уларнинг ҳибсга олингани кўрсатилган бир нечта видео ва фотосуратларни текширдик. Путиннинг баёнотларига қарамай, ҳибсга олишлар Украина чегарасидан узоқда амалга оширилган.

Тасвирлардаги тафсилотларни умумлаштирган ҳолда, биз қўлга олинган икки гумондор Украина чегарасидан тахминан (145 км) узоқликда видеога олинганлигини биламиз.

Видео тагсўзи, Гумондорлардан бири Украина чегарасидан 145 км узоқликда қўлга олинган

Украина воқеага алоқадорлигини инкор этди, "Исломий давлат" (ИД) гуруҳи ўзининг "Амақ" ахборот агентлиги орқали масъулиятни ўз зиммасига олди.

ИД эълон қилган визуал далиллар орасида тўртта ҳужумчининг юзи хиралаштирилган сурати ва бир ҳужумчи тутган камерада олинган видео бор.

Концерт залининг хусусиятлари ва ҳужумчилар қўллаган қуроллар каби кўплаб тафсилотлар ҳужум пайтида интернетда пайдо бўлган видеоларга мос келади.

Аммо далилларга қарамай, Россия Украинани айблашда давом этмоқда.

Россиянинг RT телеканали (илгари Russia Today номи билан машҳур) бош муҳаррири Маргарита Симонян Х да ҳужум қилганлар ИДдан эмаслигини, чунки улар худкушлик камзули киймагани ва "ўлиш нияти бўлмаганини" айтди.

Аммо ИД ўз ҳужумчиларини доим тирик қўлга тушмаслик ҳақида огоҳлантирса ҳам, гуруҳ ҳужумчилари илгариги ҳужумларда қочишга муваффақ бўлишган.

Масалан, BBC Monitoring кузатган ИД ОАВларидан маълум бўлишича, 2022 йил охирида Кобулдаги меҳмонхонага уюштирилган ҳужумда иштирок этган жангарилардан бири қочишга муваффақ бўлган ва кейин худкушлик ҳужумини амалга оширган.

Гумонланувчилар ҳақида нима биламиз?

Ҳужумчилар ҳибсга олинмасдан олдин концерт залидан чиқиб кетаётгани акс этган алоҳида видеода кўрсатилган машинага мос келадиган оқ рангли Renault машинасини бошқарган.

Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейнга кўра, машина ёнида бир киши қўлга олинган, яна уч киши эса яқин атрофдаги ўрмонга қочиб кетгач қўлга тушган.

Renault'дан қуроллар ва Тожикистон паспортлари топилган, дея қўшимча қилди Хинштейн.

Улар Москва судига олиб борилган тасвирлари якшанба куни чиқди. Россия расмийлари уларни Далержон Мирзоев, Саидакрами Муродали Ражабализода, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзов деб атаган.

A screen shot of the IS video showing the four attackers with their faces blurred
Сурат тагсўзи, Исломий Давлат тўрт ҳужумчининг юзлари "шувалган" видеони эълон қилди

ИД эълон қилган суратда уч гумонланувчи оч жигарранг, оч яшил рангли футболка ва кулранг поло кўйлак кийган.

Кўринишидан кўйлаклар уч нафар гумонланувчининг ҳибсга олинган вақтида кийган кийимларига мос келади.

Масалан, ИД томонидан жойланган видеода Ражабализода исмли эркакнинг очиқ жигарранг футболкасида иккита логотип ҳам кўрсатилган. У кейинги сўроқ пайтида ҳам ўзини худди шу ном билан таништирди.

ИД суратида кўйлаги кўринмайдиган гумонланувчи Мирзоев узун енгли яшил кўйлак, кўк жинси шим ва қора камар таққан ҳолда қўлга олинган. Ушбу уч кийимни ИД видеосида тасвирланган жангари кийган эди.

ИДнинг масъулият даъвоси қанчалик ишончли?

Ҳужумчилар томонидан қотилликни амалга ошираётганда олинган видеонинг мавжудлиги, видеода ИД ҳужумчилари орасида кенг тарқалган шиорлардан фойдаланилгани ва унинг ИДнинг расмий медиа каналлари орқали тарқатилгани гуруҳнинг иш услубига мос келади.

Видео тагсўзи, Ҳужум гумондорларининг Москвадаги суд биносига олиб киритилиши

Россия оммавий ахборот воситалари ҳужумчилардан бирининг Кросус Сити Ҳоллдаги ҳужумдан икки ҳафта олдин олинган суратини эълон қилди ва бу олдиндан режалаштирилганлигини кўрсатди.

ИД бирор даъво билан чиқишдан олдин ҳужумчиларнинг тақдири аниқланишини кутади. Агар ҳужумчи ўлса, бу разведка хизматларига сўроқ ёки қийноқлар пайтида маълумот олишга имкон бермайди.

Шундай қилиб, жиноятчилар ҳали озодликда бўлган пайтда жавобгарликни ўз зиммасига олиш ноодатий ва ИДнинг ўз ролини ўйнаш истагидан далолат беради.

Бу ИДнинг Россияга биринчи ҳужуми эмас. 2015 ва 2018 йилларда яна иккита йирик ҳужум, шунингдек, сўнгги йилларда бошқа майдароқ ҳужумлар содир бўлди.

Мақолани тайёрлашда Мина Ал-Лами, Бенедикт Гарман ва Адам Робинсон ёрдамлашган

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002

BBC Verify logo
BBC Verify logo